Атиргул тушда

Атиргул тушда

Атиргул тушда

Атиргул — турлича таъбир қилинади. Тушда атиргул кўриш одобли, зебо фарзанд, содиқ дўст, лобар аёл, бевафо ошиқ, давлат ва шуҳратга ишора.

Тушда атиргул ғунчасини узиб олганини кўриш лобар қизга уйланишига ишора. Тушда атиргуллардан узиб гулдаста ясаганини кўриш юксак мартабага кўтарилишини билдиради.

Тушда дарахт устида атиргул кўриш фарзандли бўлишига ишора.

Атиргуллар қизил рангда бўлса туғилажак фарзанди қиз, оқ бўлса ўғил бўлишини бйлДиради.

Қиш фаслида атиргул териб юрганини кўриш туш соҳибини фарзандлари ранжитишига ишора. Оилали киши қирмизи атиргул кўриши, рафиқаси меҳр, эътиборга мҳтожлигидан далолат.

Оппоқ атиргул кўриш туш соҳибининг иродаси мустаҳкамлигига ишора. Тушда атиргулларни узиб ташлаганини кўриш, номус, ория- тини асрай олмаганига ишора.

(Visited 3 485 times, 5 visits today)
Rating: 2.3/5. From 3 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment