Бурун тушда

Бурун тушда

Бурун тушда

Бурун — узоқ умр кўриш, манфаат, нодонлик, кибрга берилиш, хасталик, офат, давлат, фарзанд, ака-ука, дўстга ишора.

Тушда бурни чиройли эканлигини кўриш туш соҳибини яқинлари ҳурмат қилишидан далолат.

Бурни кичкина ва қоп-қора эканлигини кўриш туш соҳибининг ахлоқсиз эканини билдиради.

Тушда ифорли нарсаларни ҳидлаш юксак мартабага эришишдан далолат. Тушда бурнй иккиталигини кўриш эгизак фарзандли бўлишга ишора.

Бемор кимса тушида бурни кесилганини кўриши касали кучайишидан далолат. Соғлом киши бурни кесилганини кўриши давлати қўлдан кетишини билдиради.

Тушда киши бурни йўқлигини кўриши марҳамат ва меҳр-оқибатдан йироқлигини билдиради.

Бурни катталашганини кўриш давлати, мавқеи ортишига ишора.

Тушда шамоллаб бурни оқаётганини кўрса, ишлари орқага кетади.

Тушда бурни қонаши топган моли ҳаром эканига ишора.

Тушда бурни тилла ё кумушдан эканини кўриш қилган гуноҳи туфайли бошига балолар ёғилишига ишора.

(Visited 342 times, 2 visits today)
Rating: 4.0/5. From 2 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment