Дарахт тушда

Дарахт тушда TUSHDA

Дарахт тушда

Дарахт — тушда дарахт кўриш тури, катта-кичиклигига қараб таъбир қилинади. Тушда хурмо,
ёнғоқ сингари мевали дарахт кўриш куч-қувватга ишора. Киши тушида ёши улуг дарахт кўриши умр бўйи бахтли-саодатли яшашидан далолат.

Олма дарахтни кўриш энг яхши қиз муҳабба- тига сазовор бўлишни билдиради. Сарв дарахтини кўриш бошидан кўп кулфатлар ўтишига ишора.

Киши тушида гуллаган мевали дарахтни кўрса, машаққатлар якун топиб, фароғатда яшаши- дан далолат.
Тушда меваси ғарқ пишган дарахтни кўриш омад кулиб, даромади ошишидан дарак беради.

Бўйдоқ йигит тушида мевали дарахт кўриши умр йўлдошини учратиб, тез кунларда тўйи бўлишига ишора.
Киши тушида дарахт экканини кўриши мартабаси оцшшини билдиради.

Тушда дарахт кесиш ўзи ёки яқинларидан бирининг хасталанишига ишора. Тушда эккан дарахтнинг қуриб қолиши боши- га кулфат тушишидан далолат.

Дарахт қобиғи — тушда дарахт қобиғини кўриш кутилмаган ердан келадиган даромадга ишора. Баъзан мол-давлат, кийим, фарзанд билан ҳам таъбир қилинади.

Қайғуси бор киши тушида дарахт пўстлоғини шилинганини кўриши муаммолардан халос бўлишини билдиради. Бадавлат киши дарахт пўстло- ғини кўриши давлатига зарар етишига ишора.

Ҳомиладор аёлга тушида унга дарахт пўстло- ғининг берилганини кўрса, туғруқ жараёни осон ўтади.
Дарахт қурти — тушда дарахт қуртини кўриш яқинлари билан келишмовчилик, хасталик, йўқчилик, дармонсизлик, безовталикка ишора.

Киши тушида устида дарахт қурти юрганини кўриши яқинларидан бири унга душман экани- дан далолат.

(Visited 9 426 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!