Гилам тушда

Гилам тушда TUSHDA

Гилам тушда

Гилам — хонадон аҳлининг яшаш тарзига ишора. Тушда эски, лекин қимматбаҳо ва катта гиламда ўтирганини кўриш ризқ-насиба, бахтли ҳаёт кечиришига ишора.

Гушда кичкина, янги гилам кўриш умри қисқа бўлишига ишора. Тушда бозордан гилам сотиб олгани ва янги гилами тешик эканини кўриш туш соҳибининг ҳаётида синовлар кўп бўлиши, иродали бўлиш лозим- лигини билдиради.

Оилали киши тушда уйидан гилам олиб чиқишганини кўриш қизини узатишига ишора.
Тушда яшил гилам тўшаб намоз ўқиётганини кўриш дунё зийнатларидан юз ўгириб ҳақ йўлида юрганини билдиради.

Газета — хабар, доно, ҳамма ҳурмат қилувчи одам, меҳрибон дўст, кутилмаган меҳмонни билдиради.

Тушда газета ўқиётганини кўриш кутган хаба- рини эшигишга ишора. Тушда газета сотиб олга- нини кўриш қадрдон инсонидан ҳадя олинишига ишора.

Гараж — ғам-ташвиш, айрилиқ, ҳарбий хиз- матга кетиш, уйдан кетиш оилавий келишмов чиликларни билдиради.

Тушда машинасини гаражга қўйганини кўриш ишларида гўсиқ пайдо бўлиши, асаблари чарчашини бйлдиради.

Генерал — оилада отанинг ролини белгилай- ди. Омадли кимса, шон-шуҳрат, бойлик, сердаро- мад ишни билдиради. Тушда ўзини генерал эка- нини кўриш туш соҳибининғ бошлаган ишида сабрли бўлиши, омад келишини узоқ кутишга тўғри келади.

Тушда уйига генерал меҳмон бўлиб келганини кўриш даъво аризаси билан ташкилотларга мурожаат қилиши ва иши зудлик билан ҳал этилишини билдиради.

(Visited 3 083 times, 1 visits today)
Rate article
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!