Гул тушда

Гул тушда TUSHDA

Гул тушда

Гул ~ севгининг ҳаяжонини ҳис қилиш, садо- қатли дўст, енгил хасталик, фарзандли бўлиш, осуда ҳаётни билдиради. Очилиб турган гуллар саломатлик, сарғайган гуллар хасталик, қуриб қолган гуллар ўлимни англатади, бўйдоқ йигит тушида гулдаста кўриши уйланишидан далолат.

Райҳоннинг оқларини кўриш фарзанд, севимли аёл, умр йўлдош. Унинг шохчасини синдириб олиш эса йиги ва ғамдир. Нилуфар кўриш хизматчи қиз ёки котибага ишорадир.

Бирор аёл кимгадир нилуфар берганини кўрса, ундан айрилади. Оилали киши учун бурдай тушнинг таъбири фарзанддир.

Бинафша ўсадиган фаслда бинафша кўриш аёл севги изҳори ва улардан кўриладиган нафдир. Асл ватани бошқа ўлкалар бўлган гуллар еирли аёл демакдир.

Ясмин фарзанд кутаётганлар учун ўғил дараги. Шунингдек, нолаи фарёдга сабаб бўладиган қай- ғуга ишора ҳам. Дарахтларнинг гуллари эзгулик рамзи саналади. Гулларни улар бўладиган фаслдан бошқа вақтда кўриш яхши эмас.

Гулдон — хаёлпараст аёл, романтик учрашув- ларни ёқтирадиган икки севишган, севиб қолиш, туғилажак фарзанд, хушхабар, уйланиш, бахтли оила, соғинган дўстининг меҳмонга келишига ишора.

Гулзор — иймон мустаҳкамлигига ишора. Шунингдек, бахтли оила, сердаромад иш, садоқатли дўст, ҳомиладор аёл қийинчиликсиз фарзандини дунёга келтириши, ишқ-муҳаббат, ташвишлардан халос бўлишни билдиради.

Тушда гулзорида гуллар очилиб, яшнаб ётганини кўриш машаққатсиз, лекин сердаромад иш топишини билдиради. Агар ҳовлиси атрофи айланасига гулзорга айланганини кўриш гуноқааридан фориғ бўлганига ишора.

Тушда гулзор ичида ётганини кўриш дунё неъматларини билдиради. Гулзор айни пайтда жаннатнинг ҳам жилосидир.

(Visited 10 090 times, 1 visits today)
Rate article
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!