Илон тушда

Илон тушда

Илон тушда

Илон — тушда илон кўриш душманга ишора, хоин, ахлоқсиз аёл ё қўшни, дўст ё яқин қариндош, хотинининг хиёнати, қадрли буюм, ноқобил фарзандга ишора.

Тушда илон инидан чиққанини кўриш нохуш хабар эшитишини билдиради.

Бўйнига илон чирмашганини кўриш фарзандидан ёмонлик кўришига ишора.

Ётоқхонасида илон ётганини кўриш хотини хиёнат қилаётганига ишора. Бемор киши тушда илон баландга ўрмалаб кетаётганини кўриш саломатлиги яхшиланишидан дарак.

Имом — турлича таъбир қилинади. Ҳар соҳада бошлиққа ишора қилинади.
Оилада ота, маҳаллада оқсоқол, масжидда имом, мактабда устозга ишора.

Тушда имомни кўриш, масжидда имомлик қилаёт- ганини кўриш юқори мартабаларга эришишига ишора.

Маҳаллада имомлик қилаётганини кўриш қўни-қўшнилар орасида ҳурмати баландлигига ишора. Ёш бола тушида имом бўлганини кўриш келажакда буюк олим бўлиб етишишига ишора.

Иморат — тушда янги иморат кўриш хушха- барга ишора. Эски хароба иморат кўриш хасталикдан далолат.

Бўйдоқ йигит тушида янги иморат кўриши тез кунларда тўй бўлишига ишора.

Тушда яшаб турган иморатини сел олиб кет- ганини кўриш, оилада бесаранжомликни билди- ради. Тушда иморатни ўзи бўяётганини кўриш кутилмаган хабар эшитишдан далолат.

Инжил — турлича таъбир қилинади. Ориятли кишига туҳмат қилиш, дунё ишларидан қўл сил- таш, фалокатга ишора.

Бемор киши тушда қўлида Инжил борлигини кўриши хосиятли туш эмас. Оилали киши хотини Инжил ўқиётганини кўрса, одамлар аёлини ғийбат қилишига ишора. Иймони бут, ибодатини қилиб юрувчи одам тушда Инжил кўриши баъзи гуноҳ ишларга қўл уришига ишора.

Инжу (марварид, дур) — тушда инжу кўриш фарзанд, илм, ҳикмат, бойлик, Қуръон деб таъбир қилинади. Сочилган инжуларни кўриш фарзанд ва давлатдир. Тушда кўрилган тизилган инжу илм, ҳикмат ва Қуръондир.

Ҳовучида бир-иккита инжу борлигини кўрган кишининг инжулар сонига тенг солиҳ фарзандлари бўлади. Ерга сочилган, тўкилган инжулар ўрнини топмаган яхшилик ва ўргатилмаган илмга ишорадир.

Тизилган инжу маънавий гўзаликка, тизилмаган инжу молдавлатга, фар- зандларга ишора ҳисобланади. Оғзига инжу солганини туш кўрган киши ғоятда тақводор бўлади. Тушида инжуга эга бўлганини кўрган киши оила қуради.

Тушда кўрилган инжу ҳар бир нарсанинг камоли ва ҳуснидир. Бирор киши ўзини инжу санаганини кўрса, машаққатларга дучор бўлади.

Интизор қилиш — кутиш, ғам-ташвиш, нохуш хабар, берган ваъдасини бажармаслик, хафагар- чиликка ишора.

Иншоат — омад кулиб боқиши, узоқ умр кўриши, саломатлиги ёмонлашиши, учрашув, эрхотин ажрашиши, хушхабарга ишора.

Хароб иншоатни кўриш хасталикка, янги иншоат бойлик, хушхабар, ишқ-муҳаббатга ишора.

(Visited 276 times, 1 visits today)
Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment