ит тушда

ит тушда

ит тушда

Кучук, ит — ранги ва ёшига кўра таъбир қилинади. Тушда ит кўриш содиқ дўст ё хизматкорни, гуноҳдан қайтмайдиган ҳаёсиз хотин, қайсар одам, хиёнаткор эр, душманци билдиради.

Кучук боласини кўриш севимли фарзандга ишора. Қора кучук кўриш оила бошлиғини билдиради. Тушда итга нон берганини кўриш ризқ-насибага ишора.

Тушда қўйнида безатилган кучук кўриш туш соҳибининг хотинига хиёнат қилишини билдиради. Тушда овчи ит сотиб олганини кўриш омад кулиб боққанидан дарак.

Тушда чўпон кучук сотиб олганни кўриш туш соҳиби ўта рашкчи эканига ишора. Тушда ит билан бирга ҳурганини кўриш орзулари ушали- шидан далолатдир.

(Visited 3 556 times, 1 visits today)
Rating: 4.0/5. From 5 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment