Кийим тушда

Кийим тушда

Кийим тушда

Кийим тушда — тушда кийим астарини кўриш қайғули, мотам ичида ўтирган кишини билдиради. Шунингдек, ташвиш, сафарга чиқиш тўйга тайёргарлик кўриш, никоҳ ўқишда гувоҳ бўлишни билдиради.

Кийим тикмок — тушда кийим тикаётганини кўриш режа билан иш юритувчи кишини билди- ради. Орзу-умидлар ушалиши, садоқат, меҳнаткаш одамни англатади.

Тушда кафан тикканини кўриш нохуш хабар эшитишдан далолат. Кийимни машинада эмас, игна билан тикканини кўриш туш соҳибининг орзуистаклари аста-аста рўёбга чиқишидан далолат.

Кийинмоқ — тушда кийимларни кийганини кўриш туш соҳибининг хатти-ҳаракатларини билдиради. Бахт, севинч, тўй-томоша, шуҳрат орттириш, хушхабарга ишора. Тушда оппоқ ва тоза кийим кийиш катта шуҳрат соҳиби бўлишига ишора.

Тушда эски, лекин тоза кийим кийганини кўриши давлати ортиб, бойиб кетишидан далолат. Тушда яшил кийим кийиш туш соҳибининг ҳажга боришига ишора. Ипакдан кийим кийиш яхшиликка, жун матоли кийим фароғат, неъматдир.

Тушда калта кўйлак кийганини кўриш ор-номусли, ҳамма ҳурмат қилувчи одамга ишора.

(Visited 711 times, 1 visits today)
Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment