Лола тушда

Лола тушда TUSHDA

Лола тушда

Лола — тушда лола кўриш бевафо хотин, солиҳ фарзанд, хушхабар, шодиёна, байрамни билдиради.

Тушда лола териб юрганини кўриш хушхабар эшитишига ишорадир. Бўйдоқ йигит бошида лоладан ясалган гулчамбар кўриши уйланишига ишора.

Лосён тушда лосён кўриш яширин сирлари ошкор бўлиши, меҳрга зор эр, давлат йиғиш, манфаатини кўзлаш, осонлик билан қўлга киритилган ҳаром давлат, орзулари ушалиши, уйланиш, шодиёна яқинлари ҳурмат қиладиган меҳрибон кимсани билдиради.

Лўли — муаммолар ичида қолиш, узоқдан келадиган хабар, муҳаббат ўйинлари, рашк, узоқ давом этадиган айрилиқни билдиради.

Қиз бола ўзини лўлилар ичида ўйнаб-кулиб юрганини кўриш оила аъзолари кўп, катта оилага келин бўлишига ишора.

Тушда лўли қиздан гул сотиб олганини кўриш севги можароларини бошдан ўтказишга ишора. Тушда лўли билан оила қурганини кўриш, ўнгда севганидан айрилишига ишора.

Мадинаи мунаввара — тушда

Пайғамбаримиз (с.а.в.) яшаган Мадинаи мунаввара шаҳрини зиё- рат қилганини кўриш ниятлари ижобат бўлишидан далолат.

Шаҳар дарвозаси олдида туриб тавба қилаётганини кўриш туш соҳибининг тавбаси қабул бўлишига ишора. Тушда Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак қабрлари томон кетаётганини кўриш жаннат аҳдидан бўлишига хушхабардир.

Тушда қабри шарифни уйда кўриши туш соҳибининг Пайғамбаримиз (с.а.в.) шафоатларига ноил бўлишини билдиради. Мадинада намоз ўқиётганини кўриш савоби кўпайиб жаннат эшиклари очилишидан далолат.

(Visited 10 476 times, 8 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!