Олма тушда

Олма тушда TUSHDA

Олма тушда

Олма — хушсурат, хушмуомала, меҳрибон кишиларга ишора. Олма фарзанд, умр йўлдош, қариндош, яхши қўшни, қадр-қиммат, ниятлари ижобат бўлишини билдиради.

Тушда олмани оёғи билан эзаётганини кўрса, туш соҳиби дўстларидан бирининг дилини ран- житиб қўяди.

Тушда унга биров олма отганини кўриш яхши ва мард инсон билан дўстлашишига ишора.

Олмани емасдан ҳидлаганини кўрса, тез кунларда уйланишини билдиради. Аёл киши ўзи билган ерда ўтириб олма еганини кўрса, фарзандли бўлади. Тушда ширин олма ейиш ҳалол мол, аччиқ олмани ейиш ҳаром пулни билдиради.

Тушда олмани иккига бўлганини кўрса, ишда шериги билан шартномаси бекор бўлади.

Олма дарахти — вафодор, диёнатли, ҳамма учун ёрдамга шошилувчи одамга ишора. Меҳнат қилиш, ҳалол пул топиш, яқинлари билан бахтли ҳаёт кечириш, серфарзанд бўлиш аломатидир.

Тушда олма дарахтларини суғориб юрганини кўриш даромади кўпайишидан далолат. Тушда олма дарахтини кесганини кўриш бошига кулфат тушишидан дарак.

Тушда олма дарахти соясида дам олиб ўтир- ганини кўриш оиласи билан бахтли, саодатли ҳаёт кечиришини билдиради.

(Visited 9 356 times, 1 visits today)
Rate article
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!