Ой тушда

Ой тушда TUSHDA

Ой тушда

Ой — ҳамма ҳурмат қилса ҳам, аслида сохта олим бўлган кишига ишора. Бўйдоқ йигит ой кўриши, бахтини учратишидан далолат.

Ҳомиладор аёл тушида ой кўриши туғилажак фарзанди иқтидорли олим, саховатли инсон бўлишига ишора. Киши тушида тўлин ой кўриши

дўстлари кўп бўлишини билдиради. Тушда ойни йўқолганини кўриш қулай фурсатни бой беришга ишора. Тушда қуёш ва ойни ёнма-ён кўриш икки улуғ, саховатли инсондан ёрдам кўришига ишора.

Қуёш ва ой киши бошида порлаб турганини кўриш ота-онаси ундан рози эканлигини билдиради.
»
Оила — тушда ўзини оила аъзолари билан бирга кўрса, хурсандчиликка ишора. Мол- давлатга эга бўлиш, даромадли иш топиш, бахтли тақдир эгаси бўлиш билан ҳам таъбир қилинади.

Тушда оила аъзоларидан бирини хафа ҳолда кўрса, ўша яқини хасталанишига ишора.

Оилали киши хотинини тушида уйни ташлаб кетганини кўрса, уларнинг бахтли оилавий ҳаётига ҳеч ким раҳна сола олмаслигидан далолат.

Тушда оила аъзолари билан мазали таом еб ўтирганини кўриш мусибатлардан халос бўлишга ишорадир.

(Visited 328 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!