туш таъбири И

туш таъбири

Ипак — эркак киши тушда ипак кўриши яхшиликка таъбир қилинмайди. Аёл киши учун яхшиликка ишора.

Тушда ипак кўриш ҳаром мол, нохуш хабар, бахт, ғам-қайғу, саломатлиги ёмонлашиши, қисқа умрни билдиради.

Аёл киши тушда қизил ипак кўриши бахтли бўлишига, оқ ё яшил ипак меҳрибон умр йўлдошга, мовий ипак бадфеъл эрга, қора ипак ориятсиз эрга, аралаш рангдаги ипак кўриш рашкчи эрга ишора.

Иситма — тушда иситма қилаётганини кўриш қарзларини тўлаш, гуноҳлардан фориғ бўлиш, ўзига ярашмаган ишларни қилиш, азоблардан қутилиш, узоқ умр, катта давлат, ҳасадгўй кимсага ишора.

Исканжа — тўлаши қийин бўлган катта қарз, таҳликали хабар, хасталик, сафарга чиқиш, бахтсиз оилани билдиради.

Ифтор — мард, бой ва очиқ кўнгил инсонга, оила саодати, қувонч, иродали кишига ишора.

Тушда рўзасини ўз вақтида очиб ифтор қилаётганини кўриш ишлари юришиб омад ёр бўлишини билдиради.

Тушда ифторлик қилиб қўни-қўшниларини чақирганини кўриш туш соҳибининг қарзларидап қутилишига ишора.
Тушда ифторлик дастурхонини кўриш ризқ- насиба, барака сердаромад иш, катта фойдани билдиради.

Ихламур дарахти — ўрта ёшли, юмшоқ феълли, самимий кишига ишора. Дарахт гуллаганини кўриш хушхабар, меҳмон келиши, хурсандчилик, саломатлиги яхшиланишини билдиради.

Тушда ихламур дамламасини ичганини кўриш омад кулиб ишлари юришиб кетишини билди- ради.

Тушда ихламур кўчатини экканини кўриш озулари ушалишига ишора. Оилали киши дарахт кўриши фарзандли бўлишига ишора.

Ич кетиши — тушда ичбуруғ бўлганини кўриш кераксиз, ортиқча харажат қилишига ишора. Шунингдек, қайғуриш, озор чекиш, йўқчилик, меросни ўзлаштириб олган кимса, хафагарчиликни билдиради.

Ичак-чавоқ — тушда ичак-чавоқ кўриш фаро- сатсиз, манман кишига ишора. Шунингдек, ёлғон, иккиюзламачилик, дўстларни уриштирув- чи киши, сердаромад иш, бойлик, ёлғон хабарни билдиради.

Ичиш — тушда нима ичганига қараб таъбир қилинади. Хасталик, автоҳалокатга учраш, жан- жални билдиради.
Тушда сув ичганини кўриш ишда муаммолар туғилишига ишора. Тушда шарбат ичиш саломат- лиги ёмонлашишига ишора.

Тушда қон ичганини кўриш бошига бирор мусибат тушишига ишора. Тушда ароқ ичганини кўриш гуноҳ ишга қўл уришига ишора.

Тушда тилла идишда сув ё шарбат ичганини кўриш хафагарчиликка ишора. Тушда булоқцан ҳовучида сув ичиш дунё ва охират саодатига эришишига ишора.

Иш ташлаш — тушда иш ташлаш бўлаётгани- ни кўриш сабрсиз, нафсининг қулига айланган одам, янги иш топиш, келишмовчилик, хиёнат, айрилиқни билдиради.

Ишдан бўшаш – тушда бирор кишини ишдан бўшатиш ажрашиш ҳақидаги қарор ёки касб ўргатишдир.

Бирор киши тушида ишдан бўша- тилгани ва ўрнига кекса киши тайинланганини кўрса, ишлари жойида бўлади. Ўзининг ўрнига ёш одам тайинланганини кўрган киши учун душманлари томонидан тузоқ тайёрланади.

Ишқ — тушда ишқ, севги можароларини кўриш яхшиликка эмас. Ишонч сустлиги, хасталик, айрилиқ, нохуш хабар эшитишни билдиради.

Ияк — кутилмаган хушхабар, содиқ дўст, бахтли эр-хотин, муносабатлари яхши қўшниларни билдиради.

(Visited 1 597 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!