туш таъбири Й

туш таъбири

Йўқолиб қолиш — тушда йўқолиб қолганини кўриш омадсизлик, ғам-ташвиш, кулфат келтирувчи аёл, иродасизлик, ишда муаммЪ туғили- шини билдиради.

Йўл — тушда тўғри, текис йўл кўриш гўзал ахлоққа, эгри бузуқ йўл кўриш диндан қайтишга ишора. Бахтсиз оила, узоқ сафарга чиқиш, ҳалол пул топиш, тавба қилиш, қариндошининг ёмонлик қилиши, ҳайрли шериклик, сердаромад ишни билдиради.

Тушда эгри йўлдан кетаётганини кўриш оғир синовларга дуч келишидан далолат. Бўйдоқ йигит текис ва равон йўлдан юрганини кўриши оқила қизни учратиб, бахтли ҳаёт кечиришига ишора. Ишсиз киши шундай туш кўриши омади кулишидан далолат.

Йўлакча — туҳматга учраган, уйдан ҳайдалган тул хотинга ишора.
Тушда йўлакча кўриш ишда муаммолар, афсусланиш, нотинчлик, ёлғизлик, хасталик, меҳр- оқибат, саховатли инсон, узоқ сафарга чиқишга ишора.

Йўтал — тушда йўтал бўлганини кўриш ғамташвиш, хасталик, нохуш хабар, ғийбат гап, ўлим, айрилиқ, жанжал, молининг бошига офат келиши, қариндошларидан шикоят қилувчи кишига ишора.

(Visited 93 times, 1 visits today)
No votes yet.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment