туш таъбири К

туш таъбири

Кир-чирлар — тушда кир-чирларни юваётганини кўриш сири ошкор бўлиши, рашк, жавобсиз севги, гуноҳларига тавба қилишини билдиради.

Тушда сариқ рангдаги кийимларни ювиш хасталик, кийимлар эски ва йиртиқ бўлиши бирор фалокат бўлишига ишора.

Тушда ивиган кирларини дорга илганида ерга тушиб кетганини кўриш севганидан айрилиши- дан далолат.

Китоб — турлича таъбир қилинади. Куч-қуд- рат, қадрдон дўст, одамлар орасида тарқалган хабар, сир-асрорга ишора.

Тушда китоб ўқиётганини кўриш ҳар томон- лама душманидан устун келишини билдиради. Китоб жавони китобларга тўла эканини кўриш ишларида доим ақл, билимга суяниб иш юритишига ишора.

Тушда аёл кишининг қўлида китоб кўрса хуш- хабар эшитади, тушда китобни очиқ ҳолда кўрса, туш соҳибининг даромади ортишига ишора.

Китоб ўзи тушунадиган она тилида эканини кў- риш оқибатли инсон билан дўстлашишига ишора.

Тушда китобнинг жилдини янгилаётганини кўриш туш соҳиби мухтожларга ёрдам беришидан далолат.
Тушда кутубхоначини кўриш ғам-ташвиш, муаммолардан қутилишига ишора.
Китоб саҳифаси — тушда китобнинг саҳифа- ларини кўриш, унаштирилмаган чиройли қиз, меросга эга бўлиш, катта давлат, афсусланиш, хушхабар эшитиш, хасталикка ишора.

Тушда китоб саҳифасини очгани, лекин уни ўқий олмаганини кўриш меросдан улуш олишига ишора.

Агар саҳифаларини ўқиганини кўрса, бадавлат қариндошининг меросхўри бўлишини билдиради.

Китобни тескари ўқиётганини кўриш туш соҳиби қарздор бўлишидан далолат.

Тушда китоб саҳифаси букланганини кўриш яқин инсонини бошига мусибат тушишидан далолат.
Бемор кимса китоб саҳифалари учиб кетга- нини кўриш ўлими яқинлигига ишора.

Копток — яхшиликка таъбир қилинмайди. Ота-онасини қарғишини олган фарзанд, баҳс- лашиш, жанжал, тортишув, ёмон дўст, охиратни унутиб дунё зийнатига берилиш, чорасизлик, мотам тутишни билдиради.

Коса — тушда коса кўриш уй бекаси, оила тирикчилиги, бадавлат яшашга, ташвишлардан халос бўлиш, ҳомиладор бўлишга ишорадир.
Бемор киши тушда косада сув берилганини кўриш саломатлиги яхшиланишидан далолатдир.
Тушда нақшлари чиройли, қиммат коса олганини кўриш ташвишсиз ҳаёт кечиришидан далолат.

Куёв — тушда куёв кўриш қатьий қарорга келиш, ўзгаришлар даври, рашк, нохуш хабарга ишора.

Тушда ўзининг куёв бўлганини кўриш туш соҳиби янги ишга ўтишини билдиради. Қиз бола тушида куёв кўриши ўз муҳаббатини учратиши- дан далолат.

Тушда куёв кўриш муҳим қарор қабул қилиш, ҳаётдаги ўзгаришлар, рашк, янги дўстлар билан танишиш, фарзандли бўлишга ишора.

Куз — саломатлиги яхшиланиши, оиладаги нотинчлик, нохуш ҳодиса, эр-хотин орасига совуқчилик тушиши хавфли фалокат, ишда муаммолар пайдо бўлишини билдиради.

Кўз — тушда кўзларини кўриш турлича таъбир қилинади. Меҳрибон фарзанд, мол-давлат, серда- ромад ишга ишора. Тушда кўзлари чиройли эканини кўриш иродали, тадбиркор кимсага ишора. Туш соҳиби бемор бўлса^ саломатлиги яхшиланади.

Тушда кўзи кўр бўлиб қолганини кўриш фар- зандларидан бири оғир касал бўлишига ишора.

Тушда бир кўзи ўйилиб қолганини кўриш узоқ умр кўришини билдиради.

Тушда елкасида ҳам кўзи борлигини кўриш йўқотган нарсасини топишига ишора.
Кўз ёши — тушда йиғлаётганини кўриш хур- сандчилик, ёлғизлик, соғинч, хасталикка ишора.
Тушда йиғламаса ҳам кўзидан ёш оқаётганини кўриш туш соҳиби ноҳақликка учраши ва оғир кунлар бошидан ўтишига ишора. Унг кўзида ёш бойликка, чап кўзида ёш йўқчиликка ишора.

Кўзи ёриган хотин — тушда кўзи ёриган хотин- ни кўриш енгил хасталик, хушхабар, қайғусиз яшаш, барака, муаммолардан халос бўлиш, айри- лиқ, азоб, ўлим, уйланишни билдиради. Кичкина бола, қариялар бундай туш кўриши яхшиликка таъбир қилинмайди.

Кўзи кўрлиги — тушда кўзи кўр бўлиб қолганини кўриш фаросатсизлик, эътиқоди йўқлиги, орзулари ушалмаслиги, машаққатли сафар, маҳкумнинг озод бўлиши, мерос соҳиби бўлиш, бойликка ишора.

Тушда битта кўзи кўрлигини кўрса тўғри йўлдан адашганидан далолат. Туш соҳибига бу огоҳлантиришдир.

Тушда кўр кишига ёрдам қилганини кўриш катта савоб ишлар қилишга ишора. Тушда фарзандларидан бири кўр бўлиб қолганини кўриш фарзанди олим, уддабурон, эл орасида ҳурматга сазовор инсон бўлиб улғаяди.
Кўзойнак — ишончли, оқибатли яқин дўстга ишора. Тушда қўлида кўзойнак кўриш тўғри йўл
кўрсатувчи, ҳунар ўргатувчи меҳрибон устозга ишора.
Тушда кўзойнак тақиб олганини кўриш, сахо- ватли инсондан ёрдам кўриши, ишида омад кулишини билдиради.
Кўйлак — кўйлак ранги ва ҳолатига кўра таъ- бир қилинади. Кўк кўйлак ғам-ташвишга тўла ҳаётни, қўрқувни билдиради. Тушда аёл киши янги кўйлак кийганини кўриш хушхабар эши- тишни билдиради.

Эркак киши тушида аёллар кўйлагини кўрса, ғам-ташвиш, муаммоларга ишора. Савдогар одам тушида янги кўйлак сотиб олганини кўрса, катта даромадга эга бўлади.

Тушда яшил рангдаги кўйлак кийиш ризқ- насиба ё мерос соҳиби бўлишини билдиради.

Бемор киши тушида оппоқ кўйлак кийиши яхшиликка таъбир қилинмайди. Ёшлар тушида оқ кўйлак кийиши тўйга ишора.

Хушхабар, айрилиқ, боши берк кўчага кириб қолиш, тўй-томоша, яхши рафиқага ишора.

Тугцда ўзига кўйлак совға қилинганини кўриш туш соҳиби қувончли хабар эшитишига ишора.

Тушда янги ва кенг кўйлак кийганини кўриш туш соҳибининг оиласи билан узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришига ишора.
Тушда кўйлаги кўплиги ва бари оқ рангда- лигини кўриш туш соҳибининг охиратда савол- жавоблардан қийналмаслигини билдиради.
Тушда яшил рангли кўйлаги борлигини кўриш иродаси мустаҳкам, қаноатли инсонга ишора’
Пушти рангли кўйлак ишқ-муҳаббатни бил- диради.

Кўкат — тушда кўкатларни кўриш саломатлик, умри узоқ бўлиши, ҳайрли иш, ризқ-насиба, барака, уйланиш, ҳомиладор бўлиш, тўйга тайёргар- ликни билдиради. Савдогар киши тушда кўкат териб юрганини кўриши даромади ортишига ишора.

Қиз бола кўкат кўриши ўз бахтини топишига ишора.

Кўкрак қафаси — оила, меҳмон келиши, бойлик, оқила рафиқа, хасислик, хурсандчилик, алам, илм ўрганиш, яширин сирлар, саховат, иймон ё ўлимни билдиради.

Тушда кўкраги оғриётганини кўриш оғир гуноҳ қилгани ва шу туфайли қаттиқ азобланишига ишора.

Кўкрак қафасидан ифлос нарсани олиб таш- лаганини кўриш туш соҳибининг ёмон одатларини тарк этишини билдиради.

Тушда кўкрак қафаси кенглиги саховатли, торлиги хасислигидан далолат, тушда бошини севгилисининг кўксига қўйиб ўтирганинин кўриш муҳаббат изтиробларини бошидан ўткази- шига ишора.
Кулиш — тушда табассум қилиб кулганини кў- риш ўғил фарзанд кўришига ишора. Бўйдоқ йи- гит тушда кулганини кўриш уйланишига ишора.

Тушда қаҳқаҳа отиб кулганини кўриш катта кулфат бошидан ўтишига ишора. Тушда таниши ё қўшнисининг ҳолига кулганини кўриш туш соҳибининг бошига ўша фалокат тушишидан далолат.

Кулча — севгиси жавобсиз қолмаслиги, яқин қариндош, қаноатли умр йўлдош, содиқ дўст, бадфеъл, феъли оғир хотинни билдиради.

Кумуш — тушда кумуш кўриш хушхабар, алда- ниш, душман, ёлғон хабар, уйланиш, хурсандчилик, хасталик, эътиқод, ифодани билдиради.

Тушда чиройли кумуш тақинчоқ кўриш хушхабарга ишора. Тушда ранги қорайган кумуш кўриш одамлар маломат қиладиган иш қилишга ишора.

Тушда ердан кумуш топиб олганини кўриш ўша атрофдаги қизга уйланишини билдиради.

Оилали киши кумуш хазинага киргани, у ерда айланиб юрганини кўриш хотини хиёнат қилаётганини билдиради.

Тушда кумуш ойнага қараганини кўриш туш соҳиби зинога қўл уриб оғир гуноҳга ботишини билдиради.
Тушда қўлидаги кумушни биров олиб қўйга- нини кўриш саломатлиги ёмонлашишига ишора.
Кумуш — яхшилик, ой тимсоли. Кумушдан ясалган кўприкни тушда намоён бўлиши пулга сотиб олинган шубҳали омаддан далолат.

Кун — тушда кундуз кунини кўриш, фароғат, катта даромад, ишда омад кулиши, хушхабар эшитиш, ёрқин келажак, хушчақчақ дўст, ғам- ташвишдан халос бўлишни билдиради.

Кунгабоқар — соҳибжамол, гўзал, ахлоқли, эри эъзозлайдиган аёлни билдиради. Ҳомиладор аёл кунгабоқар кўрса, туғилажак фарзанди қиз бўлади. Шунингдек, ризқ-насиба, сердаромад иш, бахтли ҳаётга ишора.

Кунжут — тушда кунжут кўриш давлати ортиши, фойдали иш, қарзини ўз вақтида тўлаш, айёр одам билан ҳамкорлик қилиш, ҳаром йўл билан пул топиш, фарзандли бўлишни бил- диради.

Тушда кунжут қовурганини кўриш, машаққат билан меҳнат қилиб янги уй олишини билди- ради. Тушда ерда кунжут сочилиб ётганини кўриш қўлидаги катта пулни кераксиз ерларга сарфлашини билдиради.

Халта тўла кунжут кўриш мерос соҳиби бўлишидан далолат.
Кўп қаватли уй — гушда кўп қаватли уй кўриш фарзандли бўлиш, давлатни қўлга киритиш, оила қуриш, узоқ умр кўришга ишора. Тушда кўп
қаватли уй қулаганини кўриш оиласи билан ажрашиб, янги оила қуришидан далолат.

Тушда уй атрофида айланиб юрганини кўриш, душманлари устидан ғалаба қозонишига ишора.

Киши тушида кўп қаватли уйдан пастга сак- раганини кўриш катта мерос соқиби бўлишидан далолат.

Кўприк — турлича таъбир қилинади.

Тўғри йўл, тартиб-интизом, оила аъзолари, дунё ва охират ораси, сирот кўпригига ишора. Тушда кўприкдан ўтаётиб йиқилгани, лекин зарар етмаганини кўриш туш соҳиби йўлда ҳалокатга учраши, аммо жони омон қолишини билдиради.

Тушда кўприк қулаганини кўриш тирикчи- лиги оғирлашишига ишора. Кўприкда нотаниш кимса билан суҳбатлашганини кўриш хушхабар эшитишга ишора. Тушда кўприкдан от миниб ўтганини кўриш дунё ва охират ҳаётида орзу қилганларига етишади. Кўприкдан пастга тушиб кетганини кўриш гуноҳкор эканига ишора.

Бемор кимса тушда темир кўприк кўрса, тез кунларда саломатлиги яхшиланади.

Кураш тушиш — ҳасад, рақобат, севинч, мунозарани билдиради. Тушда бегона одам билан кураш тушаётганини кўриш туш соҳиби ишхонада муаммоларга ду1! келишига ишора.

Тушда курашда енгилганини кўриш ўйлаган ниятларига етиша олмаслигини билдиради. Агар
хотини билан кураш тушаётганини кўрса, эр- хотин бир-бирини ардоқлашига ишора.

Кўршапалак — никоҳсиз туғилган бола, ғаф- лат, яширинча ишқий муносабат, бемаслаҳат иш қилиш, эрига ҳиёнат қилиш, ёмон хислатларга одатланиш, шошмашошарликка ишора.

Тушда кўршапалакнинг учиб юрганини кў- риш хотини ё яқинларидан яширинча иш қили- шини билдиради.

Агар кўршапалакнинг елкасига қўнганини кўрса, туш соҳиби ёмон йўлга кириб қолганидан далолат.

Кучук, ит — ранги ва ёшига кўра таъбир қили- нади. Тушда ит кўриш содиқ дўст ё хизматкорни, гуноҳдан қайтмайдиган ҳаёсиз хотин, қайсар одам, хиёнаткор эр, душманци билдиради.

Кучук боласини кўриш севимли фарзандга ишора. Қора кучук кўриш оила бошлиғини билдиради. Тушда итга нон берганини кўриш ризқ-насибага ишора. Тушда қўйнида безатилган кучук кўриш туш соҳибининг хотинига хиёнат қилишини билдиради. Тушда овчи ит сотиб олганини кўриш омад кулиб боққанидан дарак.

Тушда чўпон кучук сотиб олганни кўриш туш соҳиби ўта рашкчи эканига ишора. Тушда ит билан бирга ҳурганини кўриш орзулари ушали- шидан далолатдир.

(Visited 1 204 times, 1 visits today)
Rating: 2.0/5. From 1 vote.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment