туш таъбири М

туш таъбири

Масжид — олим одам, ҳайр-барака, шон- шуҳрат топиш, солиҳ амал, ташвишдан ҳалос бўлиш, саломатлиги яхшиланиши, сафардан омон қайтиш, саодатни билдиради.

Тушда масжид қурдираётганини кўриш ибодатларини бенуқсон адо этаётганидан далолат.

Тушда масжид қулаганини кўриш олим одамнинг дунёдан кўз юмушига ишора. Масжиднинг сочиқ ва гиламларини ўғирлаганини кўриш туш соҳиби фақир. ва етимларга ёрдам беришига ҳукм қилинади.

Тушда нотаниш ерда янги масжидга кирганини кўриш ўша йили ҳажга бориши насиб қилади.

Масжидда жони узилганини кўриш шаҳид бўлишига ишора.

Маслаҳатлашиш — билим, тажриба, манфаатга ишора. Тушда бировга маслаҳат берганини кўриш, кишининг иш бошлашда иккила- наётганини билдиради. Тушда бегона киши сизга маслаҳат бераётганини кўриш туш соҳибининг орқасидан танишлари тузоқ қўяётганига ишора.

Тушда ёши улуғ инсондан маслаҳат олиш бошлаган ишидан афсусланмаслигига ишора.

Тушда эркак хотини билан бирор нарсани маслаҳатлашаётганини кўриш эркакнинг оила- сига садоқати, аёлига ҳурмати, садоқатини билдиради.

Масхара қилиш — тушда масхара қилинга- нини кўриш туш соҳибининг ўзига ишончи йўқлигидан далолат. Тушда эр хотинини масхара қилиши оилада нотинчлик ҳукмрон эканини билдиради. Эр-хотин бир-бирини тушунмайди.

Маҳбус — ўтиб кетгувчи хафагарчилик, жанжал, айрилиқ, афсусланишга ишора. Тушда маҳбус кўриш яхшиликка габир қилинмайди.

Маҳси — тушда маҳси кийганини кўриш душманидан ҳимояланишга, мол-давлат, сафарга чиқиш, ташвиш, қарздор бўлиш, хасталикка ишора. Тушда маҳсини киймаганини кўриш яқин инсони катта ёрдам беришини билдиради.

Машина — машина кўриш сафарга чиқиш, қийинчилик, хасталик, айрилиқ, оилавий муам- моларга ишора. Тушда янги машина олганини кўриш фарзандли бўлишга ишора.

Эски машина кўриш оила аъзолардан бирининг уйдан кетишига ишора. Бемор киши тушда ўзини ҳалокатга учраган машина ичида кўриши дардига шифо топишидан далолат.

Тушда машина ичида ухлаётганинини кўриш янги уй олишга ишора.

Машъала — одамларга куч бағишловчи жасур инсон, ризқ-насиба, адолат, ноҳақликдан устун бўлиш, чақшюқ туғилиили, ғам-ташвишдан қутилиш, саломатлиги яхшиланиши, қарзларини тў- лаш, узоқ умр кечиришни билдиради.

Тушда қўлида машъала ушлаган одамни кўр ши туш соҳиби ўқиб, изланиб юксак мартаба- ларга эришишини билдиради.

Мева — тушда меваларни кўриш турлича таъбир қилинади. Оқила умр йўлдош, фарзанд, мол- мулк, осон топилган ҳалол пул, хурсандчилик, саломатлиги яхшиланганига ишора.

Тушда ширин мевалар еганини кўриш ризқи кўпайишидан далолат. Агар аччиқ ҳаром мол топаётганига ишора. Қиш фаслида мева еганини кўриш қулай фурсатни бой берганини билдиради.

Мева сотувчи — тирикчилигини базўр ўтказа- диган, лекин ибодатларини канда қилмайдиган кишига ишора.

Шунингдек, машаққат билан қўлга киритил- ган ҳалол давлат, содиқ дўст, ризқ-насиба, араз, яхшини ёмондан ажратадиган одам, яхшилар насиҳатига амал қилувчи кимсани билдиради.

Мерос — тушда меросга эга бўлганини кўриш хушхабар эшитиш, уйланиш, фарзандли бўлиш, катта давлат орттириш, машаққагсиз пул топиш, жанжал, оилавий келишмовчилик, молмулкини тақсимлашни билдирали,

Меҳроб гушда меҳроб кўриш оиланинг »ркаги. >.аш|»дан огоҳлантприш, савоо иш қилиш.

ота-онанинг розилигини олиш, ғам-ташвиш, хасталик, айрилиққа ишора.

Меҳробнинг синиб қолганини кўриш ўлимга ишора.

Тушда меҳробда намоз ўқиганини кўриш хушхабардан дарак. Меҳробнинг қиблага тескари қўйилганини кўриш туш соҳибини ибодатларида нуқсон борлиги, иродасизлик қилаётганини билдиради.

Милиция — нохуш, мусибатли хабар, кутил- маган туҳмат, ташвиш, жанжал, рашк, йўқолган нарсалари топилиши, муаммога аралашиб қолишини билдиради.

Милтиқ — тушда милтиқ кўриш душмани борлигига, ёмон сўз эшитиш, мусибатли хабар, нотинчлик, бахтсизлик, оғир хасталик, узоқ умр кўриш, афсусланишга ишора.

Тушда милтиқда нишонга олган нарсасига отиб текизганини кўриш туш соҳибининг умидлари ушалишини билдиради.

Тушда милтиқда ўзини-ўзи отиб оғир яралаганини кўриш туш соҳибининг умри узоқ бўлишидан далолат.

Милтиқ найзаси — тушда милтиқ найзасини кўриш ҳақиқатни юзга айтувчи, мард, навқирон йигитга ишора. Шунингдек, умидсизлик, машақ- қат билан топилган ҳалол пул, иродаси мустаҳкамлиги, бировнинг давлатига кўз олайтириш, мухтожларга ёрдам беришни билдиради.

Тушда қўлида найза ушлаганини кўриш ўғил фарзандни бўлишидан далолат. Тушда найза билан яраланганини кўриш яқин инсонига нохуш хабар келишини билдиради.

Тушда бировни найза билан яралаганини кў- риш туш соҳиби ҳаром мол топаётганига ишора.

Минбар — мансабдор шахс, илм-фан, иқтидор, ҳурматли зот, куч-қудрат, бойлик, юксак мартаба, фарзанд, ташвишдан қутилиш, узоқ умрни билдиради. Тушда кўрилган минбар ҳокимиятни ифода этади.

Минбарнинг тоза ва ёруғ бўлиши бошқарувнинг яхшилигига; тескариси эса ёмонлигига ишорадир. Тушида минбарда хутба ўқиганини кўрган киши одамларга раҳбар бўлади. Минбар тушда кўрилган нарсалар ичида обрў- эътибор, шон-шарафниэнг кўп акс этувчи рамз ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай киши ҳам тушида минбар кўравермайди.

Минора — аҳил-иноқ оила, ҳамма ҳурмат қи- лувчи киши, уйланиш, яқинларининг ғамхўр- лиги, хушхабар, айрилиқ, ишдаги муаммоларни билдиради.

Тушда минорага чиқиб азон ўқиганини кўриш эл севган инсон саховатли мўмин эканига ишора. Агар миноранинг қулаганини кўрса, туш соҳибининг ажали яқинлигидан дарак.
Мис — саховатли, муҳтожларга ёрдам берувчи киши, ҳалол ризқ, сердаромад иш, душмандан огоҳ бўлиш. тақдир кулиб боқишини билдиради.

Мих — сўзлари ўткир, жасур дўстга ишора. Шунингдек, оғир кунда ҳамдард бўлувчи меҳрибон ука, ошнани билдиради.

Бўйдоқ йигит тушда мих кўриши яқин орада тўйи бўлишига ишора.

Тушда мих топиб олиш яхши дўст учрати- шидан далолат.

Тушда кўп мих топиб олиш кўп нарсалардан фойдаланиш ё катта меросга эга бўлишни билдиради.

Тушда михнинг занглаганини кўриш хасталикдан, мих синиб қолганини кўриш ўлимдан далолат.

Мия — сармояси кўп одам, на ёмон, на яхши, лекин жуда бақувват кимсани яширин мол, бериладиган закот, оилани билдиради.

Мойчечак — бевафо, лекин жуда чиройли қизга ишора. Шунингдек, оқибатли фарзанд, гўзал хизматкор, хушхабар, жавобсиз муҳаббат, кўз ёши, севишганлар бахтга етишини билдиради.

Оилали киши тушида мойчечак териб юрга- нини кўриши қиз фарзандли бўлишига ишора. Қиз бола мойчечак терганини кўриши топиш-ту- тиши яхши хушрўй йигитга турмушга чиқишини билдиради.
Бемор киши унга мойчечак беришганини кўриши тез кунларда саломатлиги яхшиланиши- дан далолат.

Момақалдироқ — турлича таъбир қилинади. Ёмғирсиз момақалдироқ гумбурлаши қўрқувга ишора.
Ёмғир ёғиб момақалдироқ гумбурлаши хушха- барга, ота-она, юксак мартаба, кучли одамга ишора.

Тушда момақалдироқ қаттиқ гулдираб, шид- датли ёмғир ёққанини кўриш ота-онасини рози қилолмаганига ишора.

Муаззин — яхшиликка таъбир қилинади. Муаммолар ечимини топиши, хушхабар, тўй- томоша, узоқ сафарга чиқиш, саломатлиги яхшиланишига ишора.

Муз — тушда муз кўриш одамлардан йироқда, ёлғиз ўзи яшашни хуш кўрувчи одамга ишора. Шунингдек, йўқчилик, мусибат, хасталик, кутил- маган нохуш хабарни билдиради.

Мўйлов — хиёнатга ишора. Тушда мўйловли кишини кўриш севган кишиси кўнгилхушлик маишатни яхши кўришидан далолат. Тушда мўйлови ҳаддан зиёд узун бўлиб кетганини кўриш муаммоларни бироз вақт давом этишига ишора.

Ҳомиладор аёл ўзида мўйлов ўсганини кўриши туғилажак фарзанди ўғил бўлишига ишора.
Мўйна — хотини, хизматкор аёл ё нотаниш аёлга ишора.

Тушда қўй терисидан тайёрланган мўйнани кўриш обрўли, ҳурматли зотни билдиради. Тулки терисидан бўлган мўйна маккор одамга ишора.

Тушда қиш фаслида мўйна кийганини кўриш хушхабар эшитишни билдиради. Ёз фаслида мўйна кийганини кўриш ишлари орқага кетишидан далолат.

Мўйчинак (қоштергич) — муаммо туғдирувчи дўст, машаққатли меҳнат, рашк, ҳаммани уриш- тирувчини, мусибат, йўқчиликни билдиради.

Мукофот — оғир хасталик, мусибат, бирор фалокатдан огоҳлантириш, ғам-ташвиш, айри- лиқ, сирли учрашувни билдиради.

Мунозара қилиш — тушда баҳс-мунозара қи- лаётганини кўриш очкўзликдан далолат. Афсус- ланиш, нохуш ҳодиса, нафснинг қулига айлан- ган, маишатга берилган одамни ҳам билдиради.

Мунчоқ — бўйдоқ йигит уйланиши, хушхабар, оқила қизга ишора.

Тушда қора мунчоқ кўрса, уйланаётган қизи бадфеъл, ахлоқсиз эканини билдиради. Тушда кўп мунчоқ кўриш катта давлатга эга бўлади. Яшил мунчоқ кўриш муродига етишишга ишора.

Турлича таъбир қилинади. Оилали аёл мунчоқ кўриши эрини, эркак учун ишхонасини билдиради.

Тушда мунчоқ кўриш гўзаллик, бахт, ташвиш, бойлик, айрилиқ, келишмовчиликка ҳам ишора. Тушда таққан мунчоғи орасида тилла ҳам борлигини кўриш ҳажга боришга ишора.

Ҳаммаси тилла эканини кўриш катта давлатга ишора. Ҳомиладор аёл тушда мунчоқ кўриши ўғил фарзандли бўлишига ишора. Қиз бола тушда мунчоқ тақиши тез кунларда тўйи бўлишига ишора.

Мураббо — тушда мураббо кўриш ҳаёсиз, оилага низо солувчи, андишасиз хотинга ишора. Шунингдек, машаққат билан топилган ҳалол давлат, кутилмаган хушхабар, ўз севгисини топиш, уйланиш, эр-хотин ўртасида пайдо бўлган кичкина тушунмовчилик, сердаромад иш, саломатлиги яхшиланишини билдиради.

Мўри — меҳрибон ота, тақдир кулиб боқиши, ризқ-насиба, сафарга чиқишга ишора. Бўйдоқ йигит тушда мўри кўриши уйланишидан далолат.

Мўридан тутун чиқаётганини кўрса, ўша хонадонга барака ёғилади. Мўридан қуюқ, қоп-қора тутун чиқаётганини кўриш нохуш хабардан дарак. Тутун қуюқ бўлмаса, хушхабар эшитади. Мўридан тутун чиқмаётганини кўриш шу хонадонда йўқчиликдан далолат.

Мўрининг қулаганини кўриш оила аъзолари- дан бирининг бошига Кулфат тушишига ишорат. ‘
Мусича — ризқи бутун, ўғил фарзанд, оқила аёл, севишганлар бахтга етиши, хушхабар, уйла- ниш, тўй-томоша, хурсандчилик, содиқ дўстга ишора.

Муҳаммад сураси — тушда муборак Муҳзммад сурасини ўқиётгани ё эшитганини кўриш Роббим душманининг адовати, билан эл орасида ҳурмат топиш, ўзидан яхши ном қолдириш, ҳаммага намуна бўлувчи, Роббим севган қуллардан бири эканига ишора.

Муҳр — бўйдоқ йигит бахтини топиши, қўрқувдан йироқ юриш, давлат ишига кириш, хуш- хабар, ризқ-насиба, давлат, манфаатни билдиради.

Тушда темирдан ясалган муҳрни кўрса туш соҳиби қийинчилик, машаққатлардан сўнг бахтга эришади. Ҳомиладор аёл тилладан ясалган муҳр кўрса туғиладиган фарзанди ўғил эканига ишора.

Қиз бола гушда унга йигит муҳр берганини кўрса, ўша йигитга турмушга чиқади. Ё қарин- доши унга мерос қолдирганидан далолат.

Мушт — тушда қўллари мушт бўлганини кў- риш ноҳақликка, қўрқоқлик, иккиюзламачилик, бировдан катта қарз сўраш, масъулиятдан қочиш, ёмон сўз, дилозорликни билдиради.

Мушук — турлича таъбир қилинади. Оила аъзоларидан бири. ташвиш, хафагарчилик, айёр

одам, бадфеъл, қўпол хотин, иссиқ-совуқ билан шуғулланувчи кимсага ишора.

Тушда эркак мушук суйкалганини кўриш туш соҳибининг хасталанишига ишора. Мушук тим- даланганини кўриш оилада жанжал бўлишига ишора. Шунингдек, тушда мушук кўриш душманлик, ўғрилик, зино, хиёнат, зинодан туғилган болани билдиради.

Тушда мушукни ушлаб ўлдирганини кўриш, ўғрини ушлашига ишора. Тушда мушук қочиб кетганини кўриш хасталик тез орада кетиб саломатлиги яхшиланишига ишора. Тушда мушугини сотганини кўриш туш соҳиби давлатини одамларга тарқатишига ишора.

Тушда қоп-қора мушук кўриш туш соҳиби- нинг ғоят рашкчи эканидан далолат.

Мўйлов — мўйлов обрў-эътибор ва ибодат тарзида таъбирланади. Мўйлови кесилганини кўрган киши динга берилади. Мўйлови ўсиб, еган-ичганини ишга кирганини кўрган киши динга бидъатларга эришади.

Мўйна — қиш фаслида мўйнали кийим кийганини кўрган киши эзгу ишга қўл уради, шу иш орқасидан яхши ҳаёт кечиради. Тушида мўйнани тескари кийганини кўрган киши беҳисоб мол-дунёга эга бўлади. Мўйна кўриш, умуман, яхшиликка йўйилмайди: кибр, ғурурдан дарак ҳисобланади.
 

(Visited 958 times, 1 visits today)
Rating: 3.0/5. From 2 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment