туш таъбири Н

туш таъбири

Нафақа — тушда нафақа берганини кўриш тўй-томоша, уйланиш, катта даромад орттириш, сердаромад иш топиш, қарздор бўлиш, ваъдасини эсдан чиқаришга ишора. Бемор киши тушда нафақа бериши яхшиликка таъбир қилинмайди. Шунингдек, оиладаги нотинчлик, кутилмаган нохуш хабарни билдиради.

Нафталин — қилган гуноҳи кун келиб ошкор бўлиши, ҳасад, аразгина, нотинчлик, икки дўстни орасини бузишга уринган нокас кимса, севишганлар бахтга етиши, ғам-ташвишдан халос бўлиш, мухтожларга ёрдам берувчи саховатли инсонни билдиради.

Нақш — тушда бетакрор нақшларни кўриш хушхабар, душмани борлиги, рашк, севги йўлида адо бўлиш, айрилиқ, кўз ёши, кутилмаган меҳмон келиши, ғоятда гўзал, ҳеч кимса сир бермайдиган бой ва тул хотин, фарзандли бўлиш, сабр-бардошни билдиради.

Никоҳ кечаси — янги иш бошлаш, ҳаётини янгида бошлаш, муваффақиятга эришиш, ғам- ташвиш, севишганлар бахтига етиши, изтироб чекиш, ҳомиладор бўлишга ишора.

Нилуфар гули — тушда нилуфар гулини кўриш ўғрининг яшириниши, севишганлар учрашишига
ишора. Аёл киши тушда нилуфар гули териб юрганини кўриш эри билан ажрашишга ишора. Шунингдек, машаққатли меҳнат, ташвиш, уйланиш, нохуш хабар эшитиш, денгиз сафарига чиқишни билдиради.

Нимча — тушда нимча кўриш яхшиликка таъбир қилинмайди. Бошлаган иши чала қолиши, ваъдасини бажармаслик, нохуш хабар, нотинчлик, ўзини дўст деб кўрсатиб юрган ёлғончи одам, ноқобил фарзандни билдиради.

Ноз-ишва — ишқ-муҳаббат, севиб-севилишни билдиради. Киши тушда ноз-ишвали аёл билан суҳбатлашганини кўриши севгани билан учраши- шига ишора. Тушда ишвали аёлга дуч келгани, лекин унинг қарамай ўтиб кетганини кўриши туш соҳибининг севгилиси билан муносабатлари чигаллашишидан далолат.

Нок — ўз мавсумида ғарқ пишган нокни кўриши катта бойлик ва ҳалол мол-мулкка ишора. Сариқ рангдаги нок хасталик, хом нок кўриш нохушликдан далолат.
Тушда нок дарахти устида ўтирганини кўриш меросга эга бўлишни билдиради.

Нон — қалби пок, хушфеъл, хушсурат кимсага ишора. Тушда оқ нон кўриш ризқ-насиба ва машаққатсиз даромад соҳиби бўлишга ишора. Қора нон бунинг акси бўлиб таъбирланади.

(Visited 249 times, 1 visits today)
Rating: 4.3/5. From 3 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment