туш таъбири О

туш таъбири

Осилиб ўлиш — тушда ўзини осиб ўлдириш узоқ умр, шарафли мартаба, учрашув, висолга ишора.
Тушда ўзини осиб ўлмай қолганини кўриш, саховатли бўлишидан далолат.

Бадавлат киши бировнинг осилиб ўлганини кўриши бойлигидан айрилишига ишора. Савдогар киши тушда осилганини кўрса, катта фойдага эга бўлади. Йўловчи тушда ўзини осганини кўриши сафарини эсон-омон ниҳоясига еткази- шидан далолат.

Осмон — турлича таъбир қилинади.
Тушда осмон кўриш, мол-давлат, юксак мар- таба, иймон, бойлик, шуҳрат, охиратни ўйлашни билдиради.

Тушда осмонда сайр қилиб юрганини кўриш туш соҳибининг ғам-ташвишларидан халос бўли- шига ишора.

Тушда осмондан бирор жарликка қулаганини кўриш гуноҳлари кечирилишини билдиради.

Осмонга учиб кетаётганини кўриш туш соҳи- бининг узоқ сафарга чиқишига ишора.

Осмон ранги мусаффо эканини кўриш туш соҳиби баракага етишини билдиради. Осмон ранги яшил эканини кўриш давлати ортишига ишора. Осмон ранги қоп-қора ва булут қоплага- нини кўриш машаққат, йўқчилик, мусибатни билдиради.
Тушда осмондан қандайдир товуш эшитса, яхшиликка таъбир қилинади.

От — орзулар ушалиши, бахтни топиш, бой- лик, ризқ-насиба, шуҳрат топиш, машаққат ва меҳнатга ишора.
Тушда отга минганини кўриш куч-қудрат ва давлатдан далолат. Тойга минганини кўриш оқил, қобилиятли фарзанд ато этилишига ишора.

Тушда эгарсиз отга минганини кўриш на ба- давлат, на камбағал, балки, ўртаҳол яшашини билдиради.

Бўйдоқ йигит тушида отга минганини кўрса бадавлат ва лобар қизга уйланади.

Тушда ола-була от кўриш чиройли ва бадавлат аёлга ишора.

Жийрон от кўриш ўзига ишонган, охират саодатини ўйлайдиган аёлга ишора.

Хотини ҳомиладор киши тушида отга минга- нини кўриши ўғил фарзандли бўлишига ишора.

Тушда отни узоқцан кўриш хушхабар эшитишдан далолат.

Тушда қанотли отга миниш катта давлатга эга бўлишни билдиради.

Қоп-қора отга миниш сафарга чиқишга ишора.
Тушда кишини от йиқитиб кетганини кўриш оила аъзоларидан бири унга душманлик қилиши- дан далолат.

От тақаси — кутилмаган таҳликага ишора. Ҳасад ва туҳматдан огоҳлантирувчи белгидир.

От териси — хушхабар, сердаромад иш, ме- росга эга бўлишни билдиради.

Ота — хушхабар, ёрдам бериш, саховатли инсон, хурсандчилик, муаммоларга чора излаш, ораста хонадонни билдиради.

Тушда отасини хурсанд ҳолда кўриш орзулари ушалишидан далолат. Отаси маъюс ўтирганини кўриш нохушликка ишора.

Кишининг отаси тирик бўлсаю, тушида дунёдан I ўтганини кўриши нохуш ҳодисалардан далолат.
Бемор киши тушда отасини кўриши соғайиб ” кетишига ишора.
Қарздор кимса тушда отасини кўрса, қарз- ларидан халос бўлади.

Оташкурак — ёрдамчи, бировнинг ҳисобига кун кўрувчи одам, нохуш хабар, даромади кўпайиши, фарзанд, бадавлат кишини билдиради.

Отни жиловлаш — ота-она, устоз, доно кишига ишора. Уларнинг вазифаси ёмон йўлдан қайтариб огоҳлантиришдир.

Шунингдек, кучли севги, меҳр-муҳаббат, қатъиятни билдиради. Тушда отни жиловлаганини Қўриш оилавий низони ҳал қилишда асосий ҳакам бўлишига ишора. Отнинг жиловини йўқотганини кўриш туш соҳибини умр йўлдоши ташлаб кетади.
Официант — бошлаган иши муваффақиятли якунланишига ишора. Шунингдек, меҳмон келиши, сайр, саёҳатга чиқиш, сердаромад иш, оилавий хурсандчиликни билдиради.

Тушда ўзинй официант эканини кўриш туш соҳибининг атрофидагилар ундан ёрдам ‘кутаёт- ганига ишора.

Ёки янги ишга ўтишини бил- диради. Тушда оила аъзоларидан бири официант бўлиб ишлаётганини кўриш ака-ука алоҳида уй олиб яшашига ишора. Оилали киши уйида офи- циант юрганини кўрса, қиз фарзандли бўлишига ишора. Ишсиз, одам тушда уйига официант келганини кўриши тез кунларда иш топилишига ишора.

Охират — тушда охиратни кўриш эзгу амаллар қилишга шошилиши зарурлигига ишора.
Киши ўзини охиратда кўрса орзулари ушал- майди. Агар гуноҳкор бўлиб, тушида охиратда жавоб бераётганини кўрса, оғир касалликка чалинишга ишора.
Киши тушида севган ёри билан бирга охират- да юрганини кўрса, севганидан айрилади.
Тушда ота ё онасини охиратда кўриш, улар- нинг хасталанишига ишора.
Оч қолиш — тушида оч қолиш мўл ризқ билан таъбир қилинади. Яхшилик қилиш, савобга эришишдан ҳам далолат. Шунингдек, киши тушида оч қолиши бирор кулфатга йўлиқишини ҳам билдиради. Тушида бирор оч кимсани
тўйдириш хушхабар эшитишига ишора. Тушда оч қолган кишини ҳайдаб юбориши ишлари орқага кетишидан далолат. Бемор бўлса, аҳволи оғирлашади, савдогар бўлса касодга учрайди. Тушда эшигини тақиллатиб келган оч кишини тўйдириши, ишида омад кулиб боқиши ва катта сармояга эга бўлишидан далолат.

Ошқозон — тушда ошқозонни кўриш ишхо- наси, янги иш топиш, қарздор бўлиш, ғам-таш- виш, тўсиқларга дуч келиш, сердаромад ишга ишора. Тушда ошқозонини қўлида ушлаб турганини кўриш туш соҳиби ишхона очиб, ўз бизнесини йўлга қўйишига ишора. Агар ошқозони соғлом эканини кўрса, умри узоқ бўлишига ишора.

Тушда ошқозони каттарганини кўриш ризқи кўпайишига ишора. Агар ошқозони касал эка- нини кўрса, тўсиқларга дуч келишига ишора. Тушда қорнини ёриб ошқозонини олиб ташлаш- ганини кўриш туш соҳибининг очкўзлигини тарк этишини билдиради.

Ошпаз — тушда ошпаз кўриш ташвишли кун- лар келишидан огоҳлантиришдир.
Шунингдек, кўп пул топиш, ғам-қайғу, хаста- лик, кутилмаган меҳмоннинг ташриф буюришига ҳам ишорадир.

Тушда ошпазнинг ҳалол ва лаззатли таом тайёрлаганини кўриш ҳалол даромадга эга бўли- шини билдиради.
Бемор киши тушида ошпаз кўриши яхшилик- ка эмас., Бўйдоқ йигит ошпаз кўриши ниятлари ушалиб, катта тўй-томоша қилишига ишора.

Оққуш — тушда оққуш кўриш ниҳоятда гўзал, оқила, вафодор хотинга ишора.

Оқсоқланиш — тушда оёғи оқсаётганини кўриш нохуш ҳодиса содир бўлишига ишора. Тушда ўнг оёғи оқсаётгани фарзанди бирор кулфатга йўлиқишини билдиради. Чап оёғи оқсаётганини кўриш қиз фарзанди бирор мусибатни бошидан ўтказишига ишора.

Сафарга чиққан киши тушида оёғи оқсаёт- ганини кўриши сафарини давом эттирмасликка ишора.

Оғиз — тушда оғиз кўришнинг бир неча таъ- бири бор. Тушда оғиз кўриш хушхабар, ширин сўз эшитиш, мол-давлат, ишончга ишора.

Киши тушида оғзига дори томизаётганларини кўриши саховатли, яхши инсон эканлигидан далолат. Тушда биров оғзини латта билан боғлаб қўйганини кўриш ёмонликка берилгани, гуноҳга ботганига ишора.

Киши тушида оғзида бирор нарса чайнаётга- нини кўриш бошига кулфат тушишидан далолат.

Оғиздаги ҳид — киши тушида оғзининг ҳидлан- ганини кўриши ғам-қайғу, ёлғизлик, айрилиққа ишора.
Оғил — тушда оғил кўриш ҳалол ризқ, барака, мол-давлатга ишора.
Киши тушда оғил тўла қўй кўрса, бир умр роҳат-фароғатда яшайди. Оғилдаги қўйлар тарқаб кетганини кўрса қўлга киритган меросини асрай олмасдигидан далолат.

Оғриқ — тушда бирор ери оғриши саломатлик, садақа бериш, яхшилик қилишга ишора. Баъзан хасталик, кулфат, йўқчилик ҳам бўлиши мумкин.

Тушда киши бўйни оғриганини кўриш ўзига омонат қолдирилган нарсани эгасига қайтаришда хиёнат қилганига ишора.

Тушда тиш оғригани аламзада эканидан далолат. Тушда елкаси оғриганини ҳис этиш топган дароматига ҳаром аралашганидан далолат. Тушда қорин оғриганини кўрган киши ўнгда пулини ҳаромга сарфлайди ва ўзи пушаймон бўлади.

Тушда оёғи оғриганини кўриш узоқ сафарга чиқишидан далолат.

Тушда тили оғриши кишининг рақиблари томонидан алданишига далолатдир.

Тушда бел оғриғидан букчайиб қолганини кўриш ишлари ортга кетишига ишора.

Тушда қулоғи оғригани ўнгда хушхабар эшитишига ишора.

(Visited 2 401 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!