туш таъбири

туш таъбири

Печка — яқин дўстга ишора. Қиш мавсумида печка кўриш дўсти яхшилиги, ёзда печка ёққанини кўриш дўсти ёмонлигига ишора.

Шунингдек, ошиқ ёрини кўра олмай изтироб чеккани, катталар насиҳатига амал қилмай муаммолар ичида қолгани, қилган меҳнати муносиб тақдирланмаганини билдиради.

Пешоб келиши — даромади ортиши, ғам-таш- виш, хасталик, сефарга чиқиш, орзуси ушалиши, учрашувга ишора.

Пиво — тушда пиво кўриш яхшиликка эмас. Бирор хатардан огоҳлантириш, ғам-ташвиш, жанжал, оиладаги йўқчилик ва келишмовчилик, афсусланишга ишора.

Пиёз — осон қўлга киритилган мол, пиёз ейиш эса ғам-ташвишга ишора.
Яширин сирлари ошкор бўлиши, оиласи билан келиша олмаслик, янги ишга қириш, ғийбат, афсусланиш, меҳнатни билдиради.

Пиёла — тарбияли, назокатли, ёш инсонга ишо- ра. Шунингдек, кутилган хушхабар, меҳмон кели- ши, тўй-томоша, қиз унаштирилишини билдиради.

Тушда пиёлада чой узатилганини кўрса, туш соҳиби севганига етишади. Тушда қўлидан пиёла ту- шиб кетганини кўриш хушхабар эшитишга ишора.
Пилик — кўнгли очиқ, олим, доно, ҳурматли зотга ишора. Севинч, роҳат-фароғат, меҳрибон она, узоқ умр, оғир хасталикни ҳам билдиради.

Тушда пилик ёққанини кўриш юксак марта- бага эришиши, давлати ортишига ишора. Бемор одам пилик ёққанини кўриши саломатлиги яхшиланишига ишора.

Бўйдоқ йигит қўлида пилик кўриши бировни қаттиқ яхши кўриб қолишидан далолат. Оилали киши пилик ёққанини кўриши фарзандлари билан бахтли ҳаёт кечиришига ишора.

Писта — яхшилик қилувчи кимсага ишора. Шунингдек, писта кўриш машаққатсиз топилган давлат, бойлик, душмани кўпайиши, хурсандчи- лик, мусибатли хабарни билдиради.

Тушда тузланган пистани чақаётганини кўриш сердаромад иш топиши ва умри узоқ бўлишига ишора. Бировдан писта олганини кўриш савоб ишлар қилишига ишора.

Пичан — жаннат неъматлари, тўй-томоша, ян- ги ҳаёт, ошиқ бўлиш, фарзанд кўриш, мафтункор аёлни билдиради.

Камбағал бўлса бадавлат ки- шига айланади. Шон-шуҳрати, мартабаси ошади. Бемор киши тушида пичан кўриши саломатлиги яхшиланишига ишора. Қарздор кимса қарзлари- дан қутилади.

Бўйдоқ йигит тушида бозордан пичан сотиб олганини кўриши оладиган хотини гўзал, ахлоқ- ли ва хушмуомала эканига ишора.
Пичоқ — куч-қудратга ишора. Пичоқца бирор нарса кесганини кўриш узоқ сафарга чиқишини билдиради.

Ҳомиладор аёл тушда пичоқ кўрса, ҳамма ҳавас қиладиган хушсурат фарзанд дунёга келтиради.

Тушда пичоқ сотиб олганини кўриш агар бўйдоқ бўлса уйланишига, хотини ҳомиладор бўлса, ўғил фарзандли бўлишига ишора.

Судга даъво аризаси ташлаган кимса тушда қини бор пичоқ кўрса, даъвоси инобатга олинади.

Пишириқ — қисқа вақт ҳукм сурадиган ғам- ташвиш, фарзандли бўлиш, кутилмаган меҳмон, ваъдасини бажариш, янги дўстлар орттириш, хасталикдан халос бўлишга ишора.

Пишлоқ — турли характерли инсон, ориятли, саховатли киши, бадфеъл, одамлар ҳурмат қилмайдиган нокас одам, ҳалол топилган ризққа ишора.

Ишсиз одам тушда пишлоқ тайёрлаётганини кўриш сердаромад иш топишига ишора. Агар унга пишлоқ беришганини кўриши катта давлатни қўлга киритишига ишора. Тушда берилган пишлоқ эскилигини кўриш туш соҳибининг ишда зарар кўришидан далолат.

Подшо — куч-қудрат, бойлик, мансаб соҳиби бўлиш, ғам-ташвиш, ҳаёт синовларини енгиш, ёлғизлик, ўз тинчидан воз кечишга ишора.
Пойабзал — ёмондикдан сакдайишға.{ншора. Шунишдек, қурқув, ташвиш, қийинчилик билан топиладиган бойликни билдиради.

Тушда пойабзали тор келиб, оёғини сиқаётганини кўриш кулфатдан далолат. Пойабзални ечаётганини кўриш ғам-қайғу, муаммолардан халос бўлишга ишора.

Оилали киши тушда пойабзалини чуқур ё жарликка тушиб кетганини кўриш эр-хотин ажрашишини билдиради.

Янги пойабзал кийганини кўриш лобар, ёш қизга уйланишига ишора.

Полиция — туш соҳиби учун огоҳлантириш саналади. Азроил, ғам-ташвиш, қўрқув, ноҳақ- лик, мусибатли хабар, ўғирланган молнинг топи- лиши, севишганлар айрилиши, кўзёшига ишора.

Помидор — машаққат билан топилган пул, ғам-ташвиш, ваъдасида турмайдиган одам. Жаҳл устида нотўғри қарорга келишни билдиради.

Пора — тушда пора бериш ё олганини кўриш яхшиликка таъбир қилинмайди. Туш соҳиби гуноҳ қилгани ё ожизлиги, қўрқоқ, омадсиз эканини билдиради. Шунингдек, иккиюзла- мачилик, ваъдасини бажармаслик, қарзини қайтармаслик, қисқа вақт давом этган дўстлик, ишдан ҳайдалиш, осон топилган ҳаром молга ишора.
Почтачи — яхшилик қилувчи, ҳаммага ёрдами тегувчи, ўрта ҳол кишига ишора. Сафарга чиқиш, меросга эга бўлиш, ғам-ташвиш, меҳмон келиши, гуноҳ ишга қўл уриши, душман, баҳс-мунозара, давлат тўплашни билдиради.

Тушда қовоғини солган почтачини кўриш нохуш хабар, жилмайиб турган почтачини кўриш хушхабардан дарак.
Пристан — сафарга чиқиш, айрилиқ, тартибни ёқтирувчи дўст, хушхабар, севишганлар бахтига етишиши, омад кулиб боқишига ишора.

Пул — тушда пул кўриш яхшиликка таъбир қилинмайди. Ёмонлик, фитна, куфр, иккиюзла- мачилик, алдаш, машаққат, иродасизлик қилиш, мусибатли хабарга ишора.

Тушда яширин ерда пул сақлаётганини кўриши, туш соҳибининг таҳорат шартларига амал қилмаётгани ва гуноҳга ботганидан далолат.

Тушда йўлда пул топиб олганини кўриш, туш соҳиби дўстларининг ўзига қилган хиёнатидан хабар топишига ишора.

Пўлат — саломатлик ва узоқ умр, самимий дўст, мардлик, мол-давлатни билдиради. Тушда пўлатдан совут кийганини кўриш умри узоқ бўлишига ишора.

(Visited 1 426 times, 3 visits today)
Rating: 3.5/5. From 2 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment