туш таъбири Р

туш таъбири

Роҳиба — тушда роҳиба кўриш уйда ўтириб қолган бахти очилмаган қизга ишора. Шунингдек, ўзини дунё ҳаётидан узган киши, умидсизлик, алданиш, оилавий келишмовчилик, чақи- рилмаган меҳмон, ёлғизлик, савоб иш қилишни билдиради.

Тушда роҳиба билан тортишганини кўриш оиладаги нотинчликка ишора.

Рўза — тушда рўза тутганини кўриш турлича таъбир қилинади. Душманидан Роббим асраши, нафсини назорат қилиш, сукут сақааш, бемор кимсанинг оламдан ўтиши, тирикчилик ўтиши қийинлиги, турли синовлар, қарзини тан олмас- лик, ташвишлардан халос бўлишни билдиради.

Тушда рўза тутиш учун саҳарик қилаётганини кўриш ибодатлари қабул бўлишини билдиради. Тушда рўза тутиб ифтор қилаётганини кўриш туш соҳибининг умр бўйи соғлиғидан шикоят қилмай осуда яшашидан далолат. Қарздор киши тушда рўза тутганини кўриш қарзларидан қутилигиша ишора.

Шунингдек, тавба қилиш, хатоларии тўғри- лаш, ҳажга бориш, ўғил фарзандли бўлиш, ҳалол ризқ-насиба, юксак мартаба, фаровонликни билдиради.

Рўмол — эрли аёлни билдиради. Тушда янги рўмол ўраш давлатининг ортиши, хурсандчилик, оила, бойликка ишора.
Рўмолининг кир бўлганини кўриш хонадон бошлиғининг бошига тушадиган мусибатларга ишора. . ; ;;

Рўмол оппоқ бўлса эрининг поқиза қалб соҳиби эканидан далолат. Рўмол қизил рангда бўлса, эри хасис ва хиёнаткор, сариқ рангда ва йиртиқ бўлиши эрининг хасталигига, қора рангда бўлса ажалга ишора.

Эркак киши тушида рўмол кўрса уйланишига, ҳомиладор аёл рўмол кўрса қиз фарзандли бўлишига ишора.

Рўмолча — тушда рўмолча кўриш севгилиси- дан айрилиш, яқин дўст, қиз фарзандли бўлиш, изтироб, кўз ёш тўкиш, учрашувга ишора.

Тушда севганидан рўмолча олиши ундан айрилишига ишора. Сариқ рангда рўмолча беришганини кўриш, туш соҳибининг хасталанишидан далолат. Агар қизил рангли рўмолча олса, аччиқланадиган нохуш хабар эшитади. Мовий рангли рўмолча олса, икки севишган қайта учрашади.

Руҳоний — ишонч, иродаси синалиши, мотам, нохуш хабар эшитиши, йўқчилик, сафарга чиқиш ё хасталикка ишора.

 

(Visited 488 times, 1 visits today)
Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment