туш таъбири С

туш таъбири

Сол — тушда сол ясаш мўл ризқ ва пулга ишора. Киши тушида денгиз ё дарёда солда сузиб юрганини кўриши такдири кулиб боқишидан далолат. Ҳомиладор аёл тушида сол ясаётганини кўриши қиз фарзандли бўлишини билдиради.

Сомон — тушда сомон кўриш мол-давлат, ҳайр-саховат, неъмат, ризқ, хазина топиш, машаққат билан топилган ҳалол давлат, садақа бериш, қарз олишга ишора.

Тушда сомон еганини кўриш ҳалол ризқ топиб бадавлат бўлиб кетишига ишора. Тушда сомон сотганини кўриш муҳтожларга ёрдам бериб дуосини олишини билдиради.

Сопқон — ҳақиқатга ишора қилувчи сўз, хавф- дан огоҳлантириш, кишини ёмон йўлдан қайта- рувчи меҳрибон дўст, ҳийла билан савдо юрги- зувчи ҳамкор, кутилмаган нохуш хабар, кунини бекорчилик билан ўтказувчи кимсага ишора.

Соч — тушда соч кўриш ранги, турмаги, узун ё калталигига кўра таъбир қилинади.
Мол-давлат, узоқ умр, мустбат яқинлашгани, ғам-ташвиш, гўзаллик, чирой, хасталик, туҳматга ишора.
Тушда сочлари узун эканини кўриш туш соҳиби узоқ умр кўришига ишора.
Бадавлат киши бундай туш кўриши давлати ортишига ишора.

Тушда умуман сочи йўқлиги, ясама соч кийиб юрганини кўриш, ризқ-насибасига барака киришини билдиради.

Тушда сочларини ўрганини кўриш хушхабар эшитишга ишора. Тушда сочлари қордай оқариб кетганини кўриш қўрқувдан халос бўлишини билдиради.

Сочиқ — янги ишга ўтиш, ноҳақлик барҳам топиши, ғурур, ташвишлардан халос бўлиш, хурсандчиликни билдиради. Фақат эски ва йиртиқ сочиқ яхшиликка таъбир қилинмайди.

Соя — ўзгаришлар вақти келганига ишора.
Тушда дарахт соясида дам олиб ўтиранини кў- риш саховатли инсондан ёрдам кўришига ишора.

Тушда жазирама қуёшда қолиб соя жой изла- ганини кўриш туш соҳиби хушхабар эшитиши, ташвишлардан халос бўлишини билдиради.

Тул хотин тушда сояда ўтирганини кўриш меҳрибон, бадавлат кишига турмушга чиқишига ишора.

Соябон — кутилмаган ердан ёрдам келиши, сирдош, содиқ дўст, оиласини бахтини ўйловчи ота, нохуш хабар, узоқ сафарга чиқиш, ташвиш- лардан халос бўлиш, саломатлиги яхшиланиши- дан далолат.
Тушда ёмғир остида соябон билан юрганини кўриш ишлари юришиб кетиши, омад келишини билдиради.

Бева аёл соябон сотиб олганини кўриш турмушга чиқишига ишора.

Отадан хабар олиш, қарилик, хасталикка ишора. Соябон кўриш бировнинг меҳри, далда- сига зорлигини билдиради. Шунингдек, бойлик ва сафарга чиқишдан далолат.

Соқол — тушда соқол ўстирганини кўриш эркак учун бойликка ишора. Шунингдек, икки- юзламачилик ёлғон, гўзаллик, хасталик, шон- шуҳрат, ҳасад, ғийбат гап, жанжал, умри узоқ бўлишини билдиради.

Спирт — оиласига қарамайдиган, масъулият- сиз одам, йўқчилик, нотинчлик, ғам-ташвиш, ишқ можароси, айрилиқ, хафагарчиликка ишора, тушда спирт кўриш яхшиликка йўйилмайди.

Спиртли ичимликлар — ахлоқсиз, шайтон макрига алданувчи, иродасиз одам, дўстлар орасини совутувчи нияти бузуқ кишига ишора.

Спиртли ичимликлар — тушида спиртли ичимликлар кўриш яхшиликка эмас. Мусибат, айрилиқ, ишонч, йўқолиши, хасталик, ёлғизлик, нафс ҳавасларига берилишини билдиради.
Стакан — севги, бир томоннинг муҳаббати, жавобсиз севги, душманнинг касофати, хасталик учрашув, ташвишларни билдиради.

Стул — ишсиз одамнинг тушда стул кўриши сердаромад иш топиши, уйланиш, тўй-томоша, яхши хизматкор, кутилган меҳмон, хушхабар, хасталик, совчи келиши, бойликка ишора.

Сув — турлича таъбир қилинади. Тушида сув кўриши давлати ортиши, саломатлиги яхшилани- ши, ғам-қайғу, тирикчилиги оғирлиги, яхшилик ва манфаат, хушхабар эшитиш, кўз ёшига ишора.

Тушда боғ суғорганини кўриш янги иш топиб тирикчилигини яхшилашига ишора.

Тушда зилол сув кўриш ҳайр ва манфаатга, агар лойқа бўлса ғам-ташвишга ишора.

Ночор киши сув тўла мешни кўтариб кетаёт- ганини кўриш сердаромад иш топиб бойиб кетишидан далолат.

Оилали киши сув тўла меш кўриши меҳнаткаш, уддабурон фарзандли бўлишига ишора.

Бемор одам тушда ширин сув ичганини кўриши саломатлиги яхшиланишидан дарак.
Тушда сув тагига шўнғиганини кўриш бойиб кетишини билдиради.

Сув — тушда сув кўриш узоқ умрга ишора. Фарзанди йўқлар фарзандли бўлиши, муродига етишиш, саломатлик, хушхабар эшитиш, яхши- лик билан ҳам таъбир қилинади.
Тушда сув қуриганини кўриш, бирор нохуш ҳолатга ишорадир.

Бемор киши тушида сув ичганини кўриши дардига шифо топишини билдиради. Тушда таҳорат олганини кўриш жаннат неъматлари ато қилинишига ишора.

Тушда ҳовучида сув ичганини кўриш мартабаси ошишидан далолат.

Сув ости кемаси — яширмоқчи бўлган, лекин сир сақаай олмаган нарсаларга ишора. Шунинг- дек, муаммолар ечимини топа олмаслиги, ғам- ташвиш,’ ишда зарар кўриши, ўзи кутган натижа бўлмаслигини, машаққатли меҳнатни билдиради.

Сувсамоқ — соғинч, фитна чиқариб юрадиган аёл, изтироб, саломатлиги ёмонлашиши, хатога йўл қўйиш, синовларни енгиб ўтиши, қарғиш, номаълум иш ортидан юришини билдиради.

Тушда жуда сувсаганини, чашмадан ичмоқчи бўлиб ича олмаганини, кўриш нохуш хабар эшитишга ишора.

Дарёнинг суви лойқалиги сабаб сув ичма- гании кўриш ташвишлардан қутилишига ишора.

Тушда сувсаб ичгани сув топа олмаганини кўрса туш соҳибидан омад юз ўгиради.

Сузиш — тушда сузиб юрганини кўриш бахтли оила қуриш, оқил фарзанд соҳиби бўлиш, орзулари ушалиши, ташвишлардан қутилиш, қамоққа тушиш, синовларни енгиб ўтиш, нотинчликка ишора. Тушда сувда сузгани ва асло қийналмаганини куриш орзуларига қийнал- масдан етишишини бидциради.

Сузиш учун сувга киргани лекин суза олмай сув тортиб кетганини кўриш туш соҳибининг бошига оғир кулфат тушишини билдиради.

Сумбул гули – назокатли, зебо аёлга ишора. Узоқ умр кўрувчи инсон, қисир аёлнинг фар- зандли бўлиши, оғир беморнинг саломатлиги яхшиланиши, нияти яхши инсонлар билан дўст- лашиш, ошиқ бўлиб, севишганларнинг тўйи бўлишини билдиради.

Сумка — жанжалкаш ука, олди-сотди, кутил- маган меҳмон, сир сақлашни биладиган содиқ дўстни, яхши қўшнини билдиради.

Тушда ўзига сумка берилгани ва у бўш эканини кўриш яқин инсонни томонидан зарар кўришига ишора.

Эски сумка кўриш йўқчиликка, сумка нарсага тўла эканини кўриш қимматбаҳо совғага ишора.

Тушда сумкасини йўқотиб қўйиш оила аъзо- ларидан бирининг ҳаётида муаммолар бўлишига ишора.

Суннат – покизалик, гуноҳларга тавба қилиб ёмон одатларни тарк этиш, яширин сирлар ош- кор бўлиши, фарзандли бўлиш, ориятини сақ- лаш, қарзларини тўлаш, уйланиш, тўй-томоша, саломатлиги яхшиланиши, ғурбатдан қутилиш, хурсандчиликни билдиради.
Супурги — тушда супурги кўриш уй бекаси ё хизматкорга ишора. Оиладаги ночорлик, бошқа уйга кучиш, ғам-ташвишлардан халос бўлиш, севгилисидан айрилишга ишора.

Тушда ҳовлисии супургида супураётганини кўриш янги уйга кўчиб ўтишини билдиради. Агар бўйдоқ йигит супургида супураётганини кўрса пулнинг қадрини билмайдиган базму-жамшидни яхши кўрадиган қизга уйланишига ишора.

Тушда бировнинг уйини супурганини кўриш туш соҳиби ўша одамнинг пулини ўзлаштириб олишига ишора.
Бемор одам супуриндиниш устида ўтирга- нини кўрса, мусибат яқинлигидан далолаг.

Сўрғич — ҳар ишга бурнини суқиб аралашаве- радиган кимсага ишора. Тушда сўргич кўриш ота-она, ўтмишини соғиниш, эски дўст, янги иш топиш, ёшларнинг унаштирилишини билдиради.
Тушда бола сўрғич сўриб ўтирганини куриш туш соҳиби қиз фарзандли бўлишига ишора.

Сурнай — гушда сурнай чалинаётганини кўриш ўлим хабарини эшитиш, яширин сирлари ошкор бўлиши, ширин сўз эшитиш, отасининг гапини икки қиладиган нокас фарзанд кўзёши тўкишга ишора.

Сурнайчи — тушда сурнайчини кўриш одамлардан узоқ юрувчи, бадфеъл, золим кишини апг латади. Шунингдек, хасис, бировга бирор нафи тегмайдиган, уйига меҳмон келса ёқтирмайдиган ичи қора одамга ишора.

Сут — турлича таъбир қилинади. Ҳалол ризқ, фарзанд, хатога қўл уриш, илм ўрганиш, қўрқув, ёлғон гапга ишора.

Тушда кўксидан сут оққанини кўриши омади кулиб, ишлари юришиб кетишини билдиради.

Тушда сутдан пишлоқ тайёрлаганини кўриш молига аралашган ҳаромнинг закотини бериб, ҳалолини ейишига ишора.

Тушда бировнинг кўкрагидан сут эмганини кўриш туш соҳиби ўша одамдан ҳам бу дунёда, ҳам охиратда фойда кўришидан далолат.

Тушда қўйнинг сутини ичганини кўриш саодатга эришиш, илм ўрганишига ишора. Тушда кучукнинг сутини ичганини кўриш золим кимсалардан ёмонлик кўришига ишора.

Эшак сутини ичиш мусибатли кунлар ниҳоясига етишидан дарак .

Тушда сигир сутини ичиш катта давлатга эга бўлишига ишора.

Тушда мушукнинг сутини ичиш туш соҳиби- нинг яширин, айёр душмани борлигини билди- ради.

Тушда тулки сутини ичиш туш соҳибининг ёлғончилигидан далолат.

Кийик сутини ичиш сердаромад иш топишига ишора. Туя сутини ичганини кўриш ўзига ишон- ган одамлардан ёрдам кўришини билдиради.

(Visited 3 879 times, 4 visits today)
Rating: 3.2/5. From 9 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment