туш таъбири Т

туш таъбири

Товоқ — турлича таъбир қилинади. Тушда товоқ тўла ош кўриш омад кулиб боққанига ишора. Бўшлигини кўриш қийинчиликларга дуч келишидан далолат.

Аёли ҳомиладор бўлиши, оқибатли фарзанд, хушхабарни ҳам билдиради.

Оилали киши тушда унга товоқ берилганини кўриши уйига совчилар келишидан дарак. Ночор киши товоқ тўла ош кўриши бадавлат бўлиб кетиши ё меросга эга бўлишига ишора.

Товуқ — тушда товуқ кўриш хотинга, жўжани кўриш фарзандга ишора. Гапига ёлғон аралаштирувчи, ваъдасини бузган одам, ғийбатчи хотин, боласи бор тул хотинга ишора.

Тушда товуқ ушлаб олганини кўриш ҳазми осон ҳалол молни қўлга киритишга ишора. Эркак тушда товуқ сўйганини кўриши зино қилишига ишора. Тушда товуқаарни катакка қамагапини кўриш умидлари ушалишидан далолат.

Бемор киши тушда товуқ гўшги сганими кўриши саломатлиги яхшиланишига ишора. Тушда товуқ сотганини кўриш гуш соҳиби сотувчи аёл билан дўстлашишига ишора.

Тоғ — тушда тоғ кўриш турлича гаъбир қили нади. Катта давлат, меҳрибон ота, андиша, 1ам ташвишни билдиради. Тушда тоғ чуққисша чиққанини кўриш орзу-истаклари ушалиши1а
ишора. Тушда тоғнинг соясида дам олиб ўтирганини кўриш умри давомида ташвишсиз яшашига ишора.

Тоғдан йиқилиб кетиб, ўзига бирор зарар етмаганини кўриш юксак мартабага эришиши ва катта обрў соҳиби бўлишидан далолат.

Тушда тоғдаги ғорга кириб қолганини кўриш туш соҳибининг баъзи бировларнинг сирларига шерик бўлишини билдиради.

Тушда тоғ ён бағирларида айланиб юрганини кўриш обрўли кишилар билан танишишга ишора.

Узоқдан тоғ чўққисини кўриш ҳаётида муҳим қарор қабул қилишини билдиради.

Тушда тоғу тошларда юрганини кўриш муҳтожларга ёрдам беришига ишора.

Тушда тоғнинг ер билан битта бўлиб қулаганини кўриш оила аъзоларидан бирининг касал бўлишига ишора.

Тушда тоғ атрофида гуллар териб юрганини кўрса, хаста бўлса соғаяди, оиласи нотинч бўлса ҳаловат топади, ишларида омад кулиб боқади.

Тоға — тушда тоғасини кўриш туш соҳиби- нинг яқинлари у учун қайғуриши, яхши-ёмон кунида хабар олиб туришини билдиради.

Тож — тушда тож кўриш муваффақият, оқи- батли фарзанд, бокира қиз, катта давлат, юксак мартаба, хушхабар, душмани ҳийла ишлатишга ишора.
Бўйдоқ йигит бошига тож кийганини кўриш бадавлат қизга уйланишига ишора. Оилали киши унга тож берилганини кўриши мансаб ошишидан далолат.

Токзор – токзорда умр йўлдошини учратиш, мол-давлат, учрашув, ташвиш, хасталик, давлат, учрашув, ташвиш, хасталик, ахлоқсиз хотинга ишора.Тушда токзор сотиб олгани, узумларни саватга тўплаганини кўриш машаққатсиз давлатга эга бўлишни билдиради.

Тушда қора узум кўриш ёмон хабар эшитиш- га; яшил узум муаммолар чиқиши; сариқ ранг- даги узум хасталикка ишора.

Тол дарахти — тушда тол дарахтини кўриш на ўзига, на оиласига ёрдами тегмайдиган кишига ишора.

Шунингдек, бировнинг маслаҳатига муҳтож бўлмаган, ўзига ишонувчан инсон, ҳаммага хушмуомала бўлувчи, ибодатларини канда қилмайдиган, саломатлик, узоқ умр кўрувчи кишини билдиради.

Том — тушда том кўриш эркаклар учун хаёлидаги соҳибжамолни учратиш, аёллар учун эса ишончнли окдамайдиган эркакни учратишига ишора.

Тушда оилали эркак том кўриши бегона аёл билан танишишига ишора. Тушда томда югуриб юрганини кўриш туҳматга учрашидан далолат.

Тушда томдан нарвонда пастга тушганини кў- риш эл-юрт ичида гап-сўз бўлишини билдиради.
Тушда томи устида ўт-ўлан ўсганини кўриш нохуш хабар эшитишидан далолат.

Тонг — тушда тонг чоғини кўриш яхшилик эшиклари очилиши, ташвишлардан қутилиш, саломатлиги яхшиланиши, қарзларини тўлашга ишора.

Тушда тонг отаётганида сайр қилиб юрганини кўриш қабр азобидан қутилиш, қариндошлари ҳурмат қилиши, омад кулишини билдиради. Бўйдоқ йигит тонг чоғини кўриши бахтини учратиб, уйланишига ишора.

Тор — хушхабар, чақалоқ дунёга келиши, хурсандчилик, хушчақчақ қизни билдиради. Тушда уйида тор чалиб ўтирганини кўриш тез кунларда кутган қувончли хабарини эшитишига ишора.

Торт — тушда торт кўриш бахт, ҳасад қилмайдиган дўст, хушхабар, севишганлар бахтга етиши, уйланиш, чақалоқ туғилиши, соғинч, айрилиқ, янги ишга ишора.

Тушда торт пиширганини кўриш тижорат очиб оиласини таъминлаш учун етарлича пул топишига ишора.

Тушда торт еганини кўриш мусибатли хабар эшитишга ишора. Тушда торт сотиб олганини кўриш туш соҳибининг ҳайрли ишга киришига ишора. Оилали киши торт сотиб олиши фарзандли бўлишига ишора.

Тортма — оилали киши тушда тортма кўриши умр йўлдоши вафодор, олийжаноб инсон эканидан далолат.

Ёш қиз тортма кўриши содиқ, ориятли йигитга турмушга чиқишига ишора. Шунингдек, хасталик, ташвиш, мол-дунёга бери- лишни билдиради.

Тош — катта кичиклигига қараб турлича таъбир қилинади. Тушда тош кўриш жоҳил киши, бераҳм ота, мусибатли хабар эшитиш, юксак мартаба, мунофиқ дўстга ишора. Тушда тошбўрон қилишганини кўриш туш соҳибининг осий банда, оғир гуноҳ қилганидан далолат.

Тушда тош терганини кўриш сафарга чиқиб катта фойда олишига ишора. Тушда оппоқ тош кўриш хайр ва манфаат, сариқ тош ёмон билан дўст бўлиш, қизил тош иродасиз одамга, қора тош мунофиқ билан ҳамкорлик қилиб ишда зарар кўришини билдиради.

Тошбақа — яширинмоқ, ёши ўтган бўлса ҳам пардоз қилиб эркакларни ўзига қаратмоқчи бўлган аёл, доно кишига ишора.

Тушда тошбақага миниб саёҳат қилганини кўрса олим одамдан дарс олиб юксак мартаба- ларга эришади.

Агар тошбақа гўштини еса туш соҳибининг олим бўлишига ишора.

Уйига тошбақа кирганини кўриш илм-фанда катта унвонлар олишига ишора.

Трасса — ёмон гап, ғийбат, ҳаром, тавба қилиш, қариндошларидан зарар кўриш, хасталик,
оилавий бахтга етишмаслиги, эр-хотин ажраши- шини билдиради.

Тугма — ҳаддан зиёд орзу-ҳавасга берилиш, ҳирс, хиёнат, катта гапирувчи одамга ишора.

Тушда кийимининг тугмаси тушганини кўриш ишида муаммолар туғилишидан далолат.

Кийимига тугма қадаётганини кўриш муаммо- лар ечилиб, ишда омад кулишини билдиради.

Иигит киши тугма кўриши тез кунларда тўйи бўлишига ишора.

Тўғон — машаққат билан топилган ҳалол молга ишора. Ризқ-барака, сердаромад иш, фарзандлар бахти, кутилмаган нохуш хабарни ҳам билдиради.

Тугун — қизга нон синдириш, фотиҳа тўйи, қиймати баланд гавҳар, ваъдасини бажаришни билдиради.

Тушда кўйлагидан тугун қилаётганини кўриш бошлаган ишини хайрли якунига етказишни билдиради.

Тушда ипига тугун тушиб, уни еча олмаганини кўриш нохуш ҳодисалар содир бўлишидан далолат.

Туз – тушда туз кўриш пул, мол-мулк, хайрли иш, содиқ хизматкор, енгил хзсталик, гашвиш келтирувчи

хабар, дилни оғритувчи сўзга ишора.
Тушда идишга туз тўлдирганини кўриш оила аъзолари жамулжам бўлиб келишмовчиликни бартараф қилишини билдиради.

Тушда туз ялаганини кўриш эрнинг хотинига хиёнат қилишини билдиради.

Тузланган сабзавотлар — хасталик, бадфеъл қария, фитна бошловчи хотин, нотинчлик, ғам- ташвиш, лобар аёл, машаққатли ҳаёт, ҳомиладор аёл, ҳомиласидан айрилиши, осон қўлга кири- тилган давлатни билдиради.

Тўй — жанозани билдиргани учун яхшиликка таъбир қилинмайди. Баъзан мусибатли хабар, айрилиқ, ҳамма нарсага бепарво қарайдиган ким- са, совуққина, файзсиз ўтган тўй, беҳузурликни билдиради.

Тўйга таклиф қилиниб, у ерда таом еб ўтирганини кўриш хасталанишига ишора.

Тул хотин — тушда тул хотинни кўриш яширин ишлар қилиш, гуноҳ иш қилиш, ожиз душман, зино қилиш, ёмон қўшни, нотинчлик, уйланиш, рашкчи хотинга ишора.

Тулки — тушда тулки кўриш иккиюзламачи, дўстлар орасида совуқчилик гуширувчи нокас, ахлоқсиз хотин, эрининг хиёнат қилиши, зино, алданиш, маккор душман, оила нотинчлигини билдиради. Тушда тулки билан гаплашганини кўриш тили бошқа, били бошқа дўстга ишора.
Тушда тулки терисини кийганини кўриш дўстининг давлатидан фойдаланишини билди- радй‘. Тушда тулки ташланганини кўриш ёлғончи аёлнинг туҳматига учрашига ишора.

Бемор киши тушда тулки гўштини еганини кўриш саломатлиги яхшиланишидан далолат. Қарздор киши тушда тулки гўшти еганини кўриши қарзларидан қутилишига ишора.

Тўлқин — тушда денгиз тўлқинларини кўриш гуноҳкор, ваъдасида турмайдиган кишини билди- ради.

Тушда ўзини тўлқинда қолганини кўриш но- қонуний иш килгани ва бунга жавоб беришидан далолат.

Тушда денгизда қайиқда сузиб кетаётиб тўфон бошланганини кўриш бировнинг ҳақини егани ва бунинг жавоби оғир бўлишига ишора.

Тўлов қоғози — мол-давлат, пул, олди-берди, савдода чигалликлар, иш излашни билдиради. Ишсиз одамнинг тўлов қоғозини кўригци серда- ромад иш топишини билдиради. Б,ембр кимса- нинг тушида тўлов қоғозини кўрйши аҳволи оғирлашишидан далолат.

Тумшуқ — хавфли рақибга ишора. Шунингдек, ҳирс, очкўзлик, маишатга берилиш, сафарга чиқиш, машаққатни билдиради.

Тушда денгиз қушларининг тумшуғини кўриш ҳалол мол, денгиз сафари, фарзандли бўлишга ишора. Тушда қарғанинг тумшуғини кўриш туш соҳибини беҳаловат, нотинч қилади. Лайлакнинг тумшуғини кўрса, ҳаж сафарига чиқишига ишора.

Товуқ ё хўрознинг тумшуғини кўриш ўша йил сердаромад, баракали келишига ишора. Бургут, тўтиқуш тумшуғини кўриш бошлаган ҳар қандай ишида омад ёр бўлишини билдиради.

Тун — изтироб, хафагарчилик, хасталик, ўлим, тирикчилик ўтиши қийинлиги, шошма-шошар- лик, иродасиз кимсани билдиради.

Тушда бирдан оқшом тушганини кўриш бо- шига фалокат тушишига ишора. Бемор киши тун кетиб тонг отганини кўриш саломатлиги яхшила- нишидан далолат. Қарздор бўлса қарзларидан қутилади, гуноҳкор бўлса тавба қилади.

Тушда уйини қоронғулик ичида кўриш узоқ сафарга чиқиш, ғам-ташвишлардан халос бўли- шини билдиради.
Тун — яхшилик ва ёмонлик тимсолидир. Тунда кимнингдир овозини эшитганини туш кўриш келажакда башоратчи инсон дунёга келишига ишора.

Тунда кимнингдир қиёфасини кўриш туш соҳиби кўп ўтмай қилган ишларидан афсусланишини билдиради. Тунда юлдузсиз осмонни кўриш туш соҳиби хатолар қилгани, одамлар уни ҳурмат қилмаслигини билдиради.

Тўнғиз — нодон ва ахлоқсиз одам, ҳаром мол, душман, ёмон қўшни, хоин дўст, ўгай онани билдиради.
Тушда тўнғизга минганини кўриш билиб ту- риб ҳаром мол еганига ишора. Уйланмаган йигит тушда тўнғиз кўриши зинога боришига ишора.

Тўппонча — бешафқат, атрофидагиларга озор берувчи кимсага ишора. Кутилмаган нохуш ха- бар, ёмон сўз эшитиш, кўз ёши, азобланиш, узоқ сафарга чиқиш, оилавий келишмовчиликларни билдиради.
Тушда тўппонча кўриш кўпинча яхшиликка таъбир қилинмайди.

Тупроқ — турлича таъбир қилинади. Серда- ромад иш топиш, ночор кимса, ўлим, серфарзанд бўлиб узоқ ва бахтли ҳаёт кечириш, шерикликда иш қилишда ишора. Тушда тупроқ йўлдан кетаётганини кўриш, машаққатли сафарга чиқишига ишора. Тушда уйиқулаб устига тупроқ босиб қолганини кўриш туш соҳибининг меросдан фойдаланишига ишора.

Тушда тупроқ еганини кўриш ғам-ташвишсиз ҳаёт кечиришини билдиради. Бадавлат киши устига тупроқ тушганини кўриш давлатининг бир қисмини йўқотишини билдиради.

Тупроққа кўмилмоқ — тушда ўзини тупроққа кўмилганини кўриш афсусланиш. душманлик, йўқчилик, зино қилиш, ташвиш, жанжал, ишда муаммо туғилишини билдиради.

Тупурик — тушда тупурик кўриш яхшиликка таъбир қилинмайди. Ёлғон сўз, ҳаром давлат тўплаш, қисқа умр кўриш, юқумли хасталик, тирикчилик оғирлиги, ахлоқсизлик, ғам-ташвиш, бировнинг дилини оғритишга ишора.

Тустовуқ — бўйдоқ йигит учун чиройли ёр, оилали киши учун оила шаънини кўкка кўтарув- чи ўғилни билдиради. Тушда ҳовлисида тустовуқ айланиб юрганини кўриш илм ва адабиётга шайдо дўстга ишора.

Тушда тустовуқ кўриш туш соҳибининг | дардларига шерик бўлган аёлга ишора.

Тут — тут дарахтини кўриш масъулиятни билувчи одамга ишора. Фароғат, оғир-вазминлик, I катта даромад, саломатликни ҳам билдиради.
Тушда оқ тут еганини кўриш савдогар бўлса катта фойдага эга бўлиши, бемор бўлса соғайишидан далолат.

Тут мавсумидан ташқари қора тут еганини кўрса, оиласида нотинчлик бўлади.

Тутантириқ — соғинч, жавобсиз севги, дўст- нинг қадри, оғир хасталик, оилавий келишмов- чилик, ишда омад кулиб боқишига ишора.

Тўтиқуш — ширинсўз, лекин сергап ва лобар аёлга ишора. Тушда тўтиқуш кўриш ҳаром луқма ейдиган ва зино қилувчи эркакни билдиради. Севишганларни айирмоқчи бўлган қўшни аёлни ҳам билдиради.

Тухум — турлича таъбир қилинади. Оилали киши товуғи тухум қўйганини кўриши хотини ҳомиладор бўлишига ишора. Қўлига тухумни олганини кўриши туш соҳибининг хотини оғир хасталикка йўлиқиши, эрига хотинлик қила олмаслигини билдиради.

Тушда хом тухумни ичганини кўриш ҳаром луқма ейиши ва оиласи томонидан хўрланишини билдиради.

Агар тухумни синдириб, фақат оқини ичганини кўрса, туш соҳибининг зино қилишига ишора. Бўйдоқ йигит тушда тухум пиширганини кўриши тез кунларда уйланишига ишора.

Тўшак — умр йўлдош, ҳақгўй одамр оила тинчлиги, ҳаддан зиёд орзу-ҳавасга берилиш/ хаста киши соғайишига ишора.

Тушда тўшагини сотмоқчи бўлганини кўриш оила тинчлиги бузилишига ишора.
Бўйдоқ йигит тўшак кўриши тез кунларда тўйи бўлишини билдиради.

Туя — қийинчилик, ғам-ташвиш, узоқ сафарга чиқиш, кутилмаганда меҳмон келишига ишора. Тушда туяда кетаётиб йўлдан адашганини кўриш, яқин кунларда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлишидан далолат.

Тушда унга туя ҳужум қилганини кўриш хасталикка ишора.

Тушда туя топиб олиш оила қуришга, тўй- томошага ишора.

Тушда туянинг жунини олаётганини кўриш топган давлати қўлида узоқ турмаслигини билдиради.

Туя ўзининг боғида ўтлаб юрганини кўриш бадавлат бўлиб кетишидан далолат. Тул хотин тушда туяга минганини кўриш яқин орада оила қуришига ишора.

Тушда туяга мингани ва туя уни йиқитиб кетганини кўриш туш соҳиби таҳлика, нохуш ҳодисага рўбарў келишини билдирадюо

(Visited 11 831 times, 3 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!