туш таъбири У

туш таъбири

Укол қилиш — тушда укол қилиш хасталик, ўт кетиш, янги ишхонага ишора. Фарзандли бўлишни ҳам билдиради. Бемор киши ўзига укол қилаётганларини кўриш тез кунларда соғайиб кетишидан далолат.
Улоқ — тушда кўрилган улоқ фарзанд деб таъбир қилинади.

Улоқчаси борлигини кўрган киши фарзандли бўлади. Гўштини ейиш учун улоқни сўйганини кўрган киши боласининг орқасидан бойиб кетади. Улоқ ёки қўзичоққа минганини кўрган киши болалар билан ўйнайди, хурсанд- чилик қилади.

Улоқча — фарзанд, хурсандчилик, бахт, хуш- хабар, уйланиш, ризқ-насиба, ҳалол топилган давлатга ишора.

Тушда улоқча сотиб олгани ё ҳадя қилинга- нини кўриш ўғил фарзандли бўлишидан далолат. Тушда бировга улоқча ҳадя қилганини кўриш туш соҳиби ўша инсон билан қуда-анда бўли- шини билдиради.

Умра — тушда Умрага борганини кўриш туш соҳибининг аҳволи яхшиланиши, ҳажга бориш насиб этиши, дуолари ижобат бўлиши, гуноҳлари магфират қилиниши,. кулфатлардан халос бўлиш, еаломатлиги яхшиланиши, ҳайрли сафар, ҳалол пул топиш, қарзларини тўлашига ишора.
Ун — осон топилган ҳалол ризқ, қисқа вақт ичида бойиб кетиш, савоб ишлар қилиш, янги ишга кириш, гўзал ахлоқ, оилавий бахт, узоқ умр кўришга ишора.

Тушда ун элаганини кўриш гуноҳларига тавба қилишини билдиради. Тариқ унини элаганини кўриш туш соҳиби оғир машаққатларга дуч келишига ишора. Арпа унини элаганини кўриш хасталанишидан далолат.
Маккажўхори унини элаш узоқ умр кўришига ишора.

Университет — тушда университетда юрганини кўриш муваффақият қозониш, ишхонада муам- моларнинг ечимини топиш, мансаб соҳиби бўлиш, ҳамма ҳурмат қиладиган одамга айланиш, ризқи кўпайиши, хушхабар, ночорликдан халос бўлиб яхши иш соҳибига айланишга ишора.

Уриш — тушда бирор кишини қамчи билан уриш у ҳақда ёмон сўз айтишга, қамчи еган кишидан қон оқса, зарар кўришга ишорадир. Тушда қамчи билан уриш мушкул масаланинг ойдинлашишидан дарак беради.

Тушда қилич билан уриш душмандан устун келишга ишорадир. Агар қилич кесса, урган кишининг сўзи, кесмаса, душманнинг сўзи ўтади.

Уруғ — туғилажак фарзанд, умидлари қисқа вақт ичида ушалиши, яшаш шароити яхшила ниши, бахтини учратиб уйланиш, ризқ-насибаси кўпайиши, сердаромад иш топишни билдиради.

Уруш — тушда уруш бўлаётганини кўриш хас- талик, оиладаги йўқчилик, бозорда арзончилик бўлиши, қасад, ёмон сўз, дилни оғритувчи гап, ҳаром мол топишга ишора.

Тушда урушдан қочганини кўриш туш соҳиби оиласига нисбатан совуқ муомалада эканини билдиради.

Тушда урушда зафар қозонганини кўриш омади кулишига ишора.

Бемор киши тушда урушдан омон қайтсанини кўриши қисқа вақт ичида соғая бошлашидан далолат.

Урчуқ — урчуқ кўриш туш соҳибининг ҳаёт тарзи ўзгаришига ишора. Узоқдан келадиган хабар ё сафарга чиқишини ҳам билдиради. Эски урчиқ кўриш хасталик ёки йўқчиликка ишора.

Устара — тили заҳар, бадфеъл, ахлоқсиз ким- сага ишора. Шунингдек, оилани нотинч қилувчи ғийбат гап, туҳмат, рашк, жанжал, ўғрилик, яқин дўстининг хиёнати, айрилиқ, нокас, меҳрсиз ўғил фарзандни билдиради.

Устун — тушда устун кўриш, инсоннинг ёрдамчилари ва ҳизматида бўлганлардир. Кўрилган туш шуларга нисбат берилади.
Устоз — ота-она, ибодатларини тўла-тўкис адо этмаганига огоҳлантириш, яхшилик, гўзал ахлоқ, хурсандчилик, фарзанднинг мактабга бориши, никоҳ, тўй-томоша, оилавий бахтга ишора.

Тушда устозини кўриш яхшиликка таъбир қилинади. Ишда омад кулиб боқиши, тўғри қарор қабул қилиш, қатъият ҳидоят сари йўл, шон-шуҳратга эришиш, юксак мартабага ишорадир.

Уф тортиш — тушда уф тортганини кўриш сурбетлашиш, гина-адоват, ҳомиладор бўлиш, сирлари ошкор бўлиши, кутган хабарнинг келиши, туҳматга учраши, ўзи истамаган ишни қилишига ишора.

Тушда таом пишираётиб уфлаганини кўриш туш соҳиби оила аъзолари билан келиша олмаётгани, тушунмовчилик юзага келганини билдиради.

Тушда шамни уфлаб ўчирганини кўриш оила- дан ўғил фарзандининг аҳволи оғирлашишини билдиради.

Оилали аёл оловга қараб уфлаганини кўриши қиз фарзандли бўлишини билдиради.

Учқун — тушда учқун кўриш дилни оғритувчи сўз, нохуш ҳодиса, оғир хасталик, қонли жанжал, рашк, айрилиқ, одамлар ғийбатини билдиради.
Учмоқ — тушда учиб юрганини кўриш қария учун ажали яқинлиги, ёш йигит учун омадга эришишни билдиради.

Шунингдек, қўрқув, гуноқларига тавба қилиши, ҳайрли сафар, ёлғиз қолишга , эр-хотин ажрашишига ишора.

Тушда турган еридан бошқа бир ерга учганини кўриш юксак мартабага эришишини билдиради. Қаноти бўлмаса ҳам учганини кўриш туш соҳиби машаққатли ишларга рўбарў бўлишидан далолат. Тушда уйидан учиб бошқа бегона уйга учиб борганини кўриши туш соҳибининг ўлими яқинлигидан далолат.

Бемор киши қанот чиқариб учганини кўриши аҳволи оғирлашиб дунёдан кўз юмушига ишора. .
Оилали аёл тушда қанот чиқариб уйидан учиб кетганини кўриши эри билан ажрашиб бошқа турмуш куришидан далолат.

Тушда осмонга қараб учиб яна ерга тушганини кўриши туш соҳи- бининг оғир хасталик билан оғриб ўлим дара- жасига бориши, сўнг саломатлиги яхшиланишига ишора.

Уят — тушда уялганини кўриш афсусланиш, ёмон аҳволга тушиш, катта пулга қарздор бўлиш, айёрлик билан давлат тўплаш, ваъдасини бажара олмаслик, ёмон одатларини тарк этишни билдиради.
 

(Visited 1 546 times, 3 visits today)
Rating: 3.4/5. From 5 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment