туш таъбири Ч

туш таъбири

Чодир — сафарга чиқиш, тушкунлик, сел келиши, ёрдамга муҳтожлигини билдиради.
ТушДа чодири ўрнида оппоқ чодир кўриш туш соҳибининг ёмонликдан узоқ юрувчи оқкўнгил киши эканлигидан далолат. ,

Бўйдоқ йигит чодирида тўлин ойни кўриши ғоят лобар қизга ошиқ бўлишини билдиради.

Киши тушида унга чодир ясаб беришганини кўриши мартабаси юксалиши, даромади кўпайишидан далолат.

Тушда янги чодир ичида ўтирганини кўриш янги иш бошлашига ишора. Чодир қулаганини кўриш ишда муаммолар туғилиши, оилавий ҳаётда келишмовчиликларни билдиради.

Чодир атрофида омма юрганини кўриш бирор фалокат бўлишига ишора.

Чой — тушда чой кўриш учрашув, янги дўст орттириш, янги шартнома, сердаромад иш, сало- матлик, айрилиқ, катта давлатни билдиради.

Тушда бозордан чой сотиб олганини кўриш меҳмон келишидан далолат, тушда шакарсиз чой ичганини кўриш кўнгилсиз ҳодисага ишора.

Тушда ғоят аччиқ чой ичаётганини кўриш хасталикдан далолат.
Чойнак — ғийбатни яхши кўрувчи хотинга ишора. Шунингдек, жаҳа, ёмон гап, жанжал, оила тинчини олувчи мусибатли хабар, эрини ранжитувчи аёлни билдиради.

Чойшаб — хурсандчилик, хушхабардан далолат. Қизил чойшаб туш соҳибининг хотини туфайли бир жанжалга аралашиб қолиши, яшил чойшаб орзулари ушалиши, қора чойшаб тақцирни, оқ чойшаб ўлимни билдиради.

Тушда чойшабга ўранганини кўриш туш соҳибининг оиласидан яширин ҳолда иш қилишига ишора.

Чолғу — яхшиликка эмас. Тушда чолғу кўриш туш соҳибини катта-кичик дўстлар даврасида мазах қилишлари, жа^нжал-тўполон, бировнинг меросини ўзлаштириб олувчи нопок кимса, нохуш хабарни билдиради.

Чопқи — куч-қувваг, яхшини ёмондан ажра- тишни биладиган киши, жанжални бартараф қилиб, икки томонни яраштириб қўйган инсон, юксак мартаба, машаққат билан топилган ҳалол давлат, саломатлиги яхшиланиши, янги ишга ўтишни билдиради.

Чордевор — рашки кучли, соғлом, бақувват эркакка ишора. Шунингдек, тўй-томоша, хатарли иш, машаққатли меҳнатни билдиради.
Чорпоя — афсусланиш, қаноатли хотин, ғам- ташвиш, қамалиш, дунё завқидан воз кечиш, уйланиш, йўқчиликни билдиради.

Тушда чорпояда ўтирганини кўриш охирида афсусланадиган иш қилишига ишора.

Тушда янги чорпоя сотиб олганини кўриш оқила қизга уйланиб бахтли ҳаёт кечиришидан дарак.

Тушда чорпоясини йўқотиб қўйганини кўриш хотинини ташлаб кетишига ишора.

Тушда чорпояда ухлаб ётганини кўриш ғам- ташвишлардан халос бўлишига ишора.

Чувалчанг — бадфеъл, рашкчи эрга ишора. Далада меҳнат қилиб топилган мол, дилни оғритувчи сўз, душманига жаҳл қилиш, ёлғон ваъда, яқин инсонидан ёрдам кўриш, молига келадиган зарарни билдиради.

Тушда тупроқ қазиб чувалчанг терганини кўриш далада меҳнат қилиб бадавлат бўлиб кетишига ишора.

Агар уйининг ичида чувалчанг юрганини кўрса катта обрў-эътибор ва ҳурмат топади.

Чуқур — ҳасад, таҳлика, алданишни билди- ради. Тушда чуқур кўриш яхшиликка эмас. Туш- да чуқурга тушиб кетгани ва чиқа олмаганини кўриш туш соҳибига ҳасад қилишлари ва унга тузоқ қўйилганидан далолат.

Тушда дарвозаси олдида чуқур кўриш оиласи- дан бирор зарар кўришига ишора.
Тушда чуқур тўла сув кўриш тақлика, хавф- хатар узоқлашганидан далолат.

Чўл — ёлғизлик, ғам-ташвиш, машаққатли сафар, ишдан айрилишни билдиради.

Чўлда ёлғиз ўзи кетаётганини кўриш катта давлатга эга бўлиши, лекин ташвишлардан қутила олмаслигига ишора.

Тушда чўлда чанқаб, машаққат билан сув топиб ичганини кўриш катта даромадга эга бўлишини билдиради.

Чумоли — турлича таъбир қилинади. Оила аъзолари, қариндошлари, сафарга чиқиш, мол- давлат, аскар, бозорда арзончилик бўлиши, узоқ умр, хасталикни билдиради.

Тушда уйида чумолилар юрганини ва ташқа- рига нарса ташиётганини кўриш туш соҳибининг давлати камайишига ишора. Тушда бир тўда чумоли уйида юрганини кўриш туш соҳибининг оиласи кўпчиликни ташкил этишига ишора.

Тушда кичкина, қизил чумоли кўриш ожиз одамларга ишора.

Катта ва қора чумоли оила аъзоларини билдиради.

Тушда чумолилар уйдан учиб чиққанини кўриш туш соҳиби қизларини узатишига ишора.

Чумчуқ — турлича таъбир қилинади. Оиладаги кенжа ўғил фарзанд, одамларни ҳунари билан ҳайрон қолдирган кишига ишора. Ширинсўз, илм ўрганиш, бойлик, машҳурлик, айёр одамни ҳам билдиради. Тушда чумчуқ ушлаб олганини кўриш хушфеъл, ширинсўз умр йўлдоши учратишидан далолат.

Савдогар одам чумчуқ ушлаганини кўриш савдодан катта фойда олишини билдиради. Ҳомиладор аёл тушда чумчуқ кўриш ўғил фарзандли бўлишига ишора.

Чўнтак — маҳалла аҳли, қўни-қўшнидан хабар олиш, савдо-сотиқ, хушхабар, хурсандчилик, катта меросга эга бўлишни билдиради.

Чўпон — тушда ўзини чўпон эканини кўриш мартабаси ошишига ишора. Чўпон кўрган киши ишсиз бўлса ишга киради, ташвишлардан халос бўлади, қарздор бўлса қарзларидан қутилади, хаста бўлса соғаяди, севишганлар муродига етиб тўй-томоша қилади.

Чўтка — эпчил, ораста, хонадонининг файзи бўлган аёлга ишора.

Шунингдек, баракали мол, хушхабар, меҳмон келиши, тўй-томоша, бойлик, қалби тоза дўстни билдиради. Тушда кийимларни чўтка билан тозалаётганини кўриш қилмоқчи бўлган ишида омад кулишига ишора.

(Visited 2 059 times, 1 visits today)
Rating: 2.5/5. From 4 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment