туш таъбири Я

туш таъбири

Япроқ — яшил япроқ бахтга, сарғайган япроқ хасталикка ишора.
Шунингдек; ёрқин келажак, илм ўрганиш, йўқ- чилик, ночорлик, айрилиқ, хушхабар, кўз ёши, яқин инсони ёмонлик қилишини билдиради.

Яра — тушда бирор ери яра бўлганини кўриш турлича таъбир қилинади. Тушда кўксидан яраланганини кўриш севиб қолишидан далолат. Агар яраси қонаганини кўрса севгисига жавоб ололмаслигини билдиради.

Қария одам тушда яраланганини кўриши оғир хасталикка йўлиқишини билдиради.

Тушда баданига яра тошганини кўриши туш соҳибининг тирикчилиги оғирлигидан далолат. Ўнг қўлидан яра чиққанини кўриш она томо- нидан меросга эга бўлишига ишора.

Тушда бармоқларига яра тошганини кўриш бировга кафил бўлиши, шунинг юзасидан боши ташвишдан чиқмаслигига ишора. Қорнига яра тошганини кўриш туш соҳибини одамлар ғийбат қилишидан далолат.

Ярмарка — тушда ярмарка бўлаётганини кўриш савдо-сотиқ майда гап, сердаромад иш, алданиш, тушунмовчиликни билдиради.

Яхшилик — тушда яхшилик қилиб юрганини кўриш туш соҳиби мусибат ичида эканига ишора.
Покиза қалб эгаси бўлиш, охират азобидан халос бўлиш, ибодатда ихлос билан ният қилувчи кишини билдиради.

Тушда муҳтож кишига яхшилик қилганини кўриш яхшиликка, бадавлат кишига яхшилик қилганини кўриш, аксинча, ёмонликка таъбир қилинади.

Яхшилик қилиш — ниятлари ижобат бўлишига ишора. Тушда одамларга яхшилик қилиб юргани- ни кўриш роҳат-фароғат, гуноҳлари кечирилиши, севганига етишиш, етимнинг бошини силаш, саломатликни билдиради.

Тушда садақа берганини кўриш дунё ва охи- рат саодатини ўйлайдиган инсонга ишора. Тушда етим болани кийинтириб қувонтирганини кўриш туш соҳибининг ўн баробар савобга эришишига ишора.

Яшил ранг — яхшиликка таъбир қилинади. Умидлари ушалиши, дуолари қабул бўлиши, сафардан омон қайтиш, ҳажга бориш, бахтли оила, узоқ умр кўриш, фарзандли бўлиш, сердаромад иш, тўй-томошани билдиради.

Яшин — яхшиликка таъбир қилинмайди. Қўрқув, оғир кулфат, гуноҳкор банда, ёнғин чиқиши, қарзга ботиш, тирикчилик оғирлигидан далолат.
Тушда устига яшин тушганини кўриш қилган жинояти учун жазоланишига ишора. Соғлом одам шу тушни кўрса хасталанади.

Тушда уйини яшин урганини кўриш оиласи- дан иноқлик йўқолиб тарқаб кетишига ишора.

Яширинмоқ ~ тушда яшириниб юрганини кўриш хасталик, қўрқув, душман, сирининг ошкор бўлиши, гуноҳ, зино қилишни билдиради.

Тушда бировдан қўрқиб яшириниб юрганини кўриш юқумли хасталикка ишора.
Ҳомиладор аёл тушда дарахтлар орасига яшириниб юрганини кўриш қиз фарзандли бўлишини билдиради.

(Visited 393 times, 1 visits today)
Rating: 2.0/5. From 2 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment