туш таъбири Б

туш таъбири Б

Босқинчи — тушда босқинчи, қароқчини кўриш етимларнинг молини ейдиган кимсага ишора.

Шунингдек, очкўз, айрилиқ, жанжал, ташвиш, қинғир йўл билан давлат орттиришни би;вдиради.

Тушда босқинчи билан дўстлашганини кўриш туш соҳиби муаммолар гирдобида экани, унга ёрдам берувчи одамни излаб юрганини билдиради.

Агар тушда йўлини қароқчи тўсганини кўрса, туш соҳиби яхши амаллар қилмаганидан далолат.
Ботқоқ — ботқоқликдан кетаётганини кўриш шахсий муаммоларни ҳал қилишда кутилмаган гўсиқларга дуч келишига ишора.

Ботқоққа чўкаётганини кўриш ўнгда дўст- ларини хиёнаткорлиги ва сотқинлиги туфайли қаггиқазоб чекишига ишора.

Ботқоқлик — жозибадор аёл, душман қўйган гузоқ, иккиюзламачи дўст, хасталик, мусибат, бе\уда сарф-харажатни билдиради.

Бочка – шаробга тўла бочкани кўриш маст одамга ишора. Тоза сув тўла бочкани кўриш туш соҳиби саховатли кимса билан дўстлашишидан
далолат.

Агар бочка ичида сув лойқа, ифлос бўлса, ёмон одамлар билан танишади. Бўйдоқ йигит- пинг чети сирланган бочкани кўриши чиройли қизга уйланишига ишора.
Боғ — роҳат-фароғатдан далолат. Хурсандчи- лик, ризқ-насиба. фарзандли бўлишга ҳам ишора.
Тушда боғдан бирор нарса олиб еганини кўриш кишиниғгг саховатли инсон экани, муҳ- тожларга ёрдам беришидан далолат.

Тушда боққа кирганини кўриш ишонч, иймон-эътиқоди кучли эканига ишора.
Боғ қуриб қолганини кўриш туш соҳибининг иродасиз, ўзига ишонмаслигидан далолат.

Боғ девори — туш соҳибининг қариндошлари- га ишора. Шунингдек. аскар, меҳнаткаш киши, олим, давлат ташкилотларида фаолият юритувчи ходимни билдиради.

Тушда боғ деворини кўриш илмни ихлос билан ўрғанувчи, дунё ва охират азобларидан Тангрининг ўзи асровчи мўминга ишора.

Боғбон — ризқ-насибали, аёлини эъзозловчи, хурсандчилик, саховатпеша одамларни билдиради.

Бош — тушда бош, калла кўриш бойлик то- пиш. шбн-шуҳратга эришиш, меросга эга бўлиш, сафарга чиқиш, афсусланиш, отасига эътиборли бўлишга ишора.

Гушда одамлар олдида бошини эгган ҳолда гурганини кўриш оғир гуноҳ қилгани, бундан афсусланиб тавба қилиш ниятида эканини
билдиради.

Тушда бошини ойнада кўриш катта давлат соҳиби бўлишга ишора. Тушда боши ёрилганини
кўриш фарзандли бўлиши ё меросга эга бўлишини билдиради.

Тушда боши ўзидан-ўзи катталашиб кетга- нини кўриш юксак мартабага эришади. •

Тушда фарзандининг бошини қўлида кўриш яхшиликка ишора.

Бошнинг боғлангани — тушда боши бинт би- лан боғланганини кўриш мусибатларга сабр қи- лувчи киши, кутилмаган нохуш хабар, хасталик, жанжал, келишмовчиликни билдиради.

Боши берк кўча — тушда боши берк кўчада юрганини кўриш яхшиликка эмас. Омадсизлик, севгилисининг юз ўгириши, ота-она қарғишини олган ноқобил фарзанд, лаёқатсиз эркакни бил- диради.

Бошоқ — тушда бошоқ кўриш Аллоҳ хайрли фарзанд ато этишига ишора. Шунингдек, ризқ- барака, меҳнат, машаққат, тўй-томоша, оила қуришни билдиради.

Боғ — тушда яшнаб турган боғ кўриш келин- нинг дастурхони, ризқ-насиба, хурсандчилик, фарзандли бўлиш, ёри васлига етишиш, жаннат неъматларини билдиради.

Тушда ўзини бегона боғда кўрса, мол-мулкка эга бўлади. Тушда боғдаги меваларни еяётганини кўрса бадавлат, оқила қизга уйланади.
Тушда мевали дарахт, оқар сув, ҳур пари қизларни кўрса саодатга эришишига.
Тушда боғини бегона кимса суғориб юргани- ни куриш хотини хиёнат қилаётганига йшора.

Тушда мевали дарахтлари ва ифор таратиб турган гуллари кўп боғли кўриш гўзал ахлоқли, доно фарзанд соҳиби бўлишга ишора.

Бузоқ — бузоқ кўриш туш соҳибининг фар- зандига ишора. Ғам-ташвиш, келишмовчилик- лардан халос бўлади. Янги оила қуриб, янги иш бошлайди. Тушда бузоқ кўриш ўша йил серҳосил келишини билдиради.

Булбул — турлича таъбир қилинади.
Бадавлат хотин, сердаромад иш, оқила қиз, севишганлар бахтга етмаслигини билдиради.

Булут — фалокат, сел, тошқин, ўткинчи енгил хасталик,.қўрқувни билдиради.

Тушда булутга миниб юрганини кўриш оқила, эътиқоди бутун қизга уйланишга ишора.

Тушда булутлар ранго-ранг бўлиб • ўзгарса, ҳаётида кутилмаган ўзгаришлар бўлади.

Тушда осмонни булут қоплаб олгани ва қор ёққанини кўриш оиласи бошига бир кулфат келишига ишора.

Булутдан асал ёққанини кўрса, оиласи билан бахтли ҳаёт кечиради.

Тушда қоп-қора булут кўриши туш соҳибининг зулмга аралашишига ишора.

Булутлар ҳар ерда тарқалиб ётганини кўрган туш соҳиби олимлар билан дўстлашади. Лекин уларнинг илмидан фойдаланмайди.
Оиласи бошида булут тўпланганини кўриш оила аъзоларининг оқил, доно жанига ишора.

Тушда уйига кичюша булут парчаси кирганини куриш фозил киши меҳмонга келишига ишора.

Булут қопланиб, ёмғир ёққанини кўриш мусибатларга бардошли бўлишни билдиради.

Оппоқ булутларни кўриш яхши амалларга ишора.

Тушда булут парчасидан еганини кўриш бировдан ҳалол мол олиши ва ундан кўп фойда қилишидан далолат.

Киши булутдан кўйлак тикиб кийганини кўрса. мусибаглар барҳам топиб, осуда ҳаёт кечиради.

Тушда булут ушлаб олиши катта меросга эга бўлишига ишора.

Булоқ – турлича таъбир қилинади. Тушда булоқ кўриш ниятлари ижобат бўлиши, бахтли оила, тўкинчилик, тақдир, омад, одамларнинг эъзозлашини билдиради.

Покиза қалб, саховат эгаси, хасис, гийбатчи одам, ризқ-насиба, барака, саломатликка ишора.

Тушда булоқ суви ширин ва зилол эканини кўриш туш соҳиби мард, кўнгли тоза инсонлар билан дўстлашади.

Тушда жуда чанқаганини ва булоқ сувидан ичганини кўриши орзулари ушалишидан далолат. Агар сувсамаса ҳам булоқ сувини ичганини кўр- са, туш соҳиби ҳаром пул топаётганига ишора. Ҳомиладор аёл зилол булоқ сувидан ичганини кўриши файзли, оқибатли. меҳрибон фарзанд дунёга келтиради. ‘ .
Тушда хонасида булоқ оқаётганини кўриш туш соҳибиинг бошига йиғлатадиган оғир кунлар тушишига ишора. Қарздор бўлса қарзини тўлай олмайди.

Тушда ўзига зарар етмайдиган ерда булоқ оқаётганини кўриш ишда омад кулишидан далолат. Шунингдек, олим бўлиш, оғир кунида дўстлари ёрдам бериши, ота-онасининг дуосини олишини билдиради. Бемор киши тушда булоқдан сутз ичса, қилган яхшиликлари туфайли тезда соғайиб кетади.

Тушда булоқ сувига таҳорат олиб намоз ўқиганини кўриш туш соҳиби Тангри ҳ>’зурида улкан мукофотларга эришади.

Бургут — бадавлат, бақувват, доно эрга ишора. Тушда бургут кўриш юксак мартаба, шон-шуҳрат, обрў-эътибор, сафарга чиқиш, хасталик, хурсанд- чилик, уйланишни билдиради.

Тушда бургут ушлаб олиш катта давлатни қўлга киритишдан далолат. Шунингдек, узоқ умр кўриш, мансаб- кўтарилиш, катта даромад, ўғил фарзандли бўлиш, авлиё даражасига эришишни билдиради.

Бурун — узоқ умр кўриш, манфаат, нодонлик, кибрга берилиш, хасталик, офат, давлат, фарзанд, ака-ука, дўстга ишора.

Тушда бурни чиройли эканлигини кўриш туш соҳибини яқинлари ҳурмат қилишидан далолат.
Бурни кичкина ва қоп-қора эканлигини кўриш туш соҳибининг ахлоқсиз эканини билдиради.

Тушда ифорли нарсаларни ҳидлаш юксак мар- табага эришишдан далолат. Тушда бурнй иккита- лигини кўриш эгизак фарзандли бўлишга ишора.

Бемор кимса тушида бурни кесилганини кўриши касали кучайишидан далолат. Соғлом киши бурни кесилганини кўриши давлати қўлдан кетишини билдиради.

Тушда киши бурни йўқлигини кўриши марҳа- мат ва меҳр-оқибатдан йироқлигини билдиради.

Бурни катталашганини кўриш давлати, мавқеи ортишига ишора.

Тушда шамоллаб бурни оқаётганини кўрса, ишлари орқага кетади.

Тушда бурни қонаши топган моли ҳаром эканига ишора.

Тушда бурни тилла ё кумушдан эканини кўриш қилган гуноҳи туфайли бошига балолар ёғилишига ишора.

Бута — тушда бутани кўриш аҳил дўстлари- нинг орасини совутувчи кимса, саломатлик ёмон- лашиши, айрилиқ, омад юз ўгириши, мусибатли хабарни билдиради.

Бут — тушда бут кўриш ёлғончи гўзал, бераҳм, аламзада одамга ишора. Шунингдек ширк кел- тириш, ёмонликлар қилиш, ёмон билан дўстла- шиш, дилозор бўлиш, зино, қисқа вақтга келиб- кетган бойликни билдиради.
Тушда бутга сиғиниб ўтирганини кўриш туш соҳиби кўп ёмонликлар қилиши, боши кулфат- дан чиқмаслигига ишора. Бўйдоқ йигит тошдан ясалган бутни кўриши оладиган хотини тош меҳр экани, оилавий бахтга етишмаслигидан далолат.

Тушда қўлидаги бутни ерга уриб синдир- ганини кўриш, ишхонада кўп муваффақиятларга эришишига ишора.

Тушдаги бут дунё рамзидир. Ёғочдан ясалган бут мунофиқ ва хоин инсонни билдиради. Шундай бутга сиғинганини кўрган киши ёлгон ва хушомад билан ўзига нафи тегмайдиган кимсага яқинлашишга ҳаракат қилади.

Тилладан ясалган бут фойдаси бўлмайдиган молга, кибрли давлатманд ва хиёнаткор аёлга; кумуш бут ношуд фарзандга, тупроқ ва бетондан ясалган бут натижаси бўлмаган иш ва фойдасиз уринишга ишорадир. Тилла ва кумуш бут кўриш ҳийла билан аёлларнинг иффатига зарар беришига ишора беради.

Ёнида ёки бўйнида, унинг тасвирини олиб юрган киши муслима аёлга уйланади. Тушида бутларни синдирганини ёки уларни хунуклаштирганини кўрган киши юқори мартабага эришади, душманларидан устун келади ва уларни ҳийлаларидан омон қолади.

Буқа — муҳтож кимса тушида буқа кўрса, саховатли, кучли кимсадан ёрдам кўради. Тушда буқа ҳадеб бўкираётганини кўриши узоқ сафарга чиқишга ишора. Тушда буқага минганини кўриш катта давлатга ишора.

Тушда ола-була буқа кўриш хурсандчиликка қора буқа кўриш улуғ мартабага ишора.
Бемор киши тушида буқа кўриши соғайиши- дан далолат.

Буғдой — тушда буғдой кўриш туш.соқиби- нинг ибодатларини канда қилмайдиган солиҳ киши эканига ишора.

Шунингдек, йил серҳосил келиши, тез ечим топувчи муаммо, ҳомиладор аёл, серфарзанд оилани билдиради.

Тушда даладан буғдой йиққанини кўриш ўша оила қаноатли эканига ишора.

Киши тушда эккан буғдойи дарров кўкарга- нини кўриш фарзандли бўлишига ишора.

Тушда буғдой сотиб олганини кўриш сердавлат, серфарзанд бўлишига ишора.

Буғу — ғурурли, лобар хотин ё ноз-ишвали, гўзал қизга ишора^

Тушда буғуни ушлаганини кўриш севганига уйланишига ишора. Тушда буғу ҳадя қилишгани ё сотиб олганини кўриш мўл ризққа эга бўлишидан далолат. Шунингдек, мерос соҳиби бўли- шини билдиради.

Бўёқ — тушда бўёқ кўриш ўз нодонлигини яширишга уринган кимсага ишора. Шунингдек, яширин сирлар, ташвиш, мусибат, янги уйга кўчишни билдиради.

Тушда оқ рангдаги бўёқни кўриш бахт-саодат, мовий бўёқ ҳис ҳаяжонга солувчи ҳодиса, яшил бўёқ хурсандчилик, пушти бўёқ муҳаббат, сариқ бўёқ хасталик. қора бўёқ кўз ёшини билдиради.
Тушда қулига бўёқ сурилганини кўриш узоқ сафарга чиқишга ишора.
Бўёқчи — тушда бўёқчини кўриш маккор ким- сага ишора. Шунингдек, янги дўстлар орттириш, олим бўлиш, мусибатдан халос бўлиш, янги оила қуриш, енгил хасталик, учрашувни билдиради.

Бўйин — тушда бўйин кўриш туш соҳибининг қарздор эканига ишора. Шунингдек, ваъда бериш, яхшилик қилиб савобга эришиш, айбдор бўлиш, бўйнига олган вазифани тўлиқ адо этишини билдиради.

Бўйдоқ йигит тушида нотаниш кимса унинг бўйнидан қучоқлаганини кўриш тез кунларда бахтини топиб уйланишига ишора. Оилали киши тушда хотинининг бўйнида яшил рўмол ўралганини кўриш унинг осуда, саодатли ҳаёт кечиришига ишора.

Бемор киши тушда бўйнига биров урганини кўриши тез кунларда соғайиб кетишига ишора.

Бўр — тушда бўр кўриш дунё завқини тарк эт- ган, ўзини ибодатга бағишлаган, хушфеъл инсонга ишора.

Шунингдек, виждони азобланиши, севинч, оғир гуноҳ қилиш, ёмон одатларни тарк этиш, омад келиши, янги иш бошлашни билдиради.

Бўри — бераҳм, золим, душман, ўғри, ўз манфаатини кўзлаш, хурсандчилик, ташвишлар- дан қутилиш, қўрқув, айбсиз кимсага туҳмат қилишни билдиради.
Тушда бўрини ўлдирганини кўрса золим душ- манидан қутилади. Бўри сутини ичганини кўриш бошига кулфат тушиши ё ишдан айрилишини билдиради.

Ўзини бўрига айланиб колганини кўриш хушхабарга ишорадир. Тушда бўри овлага- нини кўриш юқори мансабни эгаллашини билди- ради. Тушда бўри қочиб кетганини кўриш оила аъзоларидан бири ёлғончи эканини билдиради.

Бўрон — тушда бўрон бўлаётганини кўриш манман, қаҳри қаттиқ, ўз билганидан қолмай- диган одамга ишора.

Тушда ўзини бўрон ичида кўриш ишхона ё оиласида нотинчлик бўлишига ишора. Шунингдек, бўрон ташвиш, кутилмаган ердан зарар кўриш, оилавий жанжал, оғир гуноҳ қилиш, алданишни билдиради.

Бўғилмоқ — тўғри йўлдан адашишни билдира- ди. Оила парокандага юз тутади.

Тушда сувда ўлганини кўриш огоҳ яшашга ишора. Агар сувда чўкмай чиқиб олгани ва устида яшил рангдаги кўйлак бўлса, илм ва тақво соҳиби бўлишидан далолат.

Бўғирсоқ — ҳаром молга ишора. Тушда бўғир- соқ еганини кўриш давлат ташкилотидан моддий ёрдам олишини билдиради. Тушда кўп бўғирсоқ еганини кўриш келажакда бадавлат бўлишга ишора. Ҳалол меҳнат билан топилган давлат, оила мустаҳкамлиги, беморнинг соғайиши, хушхабар, янги оила қуришга ишора.
Бодий — турлича таъбир қилинади. Машақ- қатдан сўнг роҳатга эришиш, бахтли умр кечи- риш, машаққатли сафар, оқила қизга уйланишга ишора.
Тушда ям-яшил водийда юрганини кўриш туш соҳиби ҳаж сафарига чиқишидан Дсшолат.

(Visited 1 377 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!