туш таъбири Д

туш таъбири

Деҳқон — тушда деҳқон кўриш туш соҳибининг қарздор бўлишига ишора. Шунингдек, ғам- ташвиш, йўқчилик, машаққатни билдиради.

Тушда ўз даласида деҳқончилик қилаётганини кўриш ҳеч кимга муҳтож бўлмасдан яшашига ишора. Тушда бегона одам даласида деҳқончилик қилаётганини кўриш қарздор бўлишига ишора.

Тушда ишлаб турган деҳқонга сув берганини кўриш туш соҳибининг барча ғам-ташишларидан халос бўлишини билдиради.

Тушда деҳқонни кўриш пешона тери билан пул топувчи кимсага ишора. Шунингдек, хасталик, ҳалол ризқ, зеҳнли фарзандни билдиради.

Димлама — тушда димлама тайёрлаганини кўриш саховатли инсон, омад кулиши, шон- шуҳратга эришиш, машаққат билан топилган ҳалол мол, меҳмон келиши, сафарга чиқиш, айрилиқ, бойликка ишора.

Довул — тушда довул кўриш кибрли бой кишига ишора. Шунингдек, кутилмаган хушха- бар, меҳмон келиши, сердаромад иш, тўй- томоша, ризқини топиш учун кўп меҳнат қилиши лозимлигини билдиради.

Доғ — тушда бирор доғ кўриш туш соҳиби учун огоҳлантириш саналади. Ишлари юриш-
маслиги, бошлаган ҳар қандай ишида тўсиқ пайдо бўлиши, нотинчликни билдиради.

Тушда доғни тозалаганини кўриш ишлари юришишидан далолат.

Доктор — докторни кўриш туш соҳибининг онасига ишора. Шунингдек, ҳаммага ёрдам берувчи саховатли одам, хушхабарни билдиради.

Тушда хаста бўлмаса ҳам доктор уни муолажа қилиб дори берганини кўриш онасини рози қилиб, дуосини олганини билдиради.

Тушда ўзини доктор бўлганини кўриш майда гапдан жанжал чиқариб юрувчи дўсти борлигига ишора.

Дори — ранги ва таъсир қилишига кўра турлича таъбир қилинади. Яхшилик, саломатлик, озиб кетиш, парҳез таомларни билдиради.

Йигит киши тушда дори ичганини кўриш уйланишига ишора. Муҳтож киши ташвишлардан халос бўлиши, ҳомиладор аёл тушда дори ичиши туғруқ жараёнида қийналмаслигидан далолат.

Тушда ичган дориси жуда аччиқ эканини кўриш ташвишлардан халос бўлишга ишора. Тушда бурнига дори томизилганини кўриш бошига мусибат тушишидан далолат.

Дорихона — ҳаддан зиёд севганидан хасталик орттиришни билдиради. Шунингдек, эшитганини дарров биров етказадиган, қатъиятсиз, доим тараддудланувчи. лафзсиз кишини билдиради.

Бемор киши тушда дорихонадан дорилар олга- нини кўриши яқин кунларда соғайишига ишора. Агар дори ололмай ортга қайтганини кўрса, касал- лиги оғирлашиб, даъво топиш қийинлашади.

Доя — ваъда берган кимса, омад кулиб бо- қиши, хушхабарни билдиради. Ҳомиладор хотин доя кўриши туғруқ жараёни енгил ўтишидан далолат.

Тушда уйига доя келганини кўриш саховатли инсондан ёрдам кўришини билдиради. Дояни уйга чақирганини кўриш бировдан ёрдам сўраш- ни билдиради.

Тушда қўлида янги туғилган чақалоғи бор дояни кўриш янги мол-мулк, давлати ортишини билдиради.
Доя қўлидаги чақалоқ ўғил эканини кўриш мартабаси ошиши, , қиз бўлса, меросга эга бўлишини билдиради.

Дубулға — хавф-хатардан йироқ бўлиш, бадав- лат ва чиройли тул хотин, ваъдасини бажарувчи, ёрдамини аямайдиган дўст, ишда муваффақиятга эришиш, иккиюзламачилик, ғийбат гап, золим душман, бош оғриғига ишора.

Дуо — тушда дуо қилаётганини кўриш умид- лари ушалишини билдиради. Шунингдек, жаннат неъматлари, ота-она, фарзанд, солиҳ амаллар қилиш, муҳтожлардан ёрдамини аямасликка ишора.

Тушда қоронғу уйда дуо қилиб ўтирганини кўрса, қанча ғам-ташвиши, мусибати бўлса, баридан халос бўлади.

Тушда дуо қилмоқчи бўлиб, дуо қилмаганини кўрса ишларида омадсизликка учрайди.

Дуо қилаётиб ярмидан тўхтатиб қўйганини кўрса, бошлаган янги ишини якунига етказа олмайди.

Дурадгор — ҳунар ўргатувчи, савоб иш, одамларга ёрдам бериш, сафарга чиқиш, оила қуриш, омад кулиб боқиши, машаққат билан топилган ризқни билдиради.

Дурбин — тушда дурбин кўриш эл назаридан қолган ношуд кимсага ишора. Ўткинчи ҳавасга берилиш, роҳатсизлик, оилавий келишмовчилик- ларни ҳам билдиради.

Дўзах — жаҳолат, куфрга берилиш, ризқдан айрилиш, фисқ-фасод, шайтон васвасаси, дунё ҳавасига берилишини билдиради.

Ўзини дўзахда эканини кўриш туш соҳибининг оғир гуноҳ қилганига ишора.

Тушда дўзахда экани ва тавба қилаётганини кўриш унинг тавбаси Парвардигор ҳузурида қабул қилинганидан далолат.

Оилали киши тушда дўзах кўриши хотини оқила ва файзли эмаслигига ишора.
Савдогар гушда дўзах кўриши топаётган пули ҳаром эканини билдиради.

Тушда киши дўзахга кириб бирор егулик еганини кўриши жуда оғир гуноҳ қилганидан далолат.
Тушда дўзахда одамлар азобланаётганини кўриш туш соҳибининг тавба қилиши учун огохдантириш эканини билдиради.

Тушда дўзахда биров билан гаплашганини кўриш туш соҳибининг золим киши билан шерикликда иш қилишига ишора.

Дўст — тушда дўстини кўриш унинг ахлоқига кўра таъбир қилинади. Яхши дўст бўлса, яхши- лик, хушхабар, гўзал қизга, ёмон дўст бўлса ташвиш, кулфатга ишора.

Бемор киши тушида дўстини бошида ғамгин ўтирганини кўриши, дўстининг садоқатидан далолат.

Муаммолари кўп киши тушида яхши кўрган дўстини кўриши, омад кулиб ташвишлар нари кетишига ишора.

Тушда дўстлари даврасида ўйнаб-кулиб ўтир- ганини кўриши хушхабарга ишора.

Душман — тушда душман кўриш дўстликка таъбир қилинади. Баъзан ғам-ташвиш, баҳс- мунозара, қўрқув, безовталикни билдиради.

Тушда душманидан қочаётганини кўриш ўнгда ҳамма нарсасидан маҳрум бўлишига ишора.
Тушда душмани қўлида қурол кўриш гуноҳкор бўлганидан далолат. Хатоларига тавба қилиши лозим.
 

(Visited 525 times, 1 visits today)
No votes yet.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment