туш таъбири Е

туш таъбири

Ерда ўтирмоқ – яхшиликка таъбир қилинмайди. Ожизлик, қўрқоқлик, иккиланиш, таваккал қила олмаслик, ишсизлик, оила нотйнчлиги, мардлигини йўқотиш. тушкунликни билдиради.

Ерёнғоқ — жўмард одам, бойлик, машаққагли меҳнат, ҳалол мол, одамларни уриштириб юрадиган одамга ишора. Тушда ерёнғоқ чақиб бир ерга тўдалаётганини кўриш савоб иш қилишдан қочиб юрадиган шу сабаб атрофидагилар ҳурмат қилмайдиган одамга ишора.

Тушда чаққан ерёнгоғини бошқаларга берга- нини кўриш ҳадол пул топиши, муҳтожларга ёрдам берувчи одамга ишора.

Тушда ерёнғоқ чақиб еганини кўриш бошлаган ишини муваффақиятли якунлаши. дўстлари кўпайишини билдиради.

Ертула — ҳомиладор бўлиш. хасталик, нотинчлик, савоб иш, баракали мол, сердаромад ишга ишора.

Тушда дон тўла ертўлани кўриш бадавлат ва боласи бор аёлга уйланишига ишора. Тушда ертўладаги нарсалар ёнғин бўлиб ёниб кетганини кўриш ўша йили қимматчилик бўлишидан далолат.

Оилали киши тушда ертўла қулаб тушганини кўриш яқинларидан бирининг хотини оғир хасталикка чалинишидан далолат. Бадавлат киши ертўласи бузилганинИ кўриши касодга учрашига ишора.

Ёзув — тушда ёзув ёзиш ҳийлага ишорадир. Ёзган кишини кўриш айёр кишига ишора бўлиб ҳисобланади.

Тушида ёзуви ёмон эканини кўрган киши гуноҳлари учун тавба қилади. Бирор киши тушида китоб ёзганини ва уни тугата олмаганини кўрса, у кишининг иши ва эҳтиёжи битади.

Ёмғир — тушида ёмғир ёққанини кўрган кишининг қўлига ҳалол мол тушади. Момоқалдироқ гумбирлаб, чақмоқ чақиб, тўфон кўтарилиб, осмон қоп-қора бўлган ҳолда ёмғир ёққанини кўриш юртда фалокатлар бўлишига ишорадир.

Бу фалокатлар юқумли касаллик, оммавий қйрғин ва очарчилик деб таъбир қилинади. Ўз вақтида ва мавсумида кўрилган ёмғир барака ва қувончга, бошқа пайтдаги ёмғир эса қийинчиликка ишора ҳисобланади.

Ёстиқ — Тушда ёстиқ кўриш уй эгаси ва халққа хизмат қилучи аёл деб таъбир қилинади. Ёстиқнинг йиртиқ ёки эскилиги туш кўрган кишининг хизматкорига нисбат берилади.

Ёруғлик, нур — турлича таъбир қилинади. Ёрқин келажак, ғам-ташвиш, иймони заифлиги, машаққатли меҳнат, хасталикни билдиради.

Тушда электр нурини кўриш ташвишу муаммолардан халос бўлишига ишора. Тушда шам ёруғи сўнганини кўриш нохушроқ хабарга ишора.

Тушда гугурт чақиб, ёққанини кўриш фар- тапдли бўлиши, лекин бола оғир касал бўлишига ииюра.

Тушда қуёш нурини кўриш бахтлИ ҳаёт кечиришга ишора.

Ёстиқ — ахлоқи чиройли, хушфеъл, покиза Қсшбли, ҳаммага ёрдам қўлини чўзадиган фидоий аёлга ишора.

Шунингдек, фарзандли бўлиш, бой хогиннинг давлатидан фойдаланиш, бош оғириғи, яхшилик кўриш, хурсандчиликни билдиради.

Тушда ёстиқца ёнбошлаб ўтирганини кўриш бой хотиндан ёрдам кўришига ишора. Оилали эркак тушда ёстиғи йўқолганини кўриши хотини ташлаб кетишини билдиради. Ёстғини гашқарига отиб юборганини кўриш эр-хотин ажрашишини билдиради.

Тоза ёстиқ кўриш яхши дўст, кир ёстиқ ахлоқсиз дўстга ишора.

Ётоқ — аёл кишига ишора. Айрилиқ, изтироб чекиш, уйланиш, хасталик, туғмас аёл, бегона аёл билан ишқий муносабатда бўлишинй^бИЯдйради.

Тушда ётоқхонаси кенг ва тоза эканини кўриш туш соҳибининг уйланадиган кизи бокира эканига ишора.

Ёқут — тушда ёқут тошини кўриш бағритош аёлга ишора. Шон-шуҳрат топиш, муҳим вазифаларни бажариш, чиройли қизга уйланиш, эҳтиросли муҳаббат, хушхабарни ҳам билдиради.
Тушда ёқут тошли тақинчоқ таққанини кўриш эл орасида машҳур бўлишга ишора. Ҳомиладор аёл ёқут тоши кўриш қиз фарзандли бўлишига ишора.

Қиз бола ёқут кўриши бадавлат йигитга турмушга чиқишини билдиради. Тушда унга ўғирланган ёқут тошини беришганини кўриш туш соҳиби умр йўлдошдан яширинча ишқий муносабатда бўлгани, хиёнатга ишора.

Бойликка ишора. Тушда ёқут тоши кўриш хушҳабар, дўстлар билан чиройли учрашув, фарзандли бўлиш, яхшилик кўриш билан изоҳланади.

Ёғ — турлича таъбир қилинади. Меросга эга бўлиш, енгил хасталик, икки душман ярашиб дўстлашиши, умид қилмаган иши амалга ошгани, яширинча иш қилишга ишора.

Зайтун ёғи сарф-ҳаражат, бошқа ёғлар ғам- ташвишга ишора.
Ҳиди м*зйин ёғлар чиройли ёр, гўзал ахлоқ, яхши яшаш ё ширинсўздан далолат.

Ёғоч иморат — хокимият, беқарорлик, ҳомийлик, ҳасадгўйлик тимсоли.

Тушда ўзини ёғоч иморатни ўлчаб кўраётганини кўриш ўнгда ўз қарори тўғрилигига шубҳаланаётганини билдиради.
Тушда ёғоч иморат ичида кўриш қашшоқлик ва сохта дўстга ишора.
 

(Visited 309 times, 1 visits today)
No votes yet.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment