туш таъбири Ш

туш таъбири

Шафтоли — ҳаммага хуш ёқувчи, ширинсўз, жаҳли тез инсонга ишора. Шунингдек, ишқий муносабатлар, ёмон йўлга бошловчи дўст, оғир хасталик, бахтли яшаш, лобар аёл, осон топилган ҳалол молга ишора.

Шахмат — тушда шахмат ўйнаётганини кў- риш яхшиликка таъбир қилинмайди.

Душманлик, жанжал, келишмовчилик, беҳуда сарфланган пул, ёлғон сўз, ибодатларини уну- тишни билдиради.

Тушда шахматдаги шохни кўриши баланд мартабаларга кўтарилишига ишора. Филни кўриши бор пулини қисқа вақт ичида сарфлаб бўлишига ^шора. Агар отни кўрса, макр ишлатиш, ёлғон гувоҳлик беришини билдиради.

Шаҳид бўлиш – тушда шаҳид бўлиш қийин вазифаларни уддалаб муваффақиятга эришиш, ота-онасига қилган яхшиликлари, етимни кийин- тириш, ночорларни тўйдириш, сердаромад иш топиш, иймони билан бу дунёдан кетиш, хушхабар эшитиш, хурсандчиликка ишора.

Шашка — тушда шашка кўриш енгил хасталик, ташвиш, нохушликка ишора. Тушда шашка ўйнаётганини кўриш кунини бекорчилик билан ўтказадиган кимсага ишора.
Тушда шашкада енгилганини кўриш туш соҳибининг ҳурматига путур етиши, савдогар бўлса савдода зарар кўришидан далолат.

Шеър ёдлаш — тушда шеър ёдлаётгани ё тинглаётганини кўриш кўпинча яхшиликка таъ- бир қилинмайди.

Ёлғон хабар, ёлғон гувоҳлик бе- риш, яширин муносабат, севгилиси алдаб кети- ши, ориятли кишига туҳмат қилиш, дўстлар ора- сида низо чиқариш, ҳақорат эшитишга ишора.

Ширин ичимликлар — фаровон ҳаёт, шодиёна, хушхабар, бахт-саодат, ўз муҳаббатини топиш, уйланишга ишора.

Тушда асал чой, олма, нок каби ширин ичимликлар ичганини кўриш қисқа вақт ичида орзулари ушалишларини билдиради.

Олма шарбатини ичганини кўриш дунё ҳаётига охиратдан кўра кўпроқ эътибор берганига ишора. Бемор киши тушда шарбат ичганини кўриш саломатлиги яхшиланишига ишора.

Тушда ўлган одам ўзига шарбат берганини кўриш туш соҳиби ёмон одатларини тарк этиб, яхшиликлар қилишидан далолат. Ўзи танимаган киши тушда шарбат берганини кўриш машаққат билан пул топишига ишора.

Ширк келтириш — тушида киши ширк келтирганини кўриш ўнгда ифлос ишлар қилишига ишора. Бошқа бировнинг ширк келтирганини кўриш туш соҳибининг шайтон васвасасига учганига ишора. Бундай туш кўриш яхшиликка таъбир қилинмайди.

Шиш — тушда бирор ери шишганини кўриш ишдаги масъулият, машаққат билан қўлга кири- тиладиган давлат, берилмаган садақа, етимнинг молини ейиш, ғам-ташвиш, эрини тушуна олмаган хотин, сармоясининг озайиши, ҳомиладор аёл, билмасдан қилган гуноҳларини билдиради.

Шиша — келажакдаги ойдин ҳаётга ишора. Шунингдек, ёлғон сўз, уй бекаси, фарзанд, алдов йўли билан қўлга киритилган давлатни билдиради.

Тушда шишани синдирганини кўриш туш соҳибининг оила аъзоларидан бирини қаттиқ ранжитганига ишора.

Шиша ойналар қуёш нуридан порлаб турга- нини кўриш оиласи билан осуда ҳаёт кечиришига ишора.

Шиша идиш — оиласининг сирини сақлашни билмаган, кўчага гап ташийдиган хотин, ғий- батни яхши кўрадиган дўст, ноқобил фарзанд, хасталик, ёмон йўлга юрадиган қариндош аёл, ёлғончи эркакка ишора.

Тушда қўлидаги шиша идиш синганини кўриш молига офат келишидан далолат. Шиша идишга гулоб тўлдирганини кўриш ориятли инсон билан оила қуришига ишора. Агар шиша идишга сийдигини тўлдирганини кўрса зино қилишини билдиради.
Шодлик — тушда хурсанд, қувончли кунни кўриши кўз ёши тўкишига ишора. Баъзан қарғиш олиш, ваъдасини тан олмаслик, нохуш хабар, яқин қариндоши касал бўлиб қолиши, севгилисидан айрилишига таъбир қилинади.

Шоколад — хушхабар, ширин висол, ажойиб учрашув, оилавий саёқатга чиқишни билдиради. Шунингдек, тўй-томоша, бойлик, дўстлар сафи кенгайишини англатади.

Шол рўмол — мол-давлат соҳиби бўлиш, мард- лик, кенжа фарзанд, ориятли инсонга отилган туҳмат тошлари, укасининг яхшилиги, сердаромад иш, хурсандчиликни билдиради.

Тушда бировга рўмол ҳадя қилганини кўриш қисқа муддат ичида мусибатлардан халос бўлиш- ни билдиради.

Қарзлари бўлса ундан қутилади.

Шох — тушда дарахт шохини кўриш умид қилиш, умидворликни билдиради. Шунингдек, хушхабар, тўй-томоша, унаштиришга ишора.

Тушда дарахт шохини синдириш, оиласида- гилардан бири билан жанжаллашишига ишора.

Шох — тушда молнинг шохини кўриш куч- қудрат соҳибини билдиради. Нохуш хабар, таҳликали ҳодиса, бировни алдаш, оиладаги келиш- мовчиликлар, зино қилишни ҳам билдиради.
Шоҳ кўча — тушда шоҳ кўчани кўриш ҳамма ҳурмат қиладиган одамга ишора.

Тушда шоҳ кўчада юргани ва бегона киши билан танишганини кўриш нохуш хабар эшитишига ишора.

Кўчада жанжаллашганини кўриш ишлари орқага кетишидан далолат.

Бўйдоқ йигит тушида кўчада нотаниш кимса билан юрганини кўрса, тез кунларда тўйи бўли- шига ишора.

Оилали киши шундай туш кўрса, муаммолари ечим топиб, ишлари юришишидан далолат.

Тушда киши боши берк кўчага кириб қолганини кўриш мусибатга ишора.

Шукр қилмоқ — тушда шукр қилганини кўриш доим яхшиликка таъбир қилинади. Туш соҳибининг умидлари ушалиши, саломатлиги яхшиланиши, тавба қилиш, ризқ-насибали бўлиш, одамлар яхшиликларини эслаши, бахтли ҳаёт кечириш дунё ва охиратда қийинчиликларга дуч келмаслиги, синовларни енгиб ўтишини билдиради.

Шўрва — тартибсизлик, беқарорлик, безовталик, ишдан айрилиш, тирикчиликнинг ўтиши қи- йинлиги, жанжалкаш қўшни, етим бола, хасталик, оиладаги келишмовчиликларни билдиради.

(Visited 1 182 times, 1 visits today)
Rating: 1.5/5. From 2 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment