туш таъбири Ю

туш таъбири

Юк машинаси — кун кечириш қийинлиги, ғам-ташвиш, оиладаги йўқчилик, машаққатли сафар, айрилиқ, узоқ кутган яқини келиши, учра- шув, хурсандчилик, катта даромадни билдиради.

Юлдуз — тушда юлдуз кўриш ҳамма ҳурмат қиладиган, меҳрибон, эътиборли кишига ишора. Порлоқ келажак, сердаромад иш, бахтли оила, чиройли ҳаёли хотин, эл орасида машҳур бўлиш, ҳайрли сафарга ишора.

Тушда осмонда юлдузлар порлаб турганини куриш умидлари ушалишидан далолат. Агар қўли билан юлдуз ушлаб олганини кўрса, юксак мартабага эришиш, шуҳрати ортишидан далолат.

Тушда ёнига юлдуз учиб тушганини кўриш севишганлар бахтга етишига ишора.

Ҳомиладор аёл худди шундай туш кўриши туғруқ жараёни оғриқсиз ўтишига ишора. Тонг юлдузини кўриш чиройли, бокира қизга ишора. Кундуз куни осмонда юлдуз порлаганини кўриш ёмон ишлар қилиб, номи ёмон отлиққа чиқишига ишора.

(Visited 353 times, 1 visits today)
No votes yet.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment