тушда Намоз

тушда Намоз

тушда Намоз

Намоз — тушда намоз ўқиётганни кўриш ташвишлардан халос бўлиш, омонатини эгасига етказиш, хурсандчилик, орзулари ушалиши, юксак мартаба, машаққатли енгиб ўтиш, ёлғон гувоқликка ишора.
Тушда бевақт намоз ўқиётганини кўриш туш соҳиби машаққатли иш бошлаётганидан далолат.

Намоз ўқиётганда бирор нарсани унутиб нуқсон билан ўқиганини кўриш узоқ сафарга чиқишга ишора.

Тушда таҳоратсиз намоз ўқиганини кўриш хасталанишидан далолат. Тушда бамдод намозини ўқиганини кўриш ҳалол ризқ-насиба, сердаромад ишга ишора.

Пешин намози орзулари ушалиши, аср намози заҳмату-машаққатлардан сўнг саодатга эришиш, шом намозини ўқиш ширк келтиришдан ташқари нимаики орзу қилган бўлса ҳаммасига эришиши, ҳуфтон намозини ўқиётганини кўриш қариндошлари билан иноқ эканига ишора.

Тушда тундан тонггача намоз ўқиганини кўриш дунё ва охирати обод эканидан далолат.

Тушда Рамазон ҳайити намозини ўқиётганини кўриш қарзларини тўлашга ишора. Агар жанозада қатнашиб жаноза намозини ўқиётганини кўрса Раббим даргоҳида дуолари ижобат бўлишидан дарак.

Тушда Каъбанинг томида намоз ўқиётганини кўриш туш соҳиби шариатга номуносиб ишлар қилганига ишора. Агар масжидца намоз ўқиётганини кўрса, ҳаёти мўъжизаларга бой эқалидан далодах.

Тушда тупроқ устида намоз ўқиётганини кўриш умри узоқ бўлишига ишора. Тушда намоз ўқиётиб, ўнг-счапга аланглаётганини , кўриш туш соҳибининг дунё зийнатларига берилиб, охират саодатини унутганидан далолат.

(Visited 2 913 times, 3 visits today)
Rating: 3.7/5. From 3 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment