Уй тушда

Уй тушда

Уй тушда

Уй — севган аёли, муҳтожликдан сўнг бадавлат бўлиш, хурсандчиликка ишора. Тушда безатилган уй кўриш бадавлат бўлишга ишора.

Тушда дарахтлар устида уй қурилганини кўриш оила қуришга ишора. Нотаниш, янги уйга кирганини кўриш ўзи танимаган бадавлат қизга уйланишига ишорадир.

Тушда эски уйнинг қулаб тушганини кўриш қўлига катта миқдорда пул тушишини билдиради.

Тушда уйда қамалиб қолганини кўриш ташвишга ишора.

Бемор кимса тушида янги уй олганини кўриши саломатлиги яхшиланишига ишора. Тушда уйи қулаганини кўриш туш соқибининг саломатлиги ёмонлашишига ишора. Тушда ўзи таниган уйга кириб намоз ўқиганини кўриш жаннат мевалари насиб этиши ёки ҳалол давлат орттиришини билдиради.

Тушда устига ўт қўйганини кўриш давлатига биров кўз тикканини билдиради. Фақир киши тушда янги уй олиши бадавлат бўлиб кетишига ишора. Тушда уйини супуриб тозалаганини кўриш қарзларидан қутилишига ишора.

Тушда чиройли уй кўриш туш соҳибининг ота-онаси узоқумр кўришини билдиради.

Бўйдоқ йигит тушда уй кўриши лобар қизга уйланишига ишора.

(Visited 7 467 times, 6 visits today)
Rating: 5.0/5. From 1 vote.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment