Уйланиш тушда

Уйланиш тушда

Уйланиш тушда

Уйланиш — тушда уйланаётгани, тўй-томошани кўриш берилган ваъдасини бажаришини билдиради. Тушда яхшилар даврасида уйланганини кўриш туш соҳибининг атрофида обрўли, яхши инсонлар йиғилганидан далолат.

Тушда ўлган кимса билан уйланганини кўриш қисқа вақт ичида ишлари юришиб катта даромад олишини билдиради.

Ҳомиладор аёл тушда тўйи бўлаётганини кўриши қиз фарзандли бўлишини билдиради. Йигит киши тушда ўзидан катта аёлга уйланганини кўриши бошига катта фалокат тушишига ишора.

Уйқу — турлича таъбир қилинади. Ғафлатда қолиш, давлатини бой берйш, дангасалик, хайрли ишни бошлаш, ажали яқинлиги, ишидан айрилишини билдиради.

Ким тушда қабрда ухлаб ётганини кўрса, яқин инсоннинг ўлим хабарини эшитади, агар ишхонада ухлаб қолганини кўрса, туш соҳиби ўзига қўйилган тузоқлардан бехабар экани, ишидан айрилишини билдиради. Уйида ухлаб ётганини кўриш яқин инсони душманлик қилаётганидан бехабар эканини англатади.

Тушда томда ухлаганини кўриш туш соҳибининг хўрланишига ишора.

Бемор кимса тушда ухлаётганини кўриши саломатлиги яхшиланишидан дарак.

(Visited 1 309 times, 2 visits today)
Rating: 5.0/5. From 2 votes.
Please wait...

Related posts

Leave a Comment