Тушда улган

tushda olgan TUSH TABIRI

Тушда улган

Ўлик — жанжалкаш, майда гап қўшнини бил- диради. Шунингдек, ишлар орқага кетиши, мотам, мусибатли хабар, фалокатга ишора.
ТУШДА ЎЛМОҚ – Тушида ўлиб қолганини, одамлар йиғлаётганини ёки уни боғлаб, кафанга олганларини, тобутга солиб, гўрга қўйганларини кўрса, буларнинг барчаси динда носозликнинг далилидир. Агар уни гўрда тирилтириб, ташқарига чиқараётган бўлсалар, таъбири бошқача бўлади.

Тушида уни дафн қилганларини, гўрига тупроқ босганларини, одамлар орқага қайтганларини кўрса, дини ҳеч қачон тузалмаслигига далилдир.

Erkaklar soch

Баъзиларнинг айтишича, тушида ўлса, тезда жаноза ўқиб, тобутга солганларини, тобути орқасидан кўплаб одамларнинг кетаётганини кўрса, шараф ва улуғлик топишига, бошлиқ бўлишига, бироқ одамларга зулм қилишига далилдир.

Агар тушида ўлгани- ни, яна қайтиб тирилганини кўрса, қилган гуноҳига тавба қилитпини билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, умри узоқ бўлади.

Тушида биров, сен ҳечқачон ўлмайсан, деганини кўрса, ғазода шаҳид бўлишига далилдир. Тушида ўлганини, бир одам унга қараётганини, тобути орқасида ҳеч ким йўқлигини кўрса, хароб бўлган уйи ҳечқачон обод бўлмаслигига далилдир.

Тушида ўзини ўликлар орасида кўрса ва ўзини ўлган деб тасаввур қилса, жоҳил одамлар билан сафар қилишини билдиради.

Ибн Сириннинг айтишича, ҳар ким ўзини яхши одамлар назарида қандай эканини билмоқчи бўлса, агар мурдалар тушда унга башорат берсалар, у билан яхши сўзлашсалар, очиқ юзли бўлсалар, демак, унинг ҳоли

Тушда улик кириш ШОК хабар эшитадими туш табири

Ҳақ таоло қошида яхши бўлади. Агар мурдалар унга нохуш сўзларни айтсалар, ундан юз ўгирса- лар, унинг ҳоли Ҳақ таоло олдида ёмон эканига далилдир.

Жобир Мағрибийнинг айтишича, тушидаги ногоҳоний ўлим мўмин киши учун роҳат, кофир учун азобдир.

Агар ногоҳоний бўлмаса, диннинг бузилишига далилдир. Тушда жон беришнинг қанчалик оғир бўлганини кўрса, азоб ва уқубат шунчалик кучли бўлишини билдиради.

Тушида ўлганини ва кимдир уни ювгани- ни кўрса, тавба қилувчи бўлишига далилдир. Тушида тобути орқасидаги одамлар ҳавода кетаётганларини кўрса, ўша шаҳардаги бир улуғ одам сафарда ўлишига далилдир.

Кирмонийнинг айтишича, тушида ўлганини ва уни тобутга солганини, халқ тобути орқасидан кетаётганларини кўрса, ўзига яраша улуғлик топишига далилдир. Агар мурда тобутда оғир бўлса, одамларга нисбатан золим ва қаҳрли бўлишига далилдир.

Агар мурда тобутда енгил эканини кўрса, халққа яхшилик қилишига далилдир. Агар ўликни елкасида кўтариб олиб кетаётганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир.

Тушида бировнинг ўлганини, уни тобутга солганини ва тобутни елкага олганларини кўрса, ўша одамнинг подшоҳ хизматига кириши ва ундан роҳату фойда кўришига далилдир.

Агар ўлиб, сўнг тирилганини кўрса, у яшаётган шаҳар хароб бўлишига далилдир. Агар яна қайтиб ўлганини кўрса, унинг фарзандларидан кимдир ўлишига далилдир.

Тушида фарзандларидан бири ўлиб қолганини кўрса, бой бўлишини билдиради. Яна, душмандан омон бўлади, ҳам дейишади.

Тушида ота ва онаси ўлиб қолганини қўрса, ишлари вайрон бўлишига далилдир. Агар аёл киши тушида ҳомиладор эканини сўнг ўлиб қолганини, одамлар унга йиғлашаётганини кўрса, ўғил туғилишига далилдир.

Axlat tushda

Исмоил Ашъаснинг айтишича, тушида ўлик яна бир марта ўлганини, ўликка бақириб йиғлашмаётганини, балки оҳиста йиғизори бўлаётганини кўрса, ўша оиладан бир аёлга уйланишига ва шоду хуррамлик бўлишига далилдир.

Агар тушида ўлса, аёллар ва эркаклар додлашиб йиғлаётганини кўрса, оиласига ғам ва андуҳ етишига далилдир. Агар аёл киши ўзининг ўлганини, ювишганини ва тобутга солишганини кўрса, яхши сўзлар айтишига далилдир. Агар уни дафн қилишганини кўрса, ёмбн бўлади.

ТУЯ (УШТУР) – Ибн Сирин айтади: «Агар киши ўзини шитоб билан юриб кетаётган нотаниш туя устида кўрса, сафарга боришига далилдир.

Агар туя устида ўтирганини ва йўлини йўқотиб қўйганини кўрса, ўзи учун керакли йўлнинг қаерда эканини билмаса, ўз иши бўйича ҳайронликда қолишига далилдир.

Агар урғочи туя топиб олса, хотин олишига далилдир. Агар у бўталоқ бўлса, олган хотини кичик бўлади. Агар туя орқасидан чопиб келаётганини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир. Агар туя ўзидан юз ўгирганини ва бўйсунмаганини кўрса, ғамгин бўлишига далилдир».

Маст туяга ўгирганини кўрса, бир улуғ одам устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар туя билан жанг қилаётганини кўрса, ўзига душман бўлган ажнабий бир эркак билан ўзаро хусумат қилишига далил бўлади.

Агар туялар тўдасини ўтлатаётганини кўрса, лекин улар ўзининг мулки эканини билса, ёки билмаса, унинг учун бу вилоят бўлади ва ўша вилоят халқи устидан ҳукмронлик қилади. Агар туяни соғаётганини кўрса, соққан сути микдорига қараб подшоҳдан мол топади.

Агар сут ўрнига туянинг эмчагидан қон келса, тодадиган моли ҳаромдан бўлишига далилдир. Агар бир кишининг ўзига урғочи туяни ҳадя этгани- ни ёки бировдан туя ёки ун сотиб олганини кўрса, хотин оли- ши ёки канизак сотиб олишига далилдир.

Агар унинг урғочи туяси қочиб кетса ёки ўғри ўғирласа, хотиндан жудо бўлиши ёки ораларига хусумат тушишига далил бўлади.

Агар унинг урғочи туяси ўлиб қолганини кўрса, хотини ўлишига далилдир. Туяси бола туққанини кўрса, хотинининг туғиши ва молининг зиёда бўлишига далилдир.,Агар тушида урғочи туяни кўрса, умид қилиб юрган нарсасига етишишига далилдир.

Туя гўшти- дан еяётганини кўрса, бемор бўлишига далилдир.
Кирмонийнинг айтишича, кимдир унга кўпгина туя гўшти берганини кўрса, ўша гўшт микдорига мувофиқ мол топади.

Туяни қурбонлик қилаётганини, гўштидан одамларга улашаёт- ганини кўрса, бу ерда бир улуғ кишининг қурбон бўлиши ёки ўлишига далилдир.

Орқасидан бир нотаниш туянинг келаётганини кўрса, саргашта ва ҳайронликда қолишига далилдир. Агар туяни ғолиблик билан ўзига забун қилганини кўрса, душманга қаҳр қилиб, уни ўзига бўйсундиришига далилдир.

Агар туялар бирор заминда ёки қишлокда тўпланаётганини кўрса, ўша ерда душманларнинг тўпланишига ёки ўша ерни сел хароб қилишига ёки ўша мавзе одамлари устига беморлик ҳоким бўлишига далилдир. Агар туяларнинг буғдой ёки арпадан юклари борлигини кўрса, ўша жойда душмандан хайру баракот етишига далилдир.

Жобир Мағрибий айтадики, агар ҳар ким бир ёшли туя устига ўтирганини кўрса, ғамгйн бўлишига далилдир.

Агар ўз туясининг андомидан қон оқаётганини кўрса, ўша қон микдорига мувофиқ дунёвий саодат топишига далилдир. Агар биёбонда кўпгина туяларни топиб олса, улуғлик ва амал топишига далилдир.

Istma uy sharoitida davolash usullari turlari kasalliklari haqida malumot

Агар иккита туя топиб олганини кўрса, мол топишига далилдир. Агар кимдир унга туя берганини кўрса, ўша туя қимматига мувофиқ бирор кишидан фойда топишига далилдир.

Агар бир қавм бир туяни сўйиб гўштини тақсим қилаёт- ганини кўрса, ўша мавзеда бирор улуғ кишининг вафот қилиши ва унинг молини бўлиб олишларига далилдир.

Ашъас айтадики, ҳар ким кўп туяга эга бўлганини ва туялар ўз мулки эканини, улар арабий туя эканини кўрса, араблар диёрига подшоҳ бўлишига далил. Агар туялар ажамий эканини кўрса, ажам диёрига подшоҳ бўлишига далилдир.

Агар бир аёл бирор туя гўштини еяётганини кўрса, подшохдан нозу неъмат топишига далилдир. Билгинки, туянинг териси ҳам шу нарсага далил бўлади.

Таъбирчилардан баъзиларининг айтишларича, бу туя соҳибаси ва соҳиби мерос топади. Туянинг ўзи билан гаплашаётганини кўрса, хайру манфаат топишига далилдир.

Жаъфар Содиқ айтадики, тушда туя кўрмоқ, ўн нарсани билдиради: ажам подшоҳини; амирни; бир мўмин одамни; селни; фитнани; ободонликни; хотинни; Ҳажни; неъматни; молни.

Араб туялари араб халқига, ажам туялари ажам халқига далилдир. Билгинки, туякаш чора қилувчини ва вилоят эгасини ва ишларни тўғри йўлга солувчи кишини билдиради.

тушда улган
тушда улган одамни
тушда улган одам
тушда улган одамни куришь
тушда улган одамни курса
тушда улган одамни курса нима булади
улган одамни тушда куриш
тушда улган одамни тирик курса 14 

Тушда улик курса

(Visited 73 084 times, 8 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!