Арава тушда
Арава — ўзини назорат қила олмаган одамни билдиради. Шунингдек, ташвишсиз дўст, ҳалол топилган мол, мадорни кетказадиган машаққатли ишни билдиради.
Арафа куни — тушда арафа кунини кўриш тўй-томоша, фарзандли бўлиш, узоқ айрилиқдан сўнг ёр васлига етишиш, хушхабар, сердаромад ишга киришга ишора.
Тушда арафа куни таомлар пиширганини кўриш муносабатлари узилган қариндошлар ярашиши, ўзаро борди-келди тикланганидан далолат.
Тушда эри билан бирга арафа куни таом тайёрлаганини кўриш хушхабарга ишора.
Арафа куни болаларини байрам учун ювин- тириб, ораста қилганини кўриш сердаромад янги иш топишидан далолат.
Арафа кунини кўриш туш соҳиби учун ҳажга боришига ишора.
Арафа кунини кўриш ҳаммадан яширган сири бўлса, ўша сир ошкор бўлишини ҳам билдиради.