Байрок тушда
Байроқ — бокира, оқила қизга ишора. Шунингдек, ғалаба қозониш, хушхабар, айрилиқ, юксак мартабани билдиради.
Тушда байроқ кўтариб юрганини кўриш хушхабар эшитишдан далолат. Уйга байроқ олиб келганини кўриш омад кулиб боққани, катта меросга эга бўлишига ишора.
Тушда йиртиқ байроқ кўриш мусибатли хабар эшитишга ишора. Юксак мартаба, шон-шуҳрат, ор-номус, уйланиш, хайрли сафарга чиқиш, хотинни билдиради.
Тушда бир нечта байроқ кўриш ёмғир ёғишидан далолат. Тушда оқ ё яшил байроқ кўриши туш соҳибининг юқори мансаб, шон- шуҳрат эгаси бўлишидан далолат.
Тушда уйи томида байроқ илинганини кўриш шу хонадонда тўй бўлишидан далолат.
Ҳомиладор аёл тушда байроқ кўриши ўғил фарзандли бўлишига ишора.
(Visited 1 378 times, 1 visits today)