Карам тушда
Карам — тошмеҳр, фақат ўзини ўйлайдиган кимса, айрилиқ, ташвиш, хасталик, қарз, нохуш хабарга ишора. Тушда карам йиғаётганини кўриш қарздор бўлиши, қарзини тўлаш учун муҳлат берилмаслигини билдиради.
Канарейка — қафасдаги канарейка жанжалкаш оила, толдаги канарейка хушхабарни билдиради. Тушда канарейка кўриш оиладаги кенжа қиз фарзанд, дилбар, лекин ўта рашкчи ,ҳ<угин, жавобсиз севги, шон-шуҳратдан дарак беради. Капалак — севгиси учун ўлимни бўйнига олган вафодор ошиқ эркак-аёл муносабатлари, ишнинг ниҳоясига етиши, катта ваъда берувчи лекин ўзи қўрқоқ одам, дўст кўрсатувчи душман, умри қисқа фарзанд, ишсизлик, йўқчилик, оила- вий муаммолар ёмонликлардан ўзини асровчи одамга ишора.
Каптар — хайрли хабар эшитиш, омад, ишқ- муҳаббат, келин, айрилиқ, узоқ сафарга чиқишни билдиради. Тушда каптарларга дон бериб юрганини кў- риш кутган хушхабарни эшитишга ишора.
Тушда каптарлар учиб келиб елкасига ёки бошига қўнганини кўриш туш соҳибининг орзулари ижобат бўлишидан далолат. Тушда каптарни қафасга солганини кўриш, севган қизига уйланишига ишора.
Каравот — бир-бирини чин дилдан ардоқповчи эр-хотинга ишора. Тушда каравот кўриш, уйланиш, фарзандли бўлиш, бойлик, хурсандчилик, ғам- ташвиш, савдода катта фойда кўришини билдиради