Муз тушда

Муз тушда TUSHDA

Муз тушда

Муз — тушда муз кўриш одамлардан йироқда, ёлғиз ўзи яшашни хуш кўрувчи одамга ишора. Шунингдек, йўқчилик, мусибат, хасталик, кутил- маган нохуш хабарни билдиради.

Мис — саховатли, муҳтожларга ёрдам берувчи киши, ҳалол ризқ, сердаромад иш, душмандан огоҳ бўлиш. тақдир кулиб боқишини билдиради.

Мих — сўзлари ўткир, жасур дўстга ишора. Шунингдек, оғир кунда ҳамдард бўлувчи меҳрибон ука, ошнани билдиради.

Бўйдоқ йигит тушда мих кўриши яқин орада тўйи бўлишига ишора.

Тушда мих топиб олиш яхши дўст учрати- шидан далолат.

Тушда кўп мих топиб олиш кўп нарсалардан фойдаланиш ё катта меросга эга бўлишни бил- диради.

Тушда михнинг занглаганини кўриш хаста- ликдан, мих синиб қолганини кўриш ўлимдан далолат.

Мия — сармояси кўп одам, на ёмон, на яхши, лекин жуда бақувват кимсани яширин мол, бериладиган закот, оилани билдиради.

Мойчечак — бевафо, лекин жуда чиройли қизга ишора. Шунингдек, оқибатли фарзанд, гў- зал хизматкор, хушхабар, жавобсиз муҳаббат, кўз ёши, севишганлар бахтга етишини билдиради.

Оилали киши тушида мойчечак териб юрга- нини кўриши қиз фарзандли бўлишига ишора. Қиз бола мойчечак терганини кўриши топиш-ту- тиши яхши хушрўй йигитга турмушга чиқишини билдиради.

Бемор киши унга мойчечак беришганини кўриши тез кунларда саломатлиги яхшиланиши- дан далолат.

Момақалдироқ — турлича таъбир қилинади. Ёмғирсиз момақалдироқ гумбурлаши қўрқувга ишора.

Ёмғир ёғиб момақалдироқ гумбурлаши хушха- барга, ота-она, юксак мартаба, кучли одамга ишора.

Тушда момақалдироқ қаттиқ гулдираб, шид- датли ёмғир ёққанини кўриш ота-онасини рози қилолмаганига ишора.

Муаззин — яхшиликка таъбир қилинади. Муаммолар ечимини топиши, хушхабар, тўй- томоша, узоқ сафарга чиқиш, саломатлиги яхшиланишига ишора.

(Visited 2 136 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!