От тушда
Бия — мақтаса арзийдиган аёл, оила, бойлик, оқила хотин, савоб ишни бошлаш, сафарга чиқиш, учрашув, эр-хотин ажрашиш, ишда омад юз ўгиришига ишора.
Тушда бия кўриш рангига кўра таъбир қилинади. Қизил бия хушчақчақ, обрўли аёлга, ола-була бия гўзаллик, бойлик, думи ва ёли қизил бўлган бия кўриш ширинсўз, офатижон аёлга ишора.
Тушда қийналмасдан хотинга уйланишидан далолат. Оқ бияга минганини кўриш туш соҳиби диёнатли, лобар аёлга уйланишига ишора.
Тушда қоп-қора бия кўриш шуҳрат ортиджан қувадиган кимсага ишора. Ўзи сариқ, думи қизил бия кўриш қизига совчилар келишидан дарак.
Оилали киши тушда бияси борлиги, лекин унга минишни истамаганини кўриш хотини билан ажрашишидан далолат. Тушда бия сутини ичганини кўриш бадавлат хотиндан ёрдам кўришига ишора.