УТИН ТУШДА
Қўлдан бой берилган имконият, афсус-надомат ва бекорга ташвишланишни билдирувчи аломат. Агар сиз дарахт кесиб ўтин тайёрлаётганлигингизни туш кўрсангиз, бошқа такрорланмайдиган имкониятни қўлдан бой берасиз. УТИН ТУШДА
Агар сиз ўтиндан гулхан ёқаётганингизни тушда кўрсангиз, ўзингизнинг хаёлий орзуларингиздан воз кечиб, амалга оширишингиз мумкин бўлган режаларга эътибор беришингиз кераюшгини билдиради. УТИН ТУШДА
ЎЧОҚ
Бу туш уй, оила, қариндошлик муносабатлари билан боғлиқ ҳамма нарсани ифода этади. Шунинг учун тушнинг мазмунига ўчоқнинг қандай кўринишдалигига, унда олов ёнаяптими-йўқми, оловнинг кучи қандайлигига кўра қаралади.
Агар ўчоқ катта ва шинам бўлса — бу оила ўчоғининг шинамлиги ва яхши муносабатлар мавжудлиги аломати.
Агар ўчоқдаги олов ёрқин ёнаётган ва ўчмаётган бўлса, бу илиқ муносабатлар, оила аъзолари ўртасида меҳр-муҳаббат ва бир-бирини тушиниш мавжудлигини ифода этади.
Агар ўчоқда ўт ёнмаётган ёки ўчиб қолган бўлса оилада юқоридаги ҳолатнинг акси бўлади.
ЎСИМЛИК мойи
Ўсимлик мойини тушда кўриш — муносабатларнинг гикланишини, жиддий келишмовчиликлар барҳам топишини, муаммо ва жанжаллар ҳал этилишини белгисидир.
Ўсимлик ёғи билан ниманидир суртиш — тушнинг мазмуни янада кучайишини билдиради.
Тушда ўсимлик ёғини ичаётганлик кўринса — ўзининг фикрини янада мақбулроқ томонга ўзгартириш кераклигининг башоратидир.
ЎРИН-КЎРПА
Тоза ва оппоқ ўрин-кўрпа сизга тинчлик бермаган хавотирлик ва ташвишлар тугаганлигини хабар беради. Агар сиз бегона хонадаги ўрин-кўрпада ётганлигингизни туш кўрсангиз, тўсатдан узоқ қариндошингиз келади ва бундан сиз жуда хурсанд бўласиз. Агар ўрин-кўрпангиз очиқ ҳавода эканлиги туш кўринса, бундай туш сизнинг қизиқарли ишингиз борлигини ва у сизга ўз ишингизни яхшилаб олиш имкони очилишини аён этади.
ЎРИМ
Тушда ғалла ўримини кўриш — сўзсиз яхши аломат. Агар ғалла йиғиб олинаётган бўлса, унинг бошоқлари олтиндек чиройли, бўлиқ бўлса, бу туш наслингиз давом этишини, невара- эвараларингиз наслингизни давом эттиришини билдиради.
Агар ўрим пайтида об-ҳаво яхши бўлиб, қуёш ёрқин ёритиб турған бўлса, ундай ҳолатда сизнинг оилангиз ҳеч қачон жиддий изтиробга тушмайди.
ЎЗИНГИЗ РАҚС ТУШАЁТГАН БЎЛСАНГИЗ…
Характернинг жиддий эмаслиги, унинг енгил ҳаётга, хизматда ҳамда жиддий ишда зарар ҳисобига кўнгилхушликка нисбатан истак мавжудлигини билдиради.
Кексаларнинг ўзларини рақс тушаётганлигини туш кўриши — ўзини яхши ҳис қила бошлагани ва тезда соғайиб кетиши аломати. УТИН ТУШДА