Шамол тушда

Шамол тушда TUSHDA

Шамол тушда

Шамол — шамолнинг ҳолатига кўра турлича таъбир қилинади. Узоқ сафарга чиқиш, хушха- бар, уйланиш, чақалоқ туғилиши, ҳаётидаги ўзга- ришлар, куч-қудрат, юксак мартаба, кутилмаган мусибатни билдиради.

Тушда иссиқ шамол эсганини кўриш оғир хасталикка ишора.
Баҳор шамоли эсаётганини кўриш ўша йил серҳосил келишига ишора.

Агар дарахтларни йиқитадиган шиддатли шамол бўлганини кўриш ўша йили табиий офат кўп бўлишидан далолат.

Тушда кучли шамол ўзини учириб кетганини кўриш туш соҳиби узоқ сафарга чиқиши ва катта даромад олишига ишора. Агар шамол ўзини ердан осмонга қаратиб учириб кетганини кўрса, туш соҳибининг ажали яқинлигидан дарак.

Бемор киши тушида шамол уни учириб- учириб ерга қўйганини кўриш тез орада саломатлиги яхшиланишини билдиради. »

Тушда шамол кийимларни учириб кетганини кўриш туш соҳиби таниш инсонлардан ёрдам сўрашига ишора.

Тушда шамол уйини қулатганини кўриш оиласидан аҳиллик йўқолишини билдиради. Ё оила бошлиғи оламдан ўтишига ишора.

Тушда ёмғир аралаш шамол турганини кўриш туш соҳибининг ҳаётида катта ўзгаришлар бўлишини билдиради. Тушда сабо шамоли эсганини кўриш раҳмат, мусибатдан асраш, одамлар дуосини олиш, ғолиб бўлиш ташвиш- лардан халос бўлиш, дардига шифо топиш, хушхабарга ишора.

(Visited 7 566 times, 1 visits today)
Rate article
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!