Тахорат тушда

Тахорат тушда TUSHDA

Тахорат тушда

Таҳорат бузилиши — тушда кишининг таҳорати бузилиши осудаликка ишора. Ёмоннинг душманлигидан қутилиш, нохуш хабар эшитиш ёки молини йўқотишини ҳам билдиради.

Таҳорат олиш — тушда қаерда таҳорат олган- лигига қараб таъбир қилинади. Баъзилар тушда таҳорат олишни осудалик, хушхабар, покизалик билан таъбир қилса, бошқа олимлар қарздор бўлиш, гуноҳдан фориғ бўлиш билан изоҳлайдилар. Шунингдек, тушда таҳорат олиш узоқ умр кўришни билдиради.

Киши тушида таҳорат олиб намоз ўқиёт- ганини кўрса, агар қарздор бўлса, қарзларидан халос бўлишига ишора. Тушда дарё соҳилида таҳорат олиш кишининг сафарга кетишини билдиради. Агар хаста бўлса тез кунда тузалади.

Тушда қоронғи, совуқ жойда таҳорат олганини кўриш йўқолган молининг топилишига ишора.

Таҳоратсизлик — хасталик, бехосият мол, дав- латнинг қўлдан кетиши, сафарга чиқиш, ғийбат, орзусига етишишида машаққатларга дуч келйш, мерос соҳиби бўлишни билдиради.

Таҳоратхона — киши тушидЭ;’, таҳоратхона кўриши сир сақлаш, сафарга чиқиш, оиласида йўқчилик бўлиши, покизалик, ҳаром молни сақламаслик, садақа беришга ишорадир.

Ҳаммага яхшилик қилувчи, ёмонликлардан нари юриш, пул тўплаш, машаққат билан топилган пул, хасталик, ризқи озайишига ишора.

Тушда таҳоратхонада сув ичганини кўриш яқин қариндошидан хушхабар эшитишига ишора.

Тушда ўзи танимаган бир ерда таҳорат олганини кўриш тўплаган давлатидан зарар кўришига ишора.
Тушда эски тахоратхонани кўриш умрни ғам- қайғу ичида ўтказишга ишора.

Тушда таҳоратхо- нада сув йўқлигини кўриш туш соҳибининг умри қисқа бўлишига ишора.

(Visited 32 941 times, 1 visits today)
Rate article
( 4 assessment, average 4 from 5 )
Tush tabiri mukamal sayt