туш таъбири Ф

туш таъбири

Ферма — бахтли оила, сердаромад иш, дўстлар давраси, вафодор хотинга ишора. Тушда фермаси ёниб кетганини кўриш катта зарар кўришини билдиради. Тушда ферма сотиб олганини кўриш оқила қизга уйланиб серфарзанд бўлиши, бахтли ҳаёт кечиришидан далолат.

Фил — куч-қудрат соҳибини билдиради. Бой- лик, фароғат, юксак мартаба хурсандчиликни билдиради.

Тушда филга миниб сайр қилаётганини кўриш юксак мартаба, сердаромад ишга ишора.

Тушда филнинг хартумидан бирор нарса олганини кўрган киши кутилмаган меросга эга бўлади.

Фирибгар — кутилмаган офат, савдода касодга учраш, алдовчи, вазифасини чин дилдан бажармайдиган ходим, нохуш ҳодисани билдиради.

Фолбин — умидсизлик, дангасалик, иродасиз одам, ишончи суст, алдоқчи кимса, ёмон одамларга аралашиб қолишига ишора. Тушда фолбин билан ҳамсуҳбат бўлиш кўнгилсизликдан далолат. Тушда фолбинга фол очираётганини кўриш туш соҳибининг боши балолардан чиқмаслигини билдиради.

Фонус — туш соҳибининг келажаги ойдин бўлишини билдиради. Шунингдек, тозаликни яхши кўрувчи, ораста аёл, устоз, олим, раҳбарни билдиради. Муаммолари кўп одам тушда қўлида фонус билан кетаётганини кўриш ташвишлардан
халос бўлиб, осуда ҳаёт кечиришига ишора. Туш- да денгизда фонус чироғини кўриш яхши дўст орттириш ва савоб ишлар қилишни билдиради.

Фотиҳа сураси — тушда Фотиҳа сурасини ўқиш ё эшитиш хайр-барака, ишларида омад кулиши, куч-қувват, осуда ҳаётни билдиради. Шунингдек, умри узоқ бўлиши, оиласи билан саодатли ҳаёт кечириши, жаннат неъматларига муяссар бўлиш, гуноҳтарига тавба қилишни билдиради.

Фоҳиша — тушда фоҳиша аёлни кўриш қилган айблари ошкор бўлишига ишора. Манманлик, пушаймон бўлиш, алданиш, ғам-ташвиш, хаста- лик, ҳаром йўл билан топилган давлатни бил- диради.

Фотима онамиз (р.а.) — тушда Ҳазрат Фотима онамизни кўриш эзгулик дараги. Туш кўрган кишининг ҳаёт тарзи исломга мувофиқ бўлса, туши ўнгидан келади. Оила қуриш ниятида бўлган киши тушида Ҳазрат

Фотима онамизни кўрса, ислом қоидаларига амал қилиб яшовчи, ахлоқли аёлга уйланади. Шундай туш кўрган хотин-қизлар Ҳазрат Али сингари яшашни ўзига мақсад қилган эркак билан турмуш қуради.

Бундан ташқари, таъбирларда таъкидланишича, шундай қутлуғ туш кўрганларнинг солиҳ фарзандлари бўлади, ислом, эзгулик йўлида хизмат қилади.
 

(Visited 2 912 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt