туш таъбири
Этик — севгилисидан айрилиш, хушхабар, хасталик, йўқчилик, кутилмаган меҳмон келиши, машаққатни билдиради.
Тушда қора этик кийганини кўриш, иш бўйича узоқ сафарга чиқишига ишора.
Тушда янги этик кийганини кўриш, янги иш- га кириши, лекин машаққати кўплигидан дарак.
Бўйдоқ йигит тушда дарвозаси олдида аёллар этигини кўриш, тез кунларда тўйи бўлишидан далолат.
Дўконда этик сотиб олгани, ранги сариқ эканини кўриш туш соҳибининг енгил хасталикни бошдан ўтказишига ишора.
Кўп этик кўриш уйига меҳмон келишини билдиради.
Эчки — қайсар одам, фарзандлари инжиқлиги, ғам-ташвиш, давлат, катта даромад, меросга эга бўлиш, йўқчилик, хасталик, душманларини билдиради.
Тушда шохдор эчкини кўриш туш соҳиби бемор бўлса, аҳволи ёмонлигидан далолатдир. Эчки жунини кўриш қулай вазият, машаққат билан топилган пул, гуноҳ ишга қўл уриш, ҳаром луқмага ишора.
Эшак — нодон ва жоҳил кимсага ишора. Туш- да эшак кўриш гапга тушунмайдиган хотин, ғам- ташвиш, бировнинг ёрдам беришини билдиради.
Тушда эшакка мингани ва бироз юриб йиқилиб тушганини кўриш туш соҳиби қўлидаги давлатидан айрилиб фақирликка тушиб қолишга ишора.
Тушда эшагини ушлаб оғилга боғлаганини кўрса муаммоларидан халос бўлади.
Тушда кўзи кўр эшак сотиб олганини кўриш туш соҳибининг ўзи билмаган ерларда давлати, бойлиги борлигига ишора.
Тушда ўзига қараб эшак келаётганини кўриш сердаромад иш топиши, катта давлатга эга бўлишини билдиради. Тушда бегона эшакка минганини кўриш дунё орзу-ҳавасига берилгани, кўп қийинчилик кўриши ва ишончи сустлигини билдиради.
Минган эшаги қайсарлик қилиб юрмаётгани- ни кўриш ишида муаммолар туғилишини бил- диради.
Тушда ҳанги эшакка минганини кўриш туш соҳибининг фарзандларидан озор кўришини бил- диради.
Тушда эшаги ўлиб қолганини кўриш муси- батли хабарга ишора.
Тушда устида юки билан эшак уйга кирганини кўриш оилада йўқчилик ҳукм суриши, қаноатли бўлишга ишора.
Тушда кўрган эшаги семиз бўлса, туш соҳиби тўқмижоз эканидан далолат. Оқ эшак кўриш хона- донда хурсандчилик, қора эшак кўриш мол-давлат, шараф, обрў-эътиборни билдиради. Яшил эшак кўриш туш соҳиби саховатли эканидан далолат.
Тушда эшакнинг думи узун бўлиши фарзанд- лари кўп бўлишига ишора.
Тушда атрофида кўп эшак кўриш туш соҳибининг атрофини нодон, лақма дўстлар ўраб олганини билдиради.
Тушда эшак гўштини еганини кўриш бадавлат бўлишга ишора. Тушда эшаги хачирга айланиб қолганини кўриш узоқ сафарга кетишини билдиради.
Эшик — тушда уйининг эшиги алмаштирилга- нини кўриш ишхонасини ўзгартиришга ишора. Тушда уйининг эшиги йўқлигини кўриш ишда муаммолар туғилиши, янгидан иш бошлашни билдиради. Тушда эшиги қулф эканини кўриш даромади ортишига ишора. Ошхона эшигини кўриш ризқ-насибага ишора.
Ётокҳона эшиги янги эканини кўриш хотинининг номусли ва ҳаёли эканидан далолат. Тушда уй эшиги ёпиқлиги туш соҳибинининг сирларига ишора.
Тор эшикдан кенг жойга чиққанини кўриш туш соҳибинининг ташвишларидан халос бўли- шини билдиради.