туш таъбири
Газета — тушда газета кўриш хабар эшитиш ёки баъзи ҳодисалар рўй беришини ангдатади.
Гилам — тушда гиламга ўхшаш нарсалар обрў, даромад, фаровонлик ва умрни билдиради. Уларнинг ҳажмига қараб таъбир ҳам ўзгаради. Қора мол кўриш яхши эмас.
Гугурт — қисқа вақт давом этган муҳаббат, рашк, афсусланиш, ғам-ташвиш, жанжал, хафа- гарчилик, дилни оғритувчи сўз, бахтсиз оила, умид қилганлари амалга ошмаслигидан далолат.
Гул ~ севгининг ҳаяжонини ҳис қилиш, садо- қатли дўст, енгил хасталик, фарзандли бўлиш, осуда ҳаётни билдиради. Очилиб турган гуллар саломатлик, сарғайган гуллар хасталик, қуриб қолган гуллар ўлимни англатади, бўйдоқ йигит тушида гулдаста кўриши уйланишидан далолат.
Райҳоннинг оқларини кўриш фарзанд, севимли аёл, умр йўлдош. Унинг шохчасини синдириб олиш эса йиги ва ғамдир.
Нилуфар кўриш хизматчи қиз ёки котибага ишорадир. Бирор аёл кимгадир нилуфар берганини кўрса, ундан айрилади.
Оилали киши учун бурдай тушнинг таъбири фарзанддир. Бинафша ўсадиган фаслда бинафша кўриш аёл севги изҳори ва улардан кўриладиган нафдир. Асл ватани бошқа ўлкалар бўлган гуллар еирли аёл демакдир.
Ясмин фарзанд кутаётганлар учун ўғил дараги. Шунингдек, нолаи фарёдга сабаб бўладиган қай- ғуга ишора ҳам. Дарахтларнинг гуллари эзгулик рамзи саналади. Гулларни улар бўладиган фаслдан бошқа вақтда кўриш яхши эмас.
Гулдон — хаёлпараст аёл, романтик учрашув- ларни ёқтирадиган икки севишган, севиб қолиш, туғилажак фарзанд, хушхабар, уйланиш, бахтли оила, соғинган дўстининг меҳмонга келишига ишора.
Гулзор — иймон мустаҳкамлигига ишора. Шунингдек, бахтли оила, сердаромад иш, садо- қатли дўст, ҳомиладор аёл қийинчиликсиз фарзандини дунёга келтириши, ишқ-муҳаббат, таш- вишлардан халос бўлишни билдиради.
Тушда гулзорида гуллар очилиб, яшнаб ётганини кўриш машаққатсиз, лекин сердаромад иш топишини билдиради. Агар ҳовлиси атрофи айланасига гулзорга айланганини кўриш гуноқааридан фориғ бўлганига ишора.
Тушда гулзор ичида ётганини кўриш дунё неъматларини билдиради. Гулзор айни пайтда жаннатнинг ҳам жилосидир.
Гуноҳ — тушда гуноҳ қилганини кўриш қарзга, огоҳпантириш, тавба қилиш, дунё ҳавасига берилмаслик, иродали бўлишга ишора.
Гуруч — яқинлари эътибор қилмайдиган, покиза қалбли, лекин омадсиз одамга ишора. Ер олиб, ер сотадиган кимсани ҳам билдиради.
Тушда гуруч еганини кўриш туш соҳйбининг бошидан оғир кунлар ўтишини билдиради. Агар гуруч ерга тўкилиб сочилганини кўрса, туш соҳибининг давлати қўлдан кетишига ишора. Тушда пишган гуруч кўриш омад кулиб боқишидан далолат.
Тушда пишган гуручни йогурт билан еганини кўриш оила аъзоларидан бири хасталанишига ишора.
Гуручни шамолда совурганини кўриш туш соҳибининг оиласи билан ораси бузилишини билдиради.
Гўшт — тури ва ҳолатига кўра турлича таъбир қилинади. Тушда пишган гўшт кўриш яхшиликка таъбир қилинади.
Ҳалол меҳнати билан катта даромадга эга бўлади. Тушда гўштдан кабоб тайёрлаётганини кўриш хасталанишига ишора. Агар одамларга гўшт тарқатиб юрганини кўрса, қийналганида дўстлари ёрдам беришини билдиради.
Тушда мол гўшти кўриш ўша йил баракали келишига ишора. Парранда гўштини кўриш фой- дали сафарга, йиртқич ҳайвоннинг гўштини кўриш ҳалол даромадга ишора. Балиқ гўшти осон топилган давлатни билдиради.