туш таъбири
Жигар — жасорат, ҳайрли мол, хасталик, ўли- ми яқинлиги, саломатлик, фарзанд, хуфсандчиликннг билдиради.
Тушда жигар кўриш яхши кўргани яқин орада дунёдан кўз юмишига ишора. Тушда жигар еганини кўриш қўлига катта пул тушишидан далолат.
Жийда — жийда дарахтини кўриш гўзал ахлоқ соҳиби, ширинсўз, мард, саховатли инсонга ишора.
Жийда дарахти кўп мева солганини кўриш ризқ-насиба, хурсандчиликка ишора. Қиз бола тушида жийда кўриши севганига турмушга чиқишини билдиради.
Қари одам тушда жийда кўри- ши яхшиликка таъбир қилинмайди. Тушда дарахт- дан жийда тераётганини кўриш оила аъзоларидан бири оғир хасталикка йўлиқишига ишора.
Тушда жийда еганини кўриш ишдан бўшаб бошқа ишга ўтиши, кейин афсусланишини бил- диради.
Жилов (юган) — тушда жилов кўриш касби бор киши учун тадбирли бўлиш ва бойишга ишорадир.
Эгарланган отга юган солиб минганини кўрган киши масъул лавозимни эгаллайди. Тушида ўз оғзига юган солинганини кўрган киши беҳуда сўзлардан тилини асрайди, тинчини таъминлайди. Бирор киши тушида отнинг юганини кесилганини кўрса, отбоқари вафот этади. Оғзига юган солиниши рўза тутиш деб ҳам таъбир қилинади.
Жин — тушда жин кўриш одамзот ўйлаган ҳамма нарса ва ҳар кимни билдиради. Йўлни тўсувчи офат, олов, илон, зинокор аёл, аёлларни алдовчи эркак тушунилади. Ориятли киши билан бир қаторда ўғрини ҳам тушуниш мумкин.
Тушда жин билан суҳбатлашганини кўриш ишларида чигал кўпайиб муаммоси ортишидан далолат. Жин дарвозаси олдида турганини кўриш бирор фалокатга йўлиқишга ишора.
Уйида жин ўтирганини кўриш яхши ва ёмон қўшниларга ишора.
Жиннинг ҳужум қилиши — кишига тушида жин ҳужум қилиши топган давлати ҳаромлиги, бошига мусибат тушиши, нохуш хабар, сало- матлигининг ёмонлашишини билдиради.
Жиноят — тушда бирор жиноят содир этилга- нини кўриш туш соҳибига огоҳлантиришдир. Ишида муаммо чиқиши, афсусланиши, узоқ ва машаққатли сафар, мерос борасида қариндошлар билан келишмовчилик, бировнинг ёрдамига муҳтож бўлиш, оилавий низоларни билдиради.
Жодугар — тушда жодугар кўриш яхшиликка эмас. Умидсизлик, ташвиш, икки кишининг орасини бузувчи ёмон ниятли кимса, нохуш
хабар, тақциридаги чигаллар, келишмовчилик, омадсизликни билдиради.
Жойнамоз — тушда жойнамоз кўриш ҳаёли аёл, ибодатларини вақтида адо этиш, ҳажга бо- риш, давлати ортишига ишора. Тушда жойнамоз сотиб олганини кўриш ҳаёли, ориятли, оқила қизга уйланишга ишора.
Жосус — қарзга нарса олиб, кейин тониши, оилани бузувчи нопок кимсага ишора. Шунинг- дек, жанжал, ғам-ташвиш, кутилмаган меҳмонни билдиради.
Жўжа — кутилмаган хушхабар, чақалоқ дунёга келиши, тўй-томоша, хурсандчилик, ҳадяни билдиради.
Тушда ўлиб қолган жўжани кўриш ҳомиладор аёл туғруқ жараёнида қийналмаслигига ишора.
Бўйдоқ йигит тушида жўжани қўлига олиб силаб-сийпаши оқила, дилбар қизга уйланиб, серфарзанд бўлишига ишора.
Тушда жўжаларга дон берганини кўриш севинтирувчи хабар эшитишидан далолат.
Тушда жўжа кўриш оилада кичик фарзандлар, бадавлат одам ночорликка тушиб қолиши, хушхабар, туғилажак чақалоқ, янги иш бошлаш, одамларнинг ғийбати, нохуш ҳодисага ишора.
Тушда жўжа боқаётганини кўриш туш соҳибининг ночор оилаларнинг фарзандига ёрдам бериб савоб амаллар қилишига ишора.
Жума намози — тушда жума намозини ўқиёт- ганини кўриш кун хурсандчилик билан ўтиши, савоб ишлар қилиш, етим болани кўнглини олиш, гуноҳларига тавба қилишни билдиради.
Жун — тушда қўйнинг жунини кўриши ҳалол мол топишига ишора. Ташвишлардан қутилиш, ризқи ортиши, покиза қалбли рафиқа, бахтли оила, давлати қўлдан кетиши, иродасизлик, яхши дўстга ишора.
Тушда жунга ўралганини кўриши давлати ортишини билдиради. Бемор одам хулди шу тушни кўриши саломатлиги яхшиланишидан дарак. Ночор киши жундан тўқилган кийим кийганини кўриши яқинларининг ёрдами билан йўқчиликдан халос бўлишигй ишора. Тушда жунни ёққанини кўриши қўлидаги давлатидан айрилишига ишора.
Тушда туя жунини кўриш фойдали нарсаларга ишорадир. Туя жуни, кўп ҳолларда ҳалол мол деб таъбир қилинади.
Олим киши тушида жундан қилинган кийим кийганини кўрса, тақводор ва зоҳид бўлади. Тушда кўрилган жун ғамдан қутулишга ишорадир. Агар жун қаттиқ бўлса, ундан қилинган кийим кийган кишига ярашмаса, камбағаллик ва хўрланиш аломати саналади.