туш таъбири

туш таъбири

Зинапоя — юксалиш, иродаси кучлилиги, иймони бутлиги, бойлик, ғам-ташвишни билдиради. Тушда лой ё ғиштдан қилинган зинапоядан чиқиши яхшилик кўришига ишора.

Бемор киши тушда узун ва кенг зинапоядан чиққанини кўриши тез орада саломатлиги яхшиланишига ишора. Зинадан йиқилиб оёғи синганини кўрса оғир хасталикка йўлиқади. Зинадан тушиб кетганини кўриш ишлари ортга кетишидан далолат.

Зинапоя дунё ва охират ҳаётини ҳам билдиради. Зинапоянинг биринчи зинаси намоз, ик- кинчиси рўза, учинчиси закот, тўртинчиси садақа, бешинчиси ҳаж, олтинчиси Қуръон ўқиш, езтинчиси жаннат неъматларига ишора.

Зино — гушда зино қилганини кўриш биров- нинг омонатига хиёнат қилиш, ахлоқсиз киши, ўгрилик қилиш, ажали яқинлиги, калтак ейиш, гуноҳкор бўлиш, ҳаром луқма ейишга ишора. Эрқак киши ўзи таниган аёл тушида зино қилганини кўриши ўша аёлнинг эридан манфаат кўришига ишора.

Зумрад — тушда зумрад тошини кўриш яхши дўст топиш, тарбияси гўзал фарзандга эга бўлиш, ҳалол топилган ризқ, бахтли оила, енгил часталик, қисқа муддат давом этадиган ишқий мупосабат, яқин инсонидан моддий ва маънавий ёрдам кўришни биддиради.

(Visited 496 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt