туш таъбири А

туш таъбири А

 Анқо қуши — тушда анқо қуши кўриш йигит- лар учун уйланадиган қизи ниҳоятда чиройли бўлишига ишора. Анқо қуши шунингдек, фарзанд, ноёб иқгидор, сафарга чиқиш, бойлик, ўз севгисини учратишни ҳам билдиради..

Тушида анқо қушини кўриш бошига давлат қуши қўнганидан далолат.

Анқо қуши устида учаётганини кўриш ўша кишининг мусибатларга матонат билан бардош бериши, елкаси ерга тегмай душманларини пой- мол қилишига ишора.

Арава — ўзини назорат қила олмаган одамни билдиради. Шунингдек, ташвишсиз дўст, ҳалол топилган мол, мадорни кетказадиган машаққатли ишни билдиради.

Арафа куни — тушда арафа кунини кўриш тўй-томоша, фарзандли бўлиш, узоқ айрилиқдан сўнг ёр васлига етишиш, хушхабар, сердаромад ишга киришга ишора.

Тушда арафа куни таомлар пиширганини кў- риш муносабатлари узилган қариндошлар яраши- ши, ўзаро борди-келди тикланганидан далолат.

Тушда эри билан бирга арафа куни таом тайёрлаганини кўриш хушхабарга ишора.

Арафа куни болаларини байрам учун ювин- тириб, ораста қилганини кўриш сердаромад янги иш топишидан далолат.
Арафа кунини кўриш туш соҳиби учун ҳажга боришига ишора.
Арафа кунини кўриш ҳаммадан яширган сири бўлса, ўша сир ошкор бўлишини ҳам билдиради.

Араб — тушда араб кишини кўриш машаққатли сафарга чиқишни билдиради. Узоқдан хушхабар эшитади.

Хиёнат, бойлик, қувончли хабарга ишора, тушда киши ўзини арабга айланиб қолганини кўриши ишончи сустлигига ишора. Араб билан бирга кетаётганини кўриш узоқ сафарга ишора. Араб аёлни кўриш оилавий муаммолардан далолат, тушда араб боласини кўриш хушхабар эшитишга ишора. »*>

Ари — тушда ариларни кўриш омад кулиб боқиши, хушхабар эшитиш, сердаромад иш, бемор кишининг соғайиб кетиши, йўқчиликдан қутилишини билдиради.

Кўп ариларни кўриш юксак»,, мартабага эришишдан далолат.

Тушда ари чаққанини кўриш, саломатлик, бахтдан дарак.

Оилали киши арилар уясига кириб чиққанини кўриш яқин кунларда хонадонида тўй бўлишига ишора.

Бўйдоқ йигит ари уясини кўриши бахтини учратиб, тўй қилишига ишора.

Арпа — бойлик, мол-мулк, хурсандчидик, баракага ишора. Тушда арпа тўла халталарни кўриш қийинчилик билан бўлса ҳам катта давлатни қўлга киритишига ишора.

Тушда арпа экиш яхшилик қилиш, муҳтожлар ҳожатини чиқариш лозимлигидан далолат. Тушда арпа бошоқларини териб юриш қилган яхшиликлари учун мукофотланишини билдиради.

Арпани тегирмонда тортаётганини кўриш Аллоҳ таолонинг севган қулларидан бири эканига ишора. Тушда арпа даласида юрганини кўриш узоқ сафарга чиқишини билдиради.

Тушда арпа сотганини кўриш охиратни унутиб, фақат дунё ҳавасига берилганидан далолат. Тушда арпа нонини еганини кўриш хасталиклардан халос бўлиб, узоқ умр кўришга ишора.

Арслон — арслонни уйида кўриш фаровон, чиройли ҳаёт кечиришга ишора. Тушда арслонни кўриш золим, кучли душманга рўбарў келиши билан ҳам таъбирланади. Тушда арслон билан олишганини кўриш хасталашинига ишора.

Бемор киши тушида уйига арслон кирганини кўриши оиласи ббШига бир кулфат тушишидан далолат. Тушда арслондан қочгани ва у қувиб етолмага- нини кўриш юксак мартабага эришишга ишора.

Арқон — тушда арқон кўрйш ишонган дўстга ишора. Меҳрибон ота-она, яқи# қйриндош, сало- матлик, узоқ умр, узоққа сафарга чиқиш, ишқ- муҳаббат, меҳр-оқибатга ишора.
Фақатгина арқоннинг узилганини яхшиликқа таъбир қилинмайди.
Кучли, берган ваъдасини бажарувчи, иболи аёлга ишора. Шунингдек, ёлғон гувохдик бериш, янги иш бошлаш, қамалиш, узоқ ва бахтли ҳаёт кечириш, сирдош дўст, ажали яқинлиги, душман- нинг тузоғига тушиш, кутилмаган меҳмоннинг келишини билдиради.
Арғимчоқ — оилали киши арғимчоқ кўриши фарзандли бўлишига ишора. Оила нотинчлиги, қарзлардан қутилиш, юксак мартаба, севиш- ганлар аразлашиб қолиши, узоқдан келадиган хушхабар, иродасизлик, ибодатларини вақтида адо этмаслик, бойлигидан айрилишига ишора.

Асал — яхшилик, даромад кўпайтирувчи ше- риклик, уйланиш, машаққат билан^қўдга кири- тилган давлат, гўзал амалларни билдиради. Тушда чойга эритилган асални кўриш ташвишлардан халос бўлишга ишора. Тушда асал ялаш бўйдоқ бўлса, ўз бахтини топиб тўй қилишига ишора. Хасталикларга шифо топади.

Асалари — олим одам. бойлик, ҳарбий хиз- матга чақирилиш, савдода ҳалоллик билан ном чиқариши, меҳнаткаш оилани билдиради. Тушда бошига асалари қўнганини кўриш юксак мартабага эришишдан далолат. Деҳқон тушида асалари кўриши ҳосилига барака ёғилиб, мўл-кўл бўлишига ишора.

Аскар — тушда аскар кўриш душмани бўлса ҳам зарар кўрмаслигига ишора. Шунингдек, узоқ айрилиқ, ўчини олиш, ишларида омад кулиб боқишидан ҳам далолат. Бемор кишининг тушда аскарликка чақирилганини кўриши нохушлик, ташвишдан дарак. Тушда кўп аскарларни кўриш хушхабар эшитишга ишора.

Асир бўлиш — тушдаги асирлик қайғу-изти- робдир. Асирларни кўриш эса юқори мартаба, ҳурмат-эътибордан дарак. Бирор қўмондон ёки давлат арбобининг асир бўлганини кўриш моддий манфаатдир. Қисқа муддатли асирлик ғам, зиёндир. Асирликдан қутулишнинг таъбири эса аксинча. Асирни қутқариш бирор кишига яхшилик қилишдир.

Аскар,

қўшин — тушда қўшин кўриш раҳмат ва азоб фарйшталари деб таъбир қилинади. Қўшинда аскар эканини кўрган киши касал бўлса, вафот этади. Касал бўлмаса гамга ботади. Бирор жойга қўшин кирганини кўриш ўша жойда ёмғир ёғишига ишорадир. Тушда аскар кўриш мўминлар учун ғалаба, золимлар учун қасосдир.

Атир — орзу қилган, лекин етишиб бўлмайди- ган гўзал аёлга ишора.
Шунингдек, ошкор бўлган сир, узоқдан кела- диган хушхабар, қўлдан бой.- берилган фурсат, меросни ўзлаштириб олган- нопок кимсани бил- диради. Тушда атир сепиб ўзига оро бераётгани- ни кўриш туш соҳибининг дўстлари даврасида ҳурмат топиб ардоқланишига ишора.

Тушда дўкондан атир-упа сотиб олганини куриш бўйдоқ бўлса яқин кунларда тўйи бўлиши, оилали бўлса, фарзанд кўришига ишора. .Иродаси мустаҳкам, қувонч, бахт, учрашув- севги, оиладаги қиз фарзанд, тўй-томошани билдиради.

Атиргул — турлича таъбир қилинади. Тушда атиргул кўриш одобли, зебо фарзанд, содиқ дўст, лобар аёл, бевафо ошиқ, давлат ва шуҳратга ишора.

Тушда атиргул ғунчасини узиб олганини кўриш лобар қизга уйланишига ишора. Тушда атиргуллардан узиб гулдаста ясаганини кўриш юксак мартабага кўтарилишини билдиради.

Тушда дарахт устида атиргул кўриш фарзанд- ли бўлишига ишора.
Атиргуллар қизил рангда бўлса туғилажак фар- занди қиз, оқ бўлса ўғил бўлишини бйлДиради.

Қиш фаслида атиргул териб юрганини кўриш туш соҳибини фарзандлари ранжитишига ишора. Оилали киши қирмизи атиргул кўриши, рафи- қаси меҳр, эътиборга мҳтожлигидан далолат.

Оппоқ атиргул кўриш туш соҳибининг иро- даси мустаҳкамлигига ишора. Тушда атиргул- ларни узиб ташлаганини кўриш, номус, ория- тини асрай олмаганига ишора.

Афиша — тушида афиша кўриш ҳасад, кўнгил- сизлик, мол-давлат, шуҳратпарастликка берилиш, ғийбатни билдиради. Киши ўзини афиша эълонида кўрса, дўстлари унга ҳасад қилишидан далолат.

Афсун — киши тушда афсун кўриши эътиқоди, ишончининг сустлигидан далолат. Тушда афсун ўқиш турли кўнгилсизликлар, яқинлари билан ке- лишмовчиликлар келиб чиқишига ишора.

Аччиқ нарса — тушда аччиқ нарсани кўриш яхшиликка ишора. Бемор киши соғаяди, қайғуси бор кишининг осуда кунлари бошланади. Киши тушида аччиқ нарса кўриши умри узоқ бўлишига ишора.

Тушда аччиқ нарса ейиш ишлари юришиб, омад кулишидан далолат, тушда бировнинг сизга аччиқ нарса беришини кўриш ўша кишидан яхшилик кўришингизга ишора. Ҳомиладор аёл тушида аччиқ таом ейиши туғруқ жараёнида қийналмаслигига ишора.

Ашуро ойи — тушда ашуро ойини кўриш яхшиликка эмас. Кутилмаган мусибатли хабар эшитиш, ғам-ташвиш, ситам кўриш, сафарга чиқиб касалланишга ишора.

Ахлат — тушда ахлат кўриш туш соҳибини атрофидагилар у қадар хушламаслигига ишора. Шунингдек, юқумли касаллик, мол-давлат, ғам- ташвиш, кутилмаган меросни билдиради.

(Visited 1 089 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!