Тушда тухум
ТУХУМ (ХОЙАИ МУРҒ) – Ҳазрати Дониёл айтадиларки, тушдаги товуқ тухуми канизакни билдиради.
Агар тушида бир киши ўз олдида бир товуқнинг тухум қўйганини кўрса, ўша кишининг хотин олиши ва хотин билан узоқ муддат яшашини билдиради.
Агар тушида пиширилган товуқ тухумини тановул қилаётганини кўрса, қийинчилик билан мол топишига далилдир. Агар тушида товуқ тухумини чала пиширилганини тановул қилаётганини кўрса, ҳаром мол ейиши ва ранжу ғам кўришига далилдир.
Кирмоний айтадики, агар тушида тухум қилаётганини кўрса, кўп хотин олиши ва жимоъга ҳарис бўлишига далилдир.
Агар тушида товуқларга ўхшаб, тухум босаётганини кўрса, аёллар билаН ўтириши ва улардан фойда топишига далилдир.
Агар тушида товуқ остига тухум қўйганини ва товуқ тухумни остидан чиқариб ташлаганини кўрса, унинг тўхтаб қолган иши юришиб кетишига далилдир.
Баъзиларнинг айтишича, унинг оиласида мўмин фарзанд туғилади. Агар тушида кўпгина тухумга эга эканлигини кўрса, оиласида кўп фарзандлар туғилишига далилдир. Ўрдак тухуми камбағал ва бечора фарзандни билдиради. Чумчуқ тухуми эса шоду хуррамликка далилдир.
ТОЖ – Муҳаммад ибн Сирин айтадики, тушдаги тож под- шоҳлар учун мулку ҳидоят, аёллар учун умр йўлдоши, оддий одамлар учун яхши аҳвол бўлади. Агар бошида олтиндан қилин- ган ва зийнатланган тож борлигини кўрса, баланд эътибор ва улуғ обрў топишига далил бўлади.
Бироқ, динда ва шариат йўлида заиф бўлади. Агар бу тушни аёл киши кўрса, дунё ишларида шафқатга ва иззатга эга бўлган кишига турмушга чиқйшини билдиради.
Агар подшоҳ бирор кишининг бошига тож кийдирганини кўрса, ўша киши подшоҳдан улуғлик ва мурод топишига далилдир.
Агар подшоҳ тож берганини ва бу тожни бошига кийганини кўрса, бойвачча хотинга уйланишини ва у туфайли муроду мақсадига етишини билдиради.
Агар бошидан тож тушиб кетганини ва синганини кўрса, хотинини талоқ қилишига далилдир. Агар унинг бошидан тожни олиб қўйилганини кўрса, хотинидан жудо бўлишига далилдир.
Агар бошидан тож тушиб кетса ва синса, хотинининг ўлиши ёки аҳли оиласидан кимдир вафот қилиб, дунёдан кетишини билдиради.
Жаъфар Содиқнинг айтишича, агар аёл киши бошида тож борлигини кўрса, эри бўлмаса эрга тегишини, агар эри бўлса, аёлларга бош бўлишини билдиради.
Агар аёл кишининг бошидан тожини олиб қўйганларини кўрса, унинг эри хотин олишини ёки уни талоқ қилишини билдиради. Агар подшоҳнинг бошида гавҳарлар билан зийнатланган тож борлигини кўрса, подшоҳнинг иззат ва обрўйи ошишига ва ҳурмати баланд бўлишига далилдир.
ТОЗИЁНА – Ҳазрати Дониёл айтадиларки, ҳар ким тушида чархлаб, силлиқланган тозиёнага эга эканини кўрса, ишлари унинг мақсади ва ниятига мувофиқ бўлмаслигини билдиради.
Агар тозиёнаси чархланган ва силлиқланган бўлмаса, тозиёнанинг ҳажмига мувофиқ шараф ва улуғлик топишига далилдир.
Баъзиларнинг айтишича, тушдаги тозиёна туш кўрувчининг қадр-эътиборига мувофиқ андаккина молни билдиради. Агар тозиёнанинг тутқичи узилиб кетганини кўрса, моли ҳамда улуғлиги барбод бўлишини билдиради.
Ибн Сириннинг айтишича, ҳар ким тушида бир кишини тозиёна билан урганини кўрса, бирор ишга машғул бўлишини ва ўша кишидан унга ҳеч бир фойда етмаслигига далилдир.
Агар тозиёнани ташлаб юборганини кўрса, қўлида бўлган ишини ташлаб юборишига далилдир. Агар ўзини тозиёна билан ураётганларини ва баданидан қон оқмаётганини кўрса, нохуш сўзлар эшитишига далилдир.
Агар қон оқаётганини кўрса, ҳар бир тозиёна эвазига бир дирам пул топишини билдиради.
Кирмоний айтадики, ўзини тозиёна билан урганларини кўрса, урган кишидан ҳаром мол топади. Агар тозиёнадан етган ярадан қон оқиб кетаётганини кўрса, мол топишини билдиради.
Агар тозиёнадан етган заҳм танда қолганини кўрса, нохуш сўз эшитишига далилдир. Агар уни тозиёна билан урсалар, у эса ким урганлигини билмаса, қўлига тасодифан мол тушишини билдиради.
Жобир Мағрибий айтадики, ҳар ким тушида қўлида чиройли тозиёна борлигини кўрса, яхши фарзанд туғилишига далилдир.
Агар ёғочдан қилинган тозиёнани кўрса, унинг қувватига далил бўлади. Агар тозиёнанинг чармдан қилинганини кўрса, унга хайру манфаат етишига далилдир.
Агар тозиёна қўлида синганини кўрса, фарзандининг ўлишига ёки ўз ишидан олинишига далилдир. Агар отга ўтирганини ва тозиёна билан ураётганини кўрса, бир одамни ўрнига иш қилиши ва бу ишдан унга миннат етишини билдиради.
Агар бир одамнинг орқасига тозиёна билан урганини ва урган жойидан қон чиққанини кўрса, ўша киши ҳаром мол топишини ёки туш кўрувчи бир гуноҳ билан унга туҳмат қилишини билдиради.
Агар бир киши ўз орқасида тозиёнадан етган захм борлигини кўрса, ва ким урганини билмаса, диний ва дунёвий ишлари мукаммал бўлишини билдиради.
Агар бир кишига тозиёна урганини ва у пора-пора бўлиб кетганини кўрса, аҳли оиласи тарқаб кетишига далил бўлади. Агар бир одамга ҳисобсиз тозиёна урганини кўрса, унга қайғу ғам етишига далилдир.
Исмоил Ашъас айтадики, бир одам тушида ўз уйида турган бўлса, қўлида тозиёнаси бўлиб, тозиёна қисқариб қолса, сўнг яна узайиб қолса, душманларга нисбатан тили узун бўлишини билдиради.
Агар узун бўлса-ю қисқариб қолганини кўрса, душман унинг устидан ғалаба қилишини билдиради.
Жаъфар Содиқ айтадики, тушдаги тозиёна беш нарсани билдиради: ҳаракатни; жадал қилмоқни; мушкул ишларнинг ҳал бўлишини; айрилишга сабаб сафарни; улуғлик ва молу-давлатни.
тушда тухум
тушда тухум курса
тухум тушда нима
тушда тухум курса ним
тушда тухум курса нима булади
тушда тухум еса
тушда тухум кориш
тушда тухум синиши
тушда тухум еса нима булади
тушда товук ва тухум курса