Узум тушда
Узум — ҳалол ризқ-насиба, бой хотин, юксак . мартаба, янги дўстлар билан танишиш, улардан ёрдам кўриш, омад кулиши, дунё ва охират амалларига эътиборли бўлиш, ғам-ташвиш, хасталикка ишора.
Тушда ўз мавсумида узум кўриш йил серҳосил келишидан дарак. Агар қиш мавсумида узум пишганини кўрса йил оғир келишидан далолат.
Тушда қопқора узум кўриш оғир синовларни бошдан ўтказишга ишора. Бемор кимса қора узум кўриши касали яна маълум муддат давом этишини билдиради.
Тушда узумларни токдан юлиб отганини кўриши туш соҳиби арзимас нарса учун яқинлари билан тортишишини билдиради. Оилали киши худди шундай туш кўрса эр-хотин орасида келишмовчилик юзага келишидан дарак.
Тушда узум тарқатганини кўриши яқин дўстлари кўплигидан далолат.
Тушда биров қора узум берганини кўриши туш соҳиби нохуш хабар эшитишини билдиради.