Велосипед тушда

Велосипед тушда TUSHDA

Велосипед тушда

Велосипед — жиддий қарор қилиш фурсати келгани, лекин туш соҳиби ҳануз иккиланаётганини билдиради.

Шунингдек, узоқдан келадиган меҳмон ёки хушхабар, сафарга чиқишга ишора.

Вилка (санчқи) — хонадон бошлиғи, тўй дастурхони, ризқ-насиба, сердаромад иш, кутилмаган хушхабарга ишора.

Тушда дастурхон атрофида ўтиргани ва унга вилка қўйилмаганини кўриш яқинларидан бири ранжитганини билдиради.

Тушда вилка билан таом еганини кўриш бир етимнинг кўнглини олишни билдиради. Агар қўлидаги вилкани бирор танишига берганини кўрса, ўша танишидан қарз сўрашига ишора.

 

Варрак — тушда варрак кўриш хушхабар эшитиш, бадавлат бўлиш, чиройли муҳаббат, ғам-ташвиш, уйланиш, тўй-томоша, қулай фурсатни бой бериш, шуҳрати ортиши, ўзини алдаб яшашни билдиради.

Васият — тушда васият қилганини кўриш узоқ ва бахтли ҳаёт кечириш, тушунмовчиликлар бар- тараф бўлиши, меросга эга бўлиш, севишганлар бахтга етиши, саломатлиги яхшиланиши, хур- сандчиликни билдиради.

Ваъда бериш — тушда бирор нарсага ваъда берганини кўриш қарздор бўлиб қолиш, иймони гўзаллиги, иродаси, қатъияти, афсусланиши, ризқига барака кириши, муҳтожларга ёрдам қилиш, ночорни қувонтириш, хиёнатга дуч келиш, янги иш белгилашига ишора.

(Visited 13 956 times, 9 visits today)
Rate article
( 1 assessment, average 5 from 5 )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!